Понедельник, 13.05.2024, 19:50
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Фаҳш фильмларни кўриш ҳукми
03:47
Фаҳш фильмларни кўриш ҳукми
Савол: ассалому алайкум. Сизга
саволим бор эди. Мен турмуш
ўртоғимнинг қўл
телефонларида интернетдан
ёзиб олинган беҳаё суратлар ва
видеоларни кўриб қолдим.
“Адаси бунақа видеоларни
кўриш катта гуноҳ, кўз
зиносининг ҳам жазоси оғир”,
десам ҳам таъсир қилмаяпти.
Сиздан илтимос, шариатимиз
бу борада нималар дейилгани
ҳақида маълумот берсангиз?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Аллоҳ таоло Ўз Расулига
шундай амр қилган: “(Эй
Муҳаммад,) мўминларга
айтинг, кўзларини (номаҳрам
аёлларга тикишдан) тўссинлар
ва авратларини (ҳаромдан)
сақласинлар! Мана шу улар
учун энг тоза (йўл)дир. Албатта
Аллоҳ улар қилаётган
амаллардан Хабардордир.
Мўминаларга ҳам айтинг,
кўзларини (номаҳрам
эркакларга тикишдан)
тўссинлар ва авратларини
(ҳаромдан)
сақласинлар!..” (Нур, 30-31).
Бу оятларда мўмин ва
мўминалар номаҳрамларга
шаҳват билан назар солишдан
қайтарилмоқда, жинсий
аъзоларини зинодан сақлашга
буюрилмоқда ва бу иш қалб
покизалиги учун муҳим омил
экани айтилмоқда.
Бошқа оятда шундай дейилган:
“Қулоқ, кўз, дил – буларнинг
барчаси тўғрисида (ҳар бир
инсон) масъул бўлади” (Исроъ,
36).
Яъни, банда эшитган ва кўрган
ҳар бир нарсаси учун қиёмат
куни Аллоҳ олдида жавоб
беради.
Аллоҳ таоло бизларни шундай
огоҳлантиради: “(Аллоҳ)
кўзларнинг хиёнатини ҳам,
диллар яширадиган
нарсаларни ҳам
билади” (Ғофир, 19).
Аллоҳ банданинг ҳар бир
ҳолатидан хабардордир. У
нима иш қилаётганини,
жумладан қараш ҳаром
қилинган нарсаларга ўғринча
кўз ташлаётганини ҳам билиб
туради ва охиратда бу борада
бандасини ҳисоб қилади. Шуни
унутмаслик керак. Бу ҳақиқат
мана бу оятда ҳам
таъкидланган: “Шак-шубҳасиз,
Парвардигорингиз (барча
нарсани) кузатиб
турувчидир” (Фажр, 14).
“Аллоҳ мени кўриб турибди”
деган эътиқодда бўлган
банданинг ҳаром ишлардан
тийилиши енгиллашади. Буни
қалбга синдиришнинг осон
йўли кунда 100 марталаб ўша
калималарни такрорлашдир.
Болаларни ҳам шунга ўргатиб
борилса, ортиқча
қоровулликка, улар ортидан
текшириб юришга ҳожат
қолмайди. Зеро, Аллоҳ
бандасини ҳар бир амалидан
хабардор эканини билган одам
ўз-ўзидан гуноҳлардан сақлана
олади. Жамият ислоҳи ҳам
мана шу эътиқодни қалбга
мустаҳкам жо қилишга боғлиқ.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻛُﺘِﺐَ ﻋَﻠَﻰ ﺍﺑْﻦِ ﺁﺩَﻡَ
ﻧَﺼِﻴﺒُﻪُ ﻣِﻦْ ﺍﻟﺰِّﻧَﺎ ﻣُﺪْﺭِﻙٌ ﺫَﻟِﻚَ ﻻَ ﻣَﺤَﺎﻟَﺔَ
ﻓَﺎﻟْﻌَﻴْﻨَﺎﻥِ ﺯِﻧَﺎﻫُﻤَﺎ ﺍﻟﻨَّﻈَﺮُ ﻭَﺍﻷُﺫُﻧَﺎﻥِ ﺯِﻧَﺎﻫُﻤَﺎ
ﺍﻹﺳْﺘِﻤَﺎﻉُ ﻭَﺍﻟﻠِّﺴَﺎﻥُ ﺯِﻧَﺎﻩُ ﺍﻟْﻜَﻼَﻡُ ﻭَﺍﻟْﻴَﺪُ
ﺯِﻧَﺎﻫَﺎ ﺍﻟْﺒَﻄْﺶُ ﻭَﺍﻟﺮِّﺟْﻞُ ﺯِﻧَﺎﻫَﺎ ﺍﻟْﺨُﻄَﺎ
ﻭَﺍﻟْﻘَﻠْﺐُ ﻳَﻬْﻮَﻯ ﻭَﻳَﺘَﻤَﻨَّﻰ ﻭَﻳُﺼَﺪِّﻕُ ﺫَﻟِﻚَ
ﺍﻟْﻔَﺮْﺝُ ﻭَﻳُﻜَﺬِّﺑُﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Одам боласига зинодан
бўлган насибаси ёзилган.
Бунинг етишида шубҳа йўқ.
Икки кўзнинг зиноси назар
солиш, икки қулоқнинг зиноси
эшитиш, тилнинг зиноси
гапириш, қўлнинг зиноси
ушлаш, оёқнинг зиноси қадам
ташлашдир. Қалб рағбат
қилади ва хоҳлайди. Фарж
эса уни тасдиқлайди ёки
ёлғонга чиқаради” (Бухорий,
Муслим, Абу Довуд ва Насоий
ривояти).
Демак, ҳар бир аъзонинг зино
қилишдан насибаси бор экан.
Шу сабаб фақат фаржни эмас,
балки икки кўз, тил, оёқ-
қўлларни, ҳатто қалбни ҳам
зинодан сақлаш лозим.
Кўзнинг зиноси номаҳрам
аёлнинг ҳусни, зийнати ва
гўзаллигига назар солиб, ундан
лаззат олиш, шаҳват билан
тикилишдир. Аслида зино
ношаръий жинсий алоқага
нисбатан ишлатилади. Кўз
зиносида ҳам ношаръий лаззат
ва ҳузурланиш бўлгани сабаб
бу ишдан қайтарилган.
Номаҳарм аёл билан
гаплашиш, суҳбатлашиш тил
зиносидир.
Ҳар бир аъзонинг ношаръий
ҳаракати “зино” дейилишига
сабаб, улар бандани зинога
етаклайди. Масалан, кўзни
олайлик. Номаҳрам аёлнинг
ҳуснига узоқ тикилиб қолган
эркак у билан бирга бўлишни
хоҳлайди. Бу айни зинодир.
Гаплашиш, аёлнинг майин
сўзларини эшитиш ҳақида ҳам
шуларни айтиш мумкин. Зино
қилишда икки оёқ энг катта
“хизмат”ни бажаради. Сабаб
зинокор икки оёғи билан юриб
боради ўша жойга.
ﻋَﻦْ ﺟَﺮِﻳﺮِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻗَﺎﻝَ: ﺳَﺄَﻟْﺖُ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻋَﻦْ
ﻧَﻈَﺮِ ﺍﻟْﻔُﺠَﺎﺀَﺓِ ﻓَﺄَﻣَﺮَﻧِﻲ ﺃَﻥْ ﺃَﺻْﺮِﻑَ ﺑَﺼَﺮِﻱ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ.
Жарир ибн Абдуллоҳ
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: “Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан (номаҳрамларга)
бехосдан назар тушиб
қолиши ҳақида сўраганимда,
у зот кўзимни бошқа тарафга
буришимни амр
қилдилар” (Муслим, Абу Довуд
ва Термизий ривояти).
Ибн Бурайд отасидан ривоят
қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам Алига: “Эй
Али, назарни назарга
эргаштирма. Зеро, биринчиси
сен учун, кейингиси сен учун
эмас”, дедилар” (Абу Довуд,
Термизий ва Байҳақий
ривояти).
Номаҳрамга бехосдан тушган
биринчи назар авф қилинади,
аммо қайта назар ташлаганда
шайтон инсонни васваса
қилиб, ёмон ишларга буюради.
Иккинчи қараш банда ихтиёри
билан бўлгани сабаб бу галги
назар ташлашда гуноҳга
ботади.
Абу Умома розийаллоҳу анҳо
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Қайси бир эркакнинг
(номаҳрам) аёлга ногоҳ назари
тушиб, кейин кўзини тийса,
Аллоҳ унинг учун шундай
ибодатни пайдо қиладики,
унинг ҳаловатини қалбида
топади” (Аҳмад, Байҳақий ва
Табароний ривояти).
Ҳузайфа розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“(Номаҳрамларга) назар солиш
иблисниг заҳарланган
ўқларидан биридир. Ким
Аллоҳдан қўрқиб уни тарк
қилса, Аллоҳ унга шундай имон
ато этадики, унинг ҳаловатини
қалбида топади” (Ҳоким
ривоят қилган ва ҳадис санади
саҳиҳ, деган).
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Қиёмат куни ҳар бир кўз
йиғлайди! Фақат Аллоҳ ҳаром
қилган нарсалардан тийилган,
Аллоҳ йўлида бедор бўлган ва
Аллоҳдан қўрққани сабаб
ундан пашша бошичалик ёш
чиққан кўз (йиғламайди)” (Ибн
Абу Дунё ва Дайламий
ривояти).
Юқорида келган оят ва ҳадиси
шарифларга кўра,
номаҳрамларга ҳожатдан
ташқари, шаҳват билан назар
солиш ҳаромдир. Ҳаром ишга
қабрда ва охиратда жазо
берилади.
Агар банда номаҳрамга
бехосдан кўзи тушиб қолса,
бошқа тарафга кўзини буради
ва Аллоҳга истиғфор айтади.
Атайлаб ташланган назар учун
қатъий тавба қилиш лозим.
Тавба қилгандан кейин бу ишга
бошқа қайтмасликка қарор
қилинса, Аллоҳ олдинги
гуноҳларни кечиради. Зеро, У
Раҳмли ва Меҳрибон Зотдир.
Номаҳрамларга назар
солишдан тийилиш уларнинг
қорасини ҳам кўрмасликни
билдирмайди. Балки ҳожатдан
ташқари кўз тикишдан
қайтарилган. Уламолар ҳамма
замон ва маконда эркак ва аёл
ўзи учун номаҳрам
бўлганлардан назарини
тийиши вожиблигига иттифоқ
қилишган. Фақат қуйидаги
ҳолатларда номаҳрамга назар
солиш жоиз: гувоҳлик
беришда, табибнинг мижозини
кўриш вақтида, эркак бирон
қизга совчи қўйганида, жория
(чўри) сотиб олаётганда, олди-
сотди муомаласи вақтида.
Шунда ҳам ҳожат миқдорича
назар солишга рухсат. Ортиқча
тикилиш, шаҳват билан боқиш
мумкин эмас.
Шариатимизда зинонинг ҳар
қандай тури қораланган бўлиб,
бунга сабаб бўлувчи воситалар
ҳам ман қилинган. Улардан
бири кўз зиноси бўлса, яна
бири икки номаҳрамнинг холи
жойда ёлғиз қолишларидир.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﺃَﻧَّﻪُ
ﺳَﻤِﻊَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ:
ﻻَ ﻳَﺨْﻠُﻮَﻥَّ ﺭَﺟُﻞٌ ﺑِﺎﻣْﺮَﺃَﺓٍ ﻭَﻻَ ﺗُﺴَﺎﻓِﺮَﻥَّ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓٌ
ﺇِﻻَّ ﻭَﻣَﻌَﻬَﺎ ﻣَﺤْﺮَﻡٌ ﻓَﻘَﺎﻡَ ﺭَﺟُﻞٌ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﻳَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺍﻛْﺘُﺘِﺒْﺖُ ﻓِﻲ ﻏَﺰْﻭَﺓِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ
ﻭَﺧَﺮَﺟَﺖْ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻲ ﺣَﺎﺟَّﺔً ﻗَﺎﻝَ: ﺍﺫْﻫَﺐْ
ﻓَﺤُﺞَّ ﻣَﻊَ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻚَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Бир эркак бошқа
(бир номаҳрам) аёл билан
зинҳор ёлғиз қола кўрмасин!
Аёл эса фақат маҳрам
билангина сафар қилсин
(маҳрамсиз сафар қила
кўрмасин!)” деганларида, бир
киши туриб, “эй Расулуллоҳ,
мен манави ва манави
ғазотга ёзилиб қўйгандим.
Аёлим эса ҳаж қилгани
чиққан”, деди. Шунда у зот:
“Бор, аёлинг билан бирга ҳаж
қил!” дедилар (Бухорий ва
Муслим ривояти).
Шундай экан, Аллоҳ ва охират
кунига имон келтирган мўмин-
мусулмон банда номаҳрам аёл
билан ёлғиз қолмасин. Мўмина
аёллар ҳам номаҳрамлар
билан холи қолмасинлар. Бу
Аллоҳ ва Расулининг қатъий
буйруғидир. Тавфиқ
Аллоҳдандир!
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1979 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz