Понедельник, 13.05.2024, 12:41
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Даюс ким?
02:49
Даюс ким?
Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Эркак киши аёлини
маҳрамсиз сафарга юборса,
даюс ҳисобланадими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Эркак аёлини маҳрамсиз
сафарга юбориши жоиз эмас.
Бу ҳақида кўплаб ҳадиси
шарифлар ворид бўлган. Биз
улардан бирини кўриб
чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻻَ
ﺗُﺴَﺎﻓِﺮْ ﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ ﺇِﻻَّ ﻣَﻊَ ﺫِﻱ ﻣَﺤْﺮَﻡٍ ﻭَﻻَ
ﻳَﺪْﺧُﻞُ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ ﺭَﺟُﻞٌ ﺇِﻻَّ ﻭَﻣَﻌَﻬَﺎ ﻣَﺤْﺮَﻡٌ
ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺇِﻧِّﻲ ﺃُﺭِﻳﺪُ ﺃَﻥْ
ﺃَﺧْﺮُﺝَ ﻓِﻲ ﺟَﻴْﺶِ ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻭَﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻲ
ﺗُﺮِﻳﺪُ ﺍﻟْﺤَﺞَّ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺍﺧْﺮُﺝْ ﻣَﻌَﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу
анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “(Мўмина) аёл
маҳрамсиз сафарга
чиқмасин! Маҳрами
бўлмаганида (бегона) эркак
унинг олдига кирмайди!”
дедилар. Шунда бир киши:
“Эй Расулуллоҳ, мен фалон-
фалон қўшинга
чиқмоқчиман, хотиним ҳаж
қилмоқчи”, деди. У зот: “Сен
у билан бирга бор”,
дедилар” (Бухорий ривояти).
Бу ривоятда мўмина аёл
маҳрамсиз сафарга чиқиши
жоиз эмаслиги, ҳаж қилмоқчи
бўлса ҳам, албатта, маҳрам
бўлиши лозимлиги
айтилмоқда.
Бошқа ривоятда унга ким
маҳрам сифатида ҳамроҳ
бўлиши мумкинлиги баён
қилинган. Абу Саид Худрий
розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Аёл уч кунлик ва ундан кўп
(муддатли) сафарга фақат
отаси, ёки ака-укаси, ёки ўғли,
ёки эри, ё бўлмаса (бошқа)
маҳрами билангина
чиқади” (Доримий ва Аҳмад
ривояти).
Ҳаж ва умра сафари ҳамда
ширк диёридан чиқишдан
бошқа ҳолатларда муслима
аёлнинг маҳрамсиз сафарга
чиқиши ҳаромлигига
уламолар ижмоъ қилишган.
Ибн Ҳажар Асқалоний
юқоридаги ҳадис шарҳида:
“Бу ҳадис аёлнинг маҳрамсиз
сафарга чиқиши жоиз
эмаслигига далил қилинган. Бу
ижмоъдир. Магар ҳаж ва
умрага бориши ва ширк
диёридан чиқиши бундан
мустасно”, деган.
Имом Нававий Қози Иёздан
нақл қилишича, уламолар
муслима аёл куфр диёридан
маҳрамсиз чиқиб кетиши
жоиз (балки вожиб) эканига
иттифоқ қилишган.
Демак, Аллоҳ ва охират кунига
имон келтирган аёл учун
маҳрамсиз сафарга чиқиши
жоиз эмас. Бу бир давлатдан
иккинчи давлатга бўладими,
ёки бир давлат ичида бир
ҳудуддан иккинчисига бориш
бўладими, самолёт ё машина
воситасида бўладими, фарқи
йўқ. Бунда сафар масофаси
эътиборга олинади.
Авваламбор муслима аёллар
ўзлари бундан тийилишлари
лозим. Агар улар
илмсизликлари ё шариатга
бепарволиклари сабаб бундай
камчиликка йўл қўйсалар,
эрлари уларни бу ишдан
қайтарадилар. Акс ҳолда
аёлини маҳрамсиз сафарга
чиқишига рози бўлган, ҳатто
аёли унамаса-да, мажбурлаб
чет эл сафарига чиқиб,
тижорат орқали фойда
топишга ундаган “эркак”лар
даюс бўлади.
Маълумот ўрнида айтиб
ўтамиз, “даюс” сўзи луғатда
“мулойимлик”, “юмшоқлик”,
“хорлаш” каби маъноларни
англатади. Шаръий истилоҳда
аҳли аёли ва оила аъзоларини
бегоналардан
қизғанмайдиган, уларни рашк
қилмайдиган кимса даюсдир.
Аҳли аёлида бир мункар ишни
кўриб туриб бунга рози
бўлиш, уларни бу ишдан
қайтармаслик ҳам даюслик
аломатидир.
Ўз аҳлини рашк қилиш, ғайрат
ва шижоатли бўлиш мардлик
ва мўминлик белгиси
саналади. Даюслик, аҳли
билан ким гаплашаётгани,
уларга ким қараётганига
эътиборсизлик имони
заифликка далолат қилади.
Даюслар учун охиратда
азоблар бўлиши, улар
Аллоҳнинг раҳматидан
бенасиб қолишлари ҳадиси
шарифларда айтилган.
ﻋَﻦْ ﺳَﺎﻟِﻢِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﻳَﻨْﻈُﺮُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ ﺇِﻟَﻴْﻬِﻢْ ﻳَﻮْﻡَ
ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ: ﺍﻟْﻌَﺎﻕُّ ﻟِﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻪِ ﻭَﺍﻟْﻤَﺮْﺃَﺓُ
ﺍﻟْﻤُﺘَﺮَﺟِّﻠَﺔُ ﻭَﺍﻟﺪَّﻳُّﻮﺙُ ﻭَﺛَﻼَﺛَﺔٌ ﻻَ ﻳَﺪْﺧُﻠُﻮﻥَ
ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ: ﺍﻟْﻌَﺎﻕُّ ﻟِﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻪِ ﻭَﺍﻟْﻤُﺪْﻣِﻦُ ﻋَﻠَﻰ
ﺍﻟْﺨَﻤْﺮِ ﻭَﺍﻟْﻤَﻨَّﺎﻥُ ﺑِﻤَﺎ ﺃَﻋْﻄَﻰ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Солим ибн Абдуллоҳ отаси
(Абдуллоҳ ибн Умар)
розияллоҳу анҳудан ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Аллоҳ азза ва жалла
қиёмат куни уч (тоифа)га
назар солмайди: ота-онасига
оқ бўлган, эркакшода аёл ва
даюс. Уч (тоифа) жаннатга
кирмайди: ота-онасига оқ
бўлган, хамрни муккадан
ичадиган ва берганини
миннат қиладиган”,
дедилар” (Насоий, Аҳмад,
Ҳоким, Байҳақий ва
Табароний ривояти. Ривоят
санади ҳасан-саҳиҳ).
Демак, хотини ва қизларини
бегона эркаклардан
қизғанмайдиган “эркаклар”,
эркаклар каби кийинадиган
“аёллар” ва ота-онасига оқ
бўлган “фарзандлар”
охиратда Аллоҳнинг
раҳматидан маҳрум
бўладилар!
Қуйидагилар даюслик
аломатларидандир:
1. Эркак оиласидаги
аёлларнинг бегона эркаклар
олдида ёки кўчада очиқ, юпқа,
шаффоф (тагидаги аъзо
кўриниб турадиган) ва тор
(баданнинг шаклини аниқ
кўрсатиб турадиган)
либосларда юришига рози
бўлиш.
2. Аёлининг маҳрамсиз
сафарга чиқиши, зийнатга
кўмилган ҳолда, атир сепиб,
пардоз-андоз қилиб кўчага
чиқишига йўл қўйиши (барча
фитна ва балолар мана
шундан бошланади).
3. Либослар сотиладиган
жойда ечиниб уларни кийиб
кўриши ва шу каби ишларга
бепарволик.
4. Хотини ёки қизини табибга
олиб бориб, уларни бир
хонада холи қолдириб, ўзи
бошқа хонада кутиб туриши.
5. Онаси, хотини ва
қизларининг бегона эркаклар
олдида сохта мулойим сўзлар
билан гаплашишига рози
бўлиш.
6. Онаси, хотини ёки қизи
очиқ либослар кийиладиган
машғулотларда
қатнашишларига рухсат
бериши.
7. Онаси, хотини ёки қизи
бегоналар билан аралишиб
кетиладиган, ҳаром-хариш
нарсалар истеъмол
қилинадиган оқшом ва
маросимларда
қатнашишларига рози бўлиш.
8. Эркаклар билан аралaшиб,
улар билан ёлғиз қолишга
мажбур бўладиган
хизматларда бўлишларига изн
бериш (аёлларгагина хос
ишларда ишлашлари бундан
мустасно).
9. Онаси, хотини ёки қизи
телефон ва шу каби
воситалар орқали бегона
эркаклар билан ҳожатдан
ташқари гаплашишларига
рухсат бериш.
10. Хотини ва қизлари
телевизор, интернет ва бошқа
воситаларда бузуқ кино ва
суратларни кўришларига
бепарво бўлиши.
11. Хотини ва қизи бегона
эркаклар билан қўл бериб
кўришишлари ва улар билан
яқиндан муносабат
ўрнатишларига панжа
ортидан қараш.
12. Хотини ёлғиз ўзи машина
ҳайдаб кўчага чиқиб кетишига
индамай қараб туриш (гарчи
авратини ёпган бўлса ҳам).
13. Хотини ва қизлари тўй
либосларида тушган
суратлари одамлар орасида
тарқалишига рози бўлиш
(никоҳ тўйи албомини
номаҳрамлар кўришига изн
бериш).
14. Тўйида аёлини бегона
эркаклар (ҳатто ака-укалари,
тоғалари, амакилари ва
дўстлари) кўришларига йўл
қўйиш (тўй маросимларида
келин-куёвнинг ҳамманинг
кўз ўнгида бир-бири белидан
ушлаб ўйнашлари ҳақида
гапирмаса ҳам бўлади. Энг
катта даюслар ана
ўшалардир).
15. Аёли ўз уйида бегона эркак
билан ёлғиз қолишига йўл
қўйиб бериш.
16. “Гўзаллик” салонларида
авратларини очишга рухсат
бериш.
17. Хотинини бегона эркаклар
олдида васф қилиш, ҳатто
дўстлари ва қариндошлари
олдида хотинини мақташ,
реклама қилиш...
Даюслик жамият ҳаётига жуда
катта хавф солувчи оғудир. Бу
иллат оилалар парокандалиги,
эрнинг хотиндан, хотиннинг
эрдан норозилиги,
ҳамиятсизлик, эътиборсизлик,
оила муқаддаслигига бепарво
қараш, фарзандлар
тарбиясининг издан чиқиши
каби оқибатларга олиб
боради. Бу эса ўз-ўзидан
жамиятнинг асоси бўлган
оилалар бузилиши, етимлар
сони янада ортишига
сабабдир.
Шундай экан, эр ўз аёлини
кўчага авратини очган
ҳолатда чиқиб кетишига,
авратини ёпган бўлса-да
зийнатли либосларда
чиқишига, бегона эркаклар
кўзини ўйнатиб уларнинг
ҳавасини келтирадиган
даража бўлишига йўл
қўймаслиги керак. Аёл қанча
зийнатланса ташқарида
бегоналар учун эмас, балки
уйининг ичида эри учун
зийнатлансин!
Хуллас, эркак ўз хотини ва
қизларига ғайратли бўлиши
талаб этилади. Зеро, эркаклар
аёлларга бошлиқдирлар ва
улар ҳақида қиёматда
сўраладилар. Тавфиқ
Аллоҳдандир!
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 2188 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz