Воскресенье, 12.05.2024, 21:48
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Ҳозирги вақтда чўри олиш жоизми?
02:46
Ҳозирги вақтда чўри олиш жоизми?
Савол: ассалому алайкум,
ҳурматли устоз! Сиздан анча
илм ўрганганим учун шундай
мурожаат қилишга рухсат
берсангиз. Яқинда бир
даврада бўлиб ўтган баҳс
ҳақида қисқа хабар бериб,
пайдо бўлган саволимни сизга
жўнатсам: 5-6 киши
қатнашган зиёфатда гап қул
ва чўрилар ҳақида
бораётганди. Аввалига ҳозир
ҳам баъзилар чет элларда
ёмонлар қўлида қул ва
чўриликка тушиб қолаётгани
ҳақида гапирилди. Шунда
меҳмонлардан бири чет элда
дўстининг чўриси борлиги, у
аёл анча катта қарзга
ботганида ўзини шу эркакка
сотиб, қарзидан қутилганини
айтиб қолди. Наҳотки шариат
шунга рухсат берса? Бу
нотўғри, десам исбот талаб
қилишди. Авваллари бўлган
чўрилар нега ҳозир бўлмас
экан, деб ҳужжат сўрашди.
Кейинги учрашувимизда бу
масалага қайтишни айтиб
ажралдик. Сиздан ёрдам сўраб
шогирдингиз Турғун.
Жавоб: ва алайкумус салом.
Муқаддас Ислом динида ҳар
бир инсон ва унинг зурриёти
аслида ҳур-озод экани, уни қул
қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи
йўқлиги баён қилинган.
Дунёда қулдорлик тузумига
Исломчалик курашган бирон
тузум бўлмаган. Чунончи,
шариатда қул озод қилиш
фазилатли амал экани маълум
қилинган, уларга яхшилик
қилиш, одоб-ахлоқини гўзал
қилишга тарғиб қилинган.
Қолаверса, каффоратларга
ҳам қул озод қилиш
киритилган. Бундан мурод
қуллик тузумига барҳам
бериш, барча инсонларни
эмин-эркин Аллоҳга ибодат
қилишларини таъминлашдир.
Бу ҳақида истаганча ҳужжат-
далил келтириш мумкин.
Аммо биз бу бобдаги баъзи
ривоятлар билан чекланамиз.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ
ﺍﻟﻠﻪُ: ﺛَﻼﺛَﺔٌ ﺃَﻧَﺎ ﺧَﺼْﻤُﻬُﻢْ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ
ﺭَﺟُﻞٌ ﺃَﻋْﻄَﻰ ﺑِﻲ ﺛُﻢَّ ﻏَﺪَﺭَ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺑَﺎﻉَ
ﺣُﺮًّﺍ ﻓَﺄَﻛَﻞَ ﺛَﻤَﻨَﻪُ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺍﺳْﺘَﺄْﺟَﺮَ ﺃَﺟِﻴﺮًﺍ
ﻓَﺎﺳْﺘَﻮْﻓَﻰ ﻣِﻨْﻪُ ﻭَﻟَﻢْ ﻳُﻌْﻂِ ﺃَﺟْﺮَﻩُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ таоло: “Мен уч
тоифага – Мен(инг номим)
билан қасам ичиб, хиёнат
қилган, ҳур одамни сотиб,
пулини еб юборган ва бир
нарсани ижарага олиб,
ундан тўлиқ фойдаланиб,
кейин ҳаққини бермаганга –
хусумат қиламан”,
деган” (Бухорий, Ибн Можа,
Аҳмад ва Ибн Ҳиббон
ривояти).
Демак, мана шу уч тоифа
кимса қиёмат куни мазаммат
қилинар экан. Бундан келиб
чиқади, ҳур одамни қул қилиб
олиш ва ундан фойдаланиш
мутлақо жоиз эмас.
Муҳаллаб айтади: “Бу ишнинг
қаттиқ гуноҳлигига сабаб
шуки, мусулмонлар ҳурликда
барчалари тенгдирлар. Ким
ҳур одамни сотиб юборса,
Аллоҳ унга мубоҳ қилган
нарсаларни тасарруф
қилишдан тўсган, Аллоҳ уни
қутқарган хорликни унга
лозим кўрган бўлади”.
Ибн Жавзий айтади: “Ҳур
одам Аллоҳнинг бандасидир.
Бас, ким унга жиноят қилса,
унинг ҳимоячиси Хожаси
Аллоҳдир”.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻛَﺎﻥَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﺛَﻼﺛَﺔٌ
ﻻ ﻳَﻘْﺒَﻞُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺻَﻼﺓً ﻣَﻦْ ﺗَﻘَﺪَّﻡَ ﻗَﻮْﻣًﺎ
ﻭَﻫُﻢْ ﻟَﻪُ ﻛَﺎﺭِﻫُﻮﻥَ ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺃَﺗَﻰ ﺍﻟﺼَّﻼﺓَ
ﺩِﺑَﺎﺭًﺍ ﻭَﺍﻟﺪِّﺑَﺎﺭُ ﺃَﻥْ ﻳَﺄْﺗِﻴَﻬَﺎ ﺑَﻌْﺪَ ﺃَﻥْ ﺗَﻔُﻮﺗَﻪُ
ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﺍﻋْﺘَﺒَﺪَ ﻣُﺤَﺮَّﺭَﻩُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деб
айтардилар: “Уч тоифанинг
намозини Аллоҳ қабул
қилмайди: қавм ёмон кўрса-
да, уларга имом бўлган одам,
(жамоатга) уни ўтказиб
юборгандан сўнг келадиган
киши ва ҳурни (яқинини ёки
аёлни) қул қилиб олган
киши” (Абу Довуд ва Ибн
Можа ривояти. Ривоят санади
заиф).
Аввалги китобларда бу ҳадис
“қулни озод қилгандан кейин
буни беркитиб, уни мажбуран
ишлатиш” деб шарҳланган.
Ҳадиснинг зоҳиридан ҳур
одамни қул қилиб олиш, уни
эркидан маҳрум қилиш жоиз
эмаслиги аниқ кўриниб
турибди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺑُﺮْﺩَﺓَ ﺃَﻧَّﻪُ ﺳَﻤِﻊَ ﺃَﺑَﺎﻩُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺛَﻼﺛَﺔٌ ﻳُﺆْﺗَﻮْﻥَ
ﺃَﺟْﺮَﻫُﻢْ ﻣَﺮَّﺗَﻴْﻦِ: ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﺗَﻜُﻮﻥُ ﻟَﻪُ ﺍﻷَﻣَﺔُ
ﻓَﻴُﻌَﻠِّﻤُﻬَﺎ ﻓَﻴُﺤْﺴِﻦُ ﺗَﻌْﻠِﻴﻤَﻬَﺎ ﻭَﻳُﺆَﺩِّﺑُﻬَﺎ
ﻓَﻴُﺤْﺴِﻦُ ﺃَﺩَﺑَﻬَﺎ ﺛُﻢَّ ﻳُﻌْﺘِﻘُﻬَﺎ ﻓَﻴَﺘَﺰَﻭَّﺟُﻬَﺎ ﻓَﻠَﻪُ
ﺃَﺟْﺮَﺍﻥِ ﻭَﻣُﺆْﻣِﻦُ ﺃَﻫْﻞِ ﺍﻟْﻜِﺘَﺎﺏِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻛَﺎﻥَ
ﻣُﺆْﻣِﻨًﺎ ﺛُﻢَّ ﺁﻣَﻦَ ﺑِﺎﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻠَﻪُ ﺃَﺟْﺮَﺍﻥِ ﻭَﺍﻟْﻌَﺒْﺪُ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﻳُﺆَﺩِّﻱ
ﺣَﻖَّ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﻳَﻨْﺼَﺢُ ﻟِﺴَﻴِّﺪِﻩِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Абу Бурдадан ривоят
қилинишича, унинг отаси
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай деганларини
эшитган экан: “Уч (тоифа)га
савоблари икки баробар
(кўпайтириб) берилади:
чўриси бўлган ва унга
таълим берган, таълимини
чиройли қилган, чиройли
одоб ўргатган, кейин уни
озод қилиб, унга уйланган
кишига икки (баробар кўп)
савоб бўлади. Аҳли
китоблардан мўмин бўлган,
кейин Набий соллаллоҳу
алайҳи ва салламга имон
келтирган киши учун икки
(баробар кўп) ажр бўлади.
Аллоҳнинг ҳаққини адо
қилган ва ўз хожасига
насиҳат қилган (ёки холис-
содиқ хизмат қилган) қулга
ҳам икки (баробар кўп) ажр
бўлади” (Бухорий ривояти).
Мана шу ҳадисда чўридан
жинсий мақсадда
фойдаланишга эмас, балки
уни тарбиялаб, одоб-ахлоқли
қилиб вояга етказиб, кейин
унга уйланишга
чақирилмоқда. Ислом том
маънода қулликка қарши
чиққан ва ҳар бир инсон
аслида ҳур экани, фақат
Аллоҳгагина қуллигини
маълум қилган.
Шундай экан, бирон одам ҳур-
озод инсонни қулга
айлантириб, ўз манфаати
йўлида фойдаланиши, озод
аёлларни пулга сотиб олиб,
улардан жинсий мақсадда
фойдаланиши мутлақо жоиз
эмас!
Ҳозирда баъзи жоҳилллар ёш
қизларни алдов йўли билан
бировларга сотиб
юбормоқдалар. Бу қаттиқ
ҳаром, эгасининг жаҳаннам
азобига гирифтор бўлишига
сабаб бўладиган ишдир. Буни
билган ва кўрганлар уларни бу
ишдан қайтаришлари керак.
Кейин қарзга ботиб қолган
аёл ўзини “сотган” бўлса, бу
нарса у билан жинсий алоқа
қилиш жоизлигини
билдирмайди. Ваҳоланки, у
аслида озод аёл, ораларида
никоҳ йўқ. Бошқа тарафдан
унинг эри бўлиши мумкин.
Масаланинг бу тарафини ҳам
ҳисобга олиш керак.
Китобларда ҳур одам ўзи рози
бўлса ҳам уни қул қилиб олиш
жоиз эмаслиги айтилган.
Чунончи, бир муслима аёл
қарзи кўплиги ёки бошқа
сабаблар билан ўзини бирон
эркакка бағишлаши жоиз
эмас. Акс ҳолда ораларида
зино бўлади.
Мўмин банда бундай қийин
аҳволга тушиб қолган
аёлларга холис ёрдам бериши
керак. Вазиятдан фойдаланиб
қолиш пайида бўлмасдан
нафсни тийиш талаб этилади.
Акс ҳолда шаҳвоний нафс
инсонни ҳалокатга бошлаши
тайин.
Яна баъзилар биринчи хотин
устига чўри олиш жоизми, деб
савол бериб қолишади. Бу ҳам
жоиз эмас. Сабаби ҳур аёлни
чўрига айлантириш, озод
одамни ўз “банда”си қилиб
олиш шариатга хилофдир.
Балки имкони бўлса, иккинчи
турмушга ҳаракат қилади.
Аммо чўри олишга рухсат йўқ.
Баъзи бой одамлар бир қанча
аёлларга ёрдам бериб, уларни
моддий тарафдан қўллаб
турганлари ўша аёллар унга
чўри эканларини
билдирмайди. Бунда холис
яхшилик қилинади, чўри ва
хожалик муносабати ҳақида
гап-сўз бўлиши мумкин эмас.
Кейин ишхонадаги хўжайин ўз
ходималарига ҳақиқий хожа
ҳисобланмайди. Балки ўша
хизматчи аёллар ҳур бўлиб,
уларнинг бошида эрлари
бўлиши мумкин. Қуръони
каримдаги “қўл
остингиздагилар”ни нотўғри
тушунмаслик керак. Бунда ўша
даврдаги ҳақиқий чўрилар
назарда тутилган.
Агар қуллар шаръий-саҳиҳ йўл
билан қўлга киритиладиган
бўлса, уларни сотиш, улардан
манфаатланиш жоиз бўлади.
Шаръий йўл билан қўлга
киритилган чўри, агар унинг
эри бўлмаса ёки насаб ва
бошқа жиҳатдан никоҳга
монеълик бўлмаса, ўз
хўжайинига ҳалол бўлади.
Агар чўри хожасидан фарзанд
кўрса, умму валад бўлиб, уни
сотиб юбориш жоиз
бўлмайди. Хожаси вафотидан
кейин чўри озод бўлади.
Ҳозирда қуллик дунёнинг
жуда кам жойларида
сақланиб қолган. Агар ота-
боболари замонидан
қулликда бўлган инсонлар
учратиб қолинса, уларни озод
қилишга ҳаракат қилинади.
Шунда ҳам нафсни тийиши
лозим. Шариатда чўрилар
билан жинсий алоқа қилишга
рухсат берилишидан мурод
аслида қуллар сонини
камайтиришдир. Зеро, хожаси
ўша чўридан фарзанд кўрса,
бола озод одамга айланади.
Бу билан ўз-ўзидан чўридан
яна қул ва чўрилар туғилиши
олди олинади.
Шариатнинг муроди аёлларни
чўри қилиб, улардан жинсий
мақсадда фойдаланишга кенг
йўл очиш эмас. Балки имкон
қадар тезроқ қулликка барҳам
беришдир. Яна такрор
айтамиз, шариат бизни
қулларни озод қилишга амр
қилган. Озод одамни, ҳур
аёлни чўрига айлантириш
шариатга хилофдир!
Шариатга хилоф иш тутган
кимсанинг оқибати қандай
бўлишини ҳар биримиз яхши
биламиз!..
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1945 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz