Воскресенье, 12.05.2024, 18:39
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Ота-онага оқ бўлиш нима дегани?
02:42
Ота-онага оқ бўлиш нима дегани?
Савол: ассалому алайкум!
Ислом динида отанинг оқ
қилиши тушунчаси нимани
англатади?
Жавоб: ва алайкумус салом.
“Оқ қилиш” деганда бизда
ота-онанинг фарзандини
қарғаши тушунилади. Аслида
“оқ(қ)” сўзи арабча бўлиб,
“кесилиш”, “узилиш”
маъносини англатади. Зеро,
ота-онасига оқ бўлган кимса
Аллоҳнинг раҳматидан
узилган, умуман яхшиликдан
маҳрум бўлган саналади.
Биз тушунадиган “оқ бўлиш”
араб тилида “уқуқ” дейилади.
Хуллас, ўзбек тилида қоранинг
акси бўлган “оқ” билан “ота
онага “оқ бўлиш” ўртасида
боғлиқлик йўқ. Ота-онага оқ
бўлишда аслида иккита “қ”
ҳарфи бўлади.
Қуръони карим ва ҳадиси
шарифларда мўмин бандалар
ота-оналарига яхшилик
қилишга буюрилиб, уларни
ранжитмасликлари лозимлиги
жуда кўп таъкидланган.
Шундан келиб чиқиб, ота-
онага яхшилик қилиш фарз,
уларга оқ бўлиш ҳаром
саналади. Қуйида бу борада
келган баъзи ривоятларни
кўриб чиқамиз.
ﻋَﻦْ ﻋَﻠِﻲٍّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻣَﻦْ ﺃَﺣْﺰَﻥَ ﻭَﺍﻟِﺪَﻳْﻪِ ﻓَﻘَﺪْ
ﻋَﻘَّﻬُﻤَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺨَﻄِﻴﺐُ ﺍﻟْﺒَﻐْﺪَﺍﺩِﻱُّ ﻓِﻲ
ﺍﻟْﺠَﺎﻣِﻊِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу
анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Ким ота-онасини
хафа қилса, бас, уларга оқ
бўлибди!” (Хатиб Бағдодий
“Жомеъ”да ривоят қилган.
Ҳадис санади заиф).
Бизда ота-она боласига “оқ
қилдим” десагина фарзанд оқ
бўлган ҳисобланади, деб
тушунилади. Аслида эса
фарзанд оқ бўлиши учун ота-
она буни тили билан айтиши
шарт эмас. Балки у ота-
онасини қаттиқ хафа қилса,
уларнинг кўнглини оғритса
ҳам оқ бўлиб қолиши мумкин
экан.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺑْﻦِ ﺃَﺑِﻲ ﺑَﻜْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ
ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻻ ﺃُﻧَﺒِّﺌُﻜُﻢْ ﺑِﺄَﻛْﺒَﺮِ
ﺍﻟْﻜَﺒَﺎﺋِﺮِ ﺛَﻼﺛًﺎ ﻗَﺎﻟُﻮﺍ: ﺑَﻠَﻰ ﻳَﺎ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﻗَﺎﻝَ: ﺍﻹِﺷْﺮَﺍﻙُ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ ﻭَﻋُﻘُﻮﻕُ ﺍﻟْﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻦِ
ﻭَﺟَﻠَﺲَ ﻭَﻛَﺎﻥَ ﻣُﺘَّﻜِﺌًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺃَﻻ ﻭَﻗَﻮْﻝُ
ﺍﻟﺰُّﻭﺭِ ﻗَﺎﻝَ: ﻓَﻤَﺎ ﺯَﺍﻝَ ﻳُﻜَﺮِّﺭُﻫَﺎ ﺣَﺘَّﻰ ﻗُﻠْﻨَﺎ:
ﻟَﻴْﺘَﻪُ ﺳَﻜَﺖَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абдураҳмон ибн Абу Бакра
отасидан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Сизларга энг
катта гуноҳлардан учтасини
айтайми?” дедилар. Улар:
“Ҳа, эй Расулуллоҳ”,
дейишди. У зот: “Аллоҳга
ширк келтириш ва ота-онага
оқ бўлиш...”, дедилар. У зот
ён бошлаган ҳолда эдилар,
ўтириб олиб, кейин: “Огоҳ
бўлинглар, ёлғон гапириш
(ёлғон гапириш, ёлғон
гапириш...)” дедилар. У зот
буни
такрорлайверганларидан,
“кошки бас қилсалар эди”,
деб қолдик” (Бухорий,
Муслим, Термизий, Насоий ва
Аҳмад ривояти).
“Оқ бўлиш” луғатда
“кесилиш”, “узилиш”
маъносини англатишини
билиб олдик. Шаръий
истилоҳда “оқ бўлиш” ота-
онага осий бўлиш, уларга
яхшилик қилишни тарк
этишдир. Демак, ота-онани
ранжитиш, уларга
итоатсизлик қилиш оқ
бўлишдир.
Ривоятларда гуноҳи
кабиралар саналган. Ушбу
ривоятда улар ичида энг
каттаси ибодат қилиш ва
ёрдам сўрашда бошқа
нарсаларни Алллоҳга шерик
қилиш энг катта гуноҳ экани
маълум қилинмоқда. Ундан
кейин ота-онага оқ бўлиш
туради. Бунинг гуноҳи шу
қадар каттаки, оқибатда бу
нарса банданинг дунёда
бахтсиз ва охиратда жаннатга
кира олмаслигига сабаб
бўлиши мумкин.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻ ﻳَﺪْﺧُﻞُ ﺍﻟْﺠَﻨَّﺔَ
ﻣَﻨَّﺎﻥٌ ﻭَﻻ ﻋَﺎﻕٌّ ﻭَﻻ ﻣُﺪْﻣِﻦُ ﺧَﻤْﺮٍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу
анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“(Берган нарсасини ёки
қилган яхшилигини) миннат
қилувчи, (ота-онасига) оқ
бўлган ва хамрни
муккасидан ичувчи
жаннатга кирмайди” (Насоий,
Доримий, Аҳмад, Ибн Ҳиббон
ва Табароний ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Демак, қилган яхшилигини
миннат қиладиган, ўзини
катта олиб, яхшилик
кўрганларга паст назар билан
қарайдиган миннатчилар, ота-
онасига оқ бўлганлар ва маст
қилувчи ичимликлар
истеъмолига ружу қўйган
кимсалар Аллоҳнинг
раҳматидан бенасиб қолар
эканлар.
Инсоннафаси кириб-чиқиб
турган экан, ҳаёт экан, ўз
ишларини таҳлил қилиб, хато-
камчиликларини тўғрилаши,
гуноҳ-маъсиятларни тарк
қилиб, ота-онасига яхшилик
қилишга, уларни хафа
қилмасликка бор кучини
сарфлаши лозим.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺑَﻜْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﺳَﻤِﻌْﺖُ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳَﻘُﻮﻝُ: ﻛُﻞُّ ﺍﻟﺬُّﻧُﻮﺏِ ﻳُﺆَﺧِّﺮُ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣَﺎ
ﺷَﺎﺀَ ﻣِﻨْﻬَﺎ ﺇِﻟَﻰ ﻳَﻮْﻡِ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺇِﻻَّ ﻋُﻘُﻮﻕَ
ﺍﻟْﻮَﺍﻟِﺪَﻳْﻦِ ﻓَﺈِﻥَّ ﺍﻟﻠﻪَ ﺗَﻌَﺎﻟَﻰ ﻳُﻌَﺠِّﻠُﻪُ ﻟِﺼَﺎﺣِﺒِﻪِ
ﻓِﻲ ﺍﻟْﺤَﻴَﺎﺓِ ﻗَﺒْﻞَ ﺍﻟْﻤَﻤَﺎﺕِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ
ﻭَﺻَﺤَّﺤَﻪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Мен
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам: “Ҳар бир гуноҳни
Аллоҳ Ўзи хоҳлаган тарзда
қиёмат кунига кечиктиради.
Магар ота-онага оқ бўлиш
бундан мустасно. Зеро, Аллоҳ
таоло уни соҳибига ўлимдан
олдин мана шу ҳаётда
тезлаштиради”, деганларини
эшитганман” (Ҳоким ва
Байҳақий ривояти. Ҳоким
ривоят санади саҳиҳ эканини
айтган).
Ота-онасига оқ бўлган кимса
нафақат охиратда, балки шу
дунёнинг ўзида хор бўлади.
Аллоҳ унга азоб-уқубатни
тезлаштиради. Буни ҳаётий
мисолларда ҳам кўришимиз
мумкин. Ота-онасини
ранжитган, уларнинг дуосини
олмаган, яхшилик қилмаган,
ҳурматларини ўрнига қўя
билмаган кимсалар дунёда
рўшнолик кўрмайдилар,
хонадонларида файз-барака
бўлмайди, ҳаётлари ҳам
нотинч ва ғалва-тўполон
билан ўтади. Хуллас, ота-
онасини ранжитган, уларга оқ
бўлган “фарзанд” мана шу
дунёнинг ўзида муносиб
жазосини олади. Охиратдаги
жазоси қандай бўлиши
Аллоҳгагина аён!
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﻤْﺮٍﻭ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺭِﺿَﻰ ﺍﻟﺮَّﺏِّ ﻓِﻲ
ﺭِﺿَﻰ ﺍﻟْﻮَﺍﻟِﺪِ ﻭَﺳَﺨَﻂُ ﺍﻟﺮَّﺏِّ ﻓِﻲ ﺳَﺨَﻂِ
ﺍﻟْﻮَﺍﻟِﺪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Парвардигорнинг розилиги
отанинг розилигидадир.
Парвардигорнинг ғазаби
отанинг
ғазабидадир” (Термизий,
Ҳоким, Ибн Ҳиббон ва
Байҳақий ривояти. Ривоят
санади саҳиҳ).
Ким отасига итоат этса,
Аллоҳга итоат этган бўлади.
Ким отасининг жаҳлини
чиқарса, Аллоҳни
ғазаблантирган бўлади.
Бу ҳадисда қаттиқ
огоҳлантириш келмоқда. Зеро,
банданинг Аллоҳ қаҳрига
учрашига сабаб бўладиган
иллатни кичик санаб
бўлмайди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺟُﻞٌ: ﻳَﺎ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﻦْ ﺃَﺣَﻖُّ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﺑِﺤُﺴْﻦِ
ﺍﻟﺼُّﺤْﺒَﺔِ ﻗَﺎﻝَ: ﺃُﻣُّﻚَ ﺛُﻢَّ ﺃُﻣُّﻚَ ﺛُﻢَّ ﺃُﻣُّﻚَ ﺛُﻢَّ
ﺃَﺑُﻮﻙَ ﺛُﻢَّ ﺃَﺩْﻧَﺎﻙَ ﺃَﺩْﻧَﺎﻙَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
ривоят қилади: “Бир киши:
“Эй Расулуллоҳ, чиройли
муомала қилиш учун
одамлар ичида энг ҳақлиси
ким?” деб сўради. У зот:
“Онанг, кейин онанг, кейинг
онанг, кейин отанг, кейин
(бошқа) яқинларинг,
яқинларинг”,
дедилар” (Муслим, Термизий,
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).
Бу ҳадисга кўра, яқинлар
ичидан яхшилик қилишга энг
ҳақдори онадир. Ундан кейин
ота, сўнг бошқа яқин
қариндошлар туради.
Ҳадиси шарифларнинг бирида
мазлум, мусофир ва ота-
онанинг фарзанди зарарига
қилган дуоси ижобат этилиши
айтилган. Шундай маълум
бўлади, банда ота-онасини
норози қилиб, уларнинг
қарғишини оладиган бўлса,
бахтсизлик жари томон
қулаши аниқ.
Ота-онага керакли тарзда
нафақа қилиб турмаслик ҳам
оқ бўлишга сабаблардан бири
сифатида зикр қилинган. Зеро,
Расули акрам соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Сен ҳам,
молинг ҳам отангникидир”,
деганлар.
Демак, Аллоҳга ва охират
кунига имон келтирган банда
ота-онасини ҳурмат қилиши,
уларга яхшилик қилиши,
дуоларини олиб, уларни рози
қилиши талаб этилади. Зеро,
Аллоҳнинг розилиги ота-
онанинг розлигига боғланган.
Ҳатто ғайридин бўлса ҳам ота-
онага яхшилик билан
муносабатда бўлиш лозим.
Муқаддас динимиз, инсон
ҳуқуқларини юқори кўтарган
шариатимиз биз мўмин
бандаларни шунга буюради.
“Менинг отам ундай, онам
бундай”, “улар Исломни
тушунишмайди” каби
баҳоналар кетмайди.
Ваҳоланки, ота-она ким ва
қандай ҳолатда бўлишидан
қатъи назар уларга яхшилик
қилишга буюрилганмиз. Илло,
Аллоҳга маъсият бўладиган
ишларда уларга итоат
этилмаса, зарари йўқ. Бошқа
ҳолларда ота-онага
итоасизлик қилишга рухсат
берилмаган. Валлоҳу аълам!
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1614 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz