Воскресенье, 12.05.2024, 20:50
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 6 » Ота-онага оқ бўлиш каффорати нима?
02:40
Ота-онага оқ бўлиш каффорати нима?
Савол: ассалому алайкум.
Маълумки, ота-онага оқ бўлиш
катта гуноҳлар сирасига
киради. Фарзанд биргина
сўзи, амали билан ота-онасига
оқ бўлиб қолишини кўпгина
ривоятлардан билдик. Устоз,
айтинг-чи, фарзанд билиб-
билмай ота-онасига ёки
улардан бирига оқ бўлиб
қолса, бу гуноҳнинг ювилиши
учун истиғфор ва тавбадан
ташқари яна қандай
амалларни бажариши керак
бўлади? Агар ота-онаси вафот
этиб кетишган бўлса-чи?
Илтимос, мана шу
масалаларни бизларга баён
қилиб берсангиз. Аллоҳ сизга
яхшиликларни ато қилсин!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Мўмин-мусулмон банда ота-
онасига яхшилик қилиши,
уларни ранжитиш,
кўнгилларини оғритиш ва
хафа қилишдан эҳтиёт
бўлиши лозим. Зеро, ота-онага
яхшилик қилиш вожиб, уларга
оқ бўлиш ҳаромдир, энг катта
гуноҳи кабиралардан
биридир.
Агар ким хато қилиб, ёшлик ё
жоҳиллик сабабидан ота-
онасига оқ бўлган бўлса,
аввало, Аллоҳ таолога тавба
қилади. Кейин ота-онасидан
кечирим сўраб, уларни рози
қилиш ҳаракатида бўлади.
Ота-онага оқ бўлиш гуноҳи
кечирилишига қуйидагилар
далил қилиб келтирилган:
“У бандаларидан тавба-
тазарруъларни қабул
қиладиган, ёмонликларни авф
этадиган ва қиладиган
ишларингизни биладиган
Зотдир” (Шўро, 25).
“(Эй Муҳаммад,) Менинг (турли
гуноҳ-маъсият қилиш билан)
ўз жонларига жиноят қилган
бандаларимга: “Аллоҳнинг
раҳматидан ноумид
бўлманглар! Албатта Аллоҳ
барча гуноҳларни мағфират
қилади. Албатта Унинг Ўзигина
Мағфиратли, Меҳрибондир”,
деб айтинг” (Зумар, 53).
“Гуноҳдан тавба қилувчи
гуноҳи йўқ кабидир” (Ибн
Можа ривояти. Ривоят санади
ҳасан).
Фарзанд ота-онасини
ранжитгани учун афсус-
надомат қилиши унинг
тавбасидир. Зеро, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Надомат тавбадир”, деганлар
(Имом Аҳмад ривояти. Ҳадис
санади саҳиҳ).
Гуноҳ содир этган банданинг
тавба қилиши вожиб. Агар
тавба тўғри қилинган бўлса,
Аллоҳ бандасининг ҳар
қандай гуноҳини кечиради
(ўлимигача ширкдан тавба
қилмаган бўлса,
кечирилмайди). Аммо ота-
онага оқ бўлган фарзанд
тавба билан бир қаторда
уларни рози қилиши, кечирим
сўраши, улар хизматида
бўлиши керак. Бу ишни улар
ҳаётликларида қилиш,
вақтида ақлини йиғиб, ҳаёт
ота-онасини рози қилиш
шарт. Агар оқ бўлган одам
улар вафот этганларидан
кейин тавба қилса, у ҳолда
Аллоҳга тавба қилади ва ота-
онаси ҳаққига истиғфор
айтади, дуолар қилади, улар
номидан солиҳ амалларни
бажаради, хусусан, садақалар
беради. Шунда унинг гуноҳи
кечирилишидан умид қилса
бўлади. Фарзанд бу ишни бир-
икки марта эмас, балки
доимий тарзда бажаради,
буни кунлик вазифаси қилиб
олиши ҳам жоиз. Зеро,
ўтганлар ҳаққига қилинадиган
дуо, солиҳ амалллар,
айтиладиган истиғфор ва
бериладиган садақалар уларга
наф келтиради. Валлоҳу
аълам!
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1169 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz