Савол: ассалому алайкум. Саволим шундан иборат, эркак киши бир аёл билан зино қилиб, кейин унга уйланса бўладими? Жавоб: ва алайкумус салом. Эркак бирон аёл билан зино қилган бўлса, уларнинг никоҳи тўғри бўлишида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Лекин бунда икковлари ҳам тавба қилиб, тўғри йўлга киришлари керак. Аммо никоҳга олувчи у билан зино қилмаган бўлса, уламолар бу борада ихтилоф қилишган. Шофеъий, Молик, Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Юсуф ва Зуфар: “Бундай никоҳ тўғри эмас”, дейишган. Аммо Абу Ҳанифа ва Муҳаммадлар наздида зинокор аёлга уйланиш тўғри бўлади. Аллоҳ таоло шундай деган: “Зинокор эркак фақат зинокор аёлга ёки мушрикага уйланади. Зинокор аёлга фақат зинокор эркак ёки мушрик уйланади. Ва бу (яъни, зинокор аёлларга уйланиш) мўминларга ҳаром қилингандир” (Нур, 3). С
... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Маҳрни кейинроқ бериш шарти билан никоҳ ўқилган бўлса, лекин ҳали маҳр берилмаган ҳолда икки томон хоҳиши билан тўйдан бир йил ўтиб никоҳ бекор қилинса, маҳр бериш вожиблигича қоладими? Аёл: “Менга маҳр керакмас, розиман”, деса ҳам барибир маҳр бериш мажбурийми? Агар маҳр аёл розилиги билан берилмаса, яшаб ўтган бир йил зино бўлиб қолмайдими? Жавоб: ва алайкумус салом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Эркак ўз хотини билан илк бор ёлғиз қолганда, яъни хилвати саҳиҳа билан маҳр вожиб бўлади. Бунда жинсий яқинликка тўсқинлик қилувчи бирон омил бўлмаслиги, масалан эр жинсий ожиз ё бичилган бўлмаслиги керак. Демак, тўйдан кейин қиз ва йигит ёлғиз ўзлари қолишса, эрнинг зиммасига маҳр бериш вазифаси юкланади. Агар олдиндан маҳр ... Читать дальше »
Савол: ассалому алайкум. Эр хотини билан жинсий алоқа қилаётганда ҳимоя воситасини ишлатиши тўғрими? Илтимос, шу мавзуда батафсил маълумот берсангиз! Жавоб: ва алайкумус салом. Қуйидаги шартлар билан жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатиш жоиз: 1. Ўша воситаларни қўллаш аёлга зарар етказмаслиги керак. 2. Бу эр ва хотин розилиги билан қилинади. Сабаби никоҳдан кўзланган асосий мақсад фарзанд кўриш. Эр- хотин ўзаро розилигисиз бир- бирини фарзанд кўриш имконидан маҳрум қилмаслиги керак. 3. Ҳомилани ман қилувчи воситаларни қўллашга ҳожат туғилиши лозим. Масалан, кетма-кет туғиш сабабидан онанинг ҳолати оғирлашиши, унинг заифлашиб қолиши ва ҳоказо. 4. Бу воситаларни қўллаш наслни бутунлай ман қилиш ниятида бўлмаслиги керак. Аввалги вақтларда наслни тартибга со
... Читать дальше »
Савол: Турмуш қурганимизга ўн бир йил бўлди. Эр-хотин икковимиз бахтли ҳаёт кечиришга ҳаракат қиламиз. Лекин ҳозиргача эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари ва хотиннинг эр зиммасидаги ҳақлари нималардан иборат эканини тўла билмаймиз. Илтимос, шу ҳақда ҳам батафсилроқ маълумот берсангиз. Жавоб: Солиҳа аёл уйига боғланган бўлади, ҳожат бўлмаганида чиқмайди, ўз ҳолини яхшилаш, уйини тартибга келтириш, болаларини тарбиялаш, оиласини бахтиёр қилиш унинг мақсади бўлади. Намозларни вақтида адо этади. Рамазон ойида рўза тутади. Аллоҳни ёдидан чиқармайди. Аллоҳ таоло берган насибасига қаноат қилади. Хотин эрининг ҳақларини билиб, уларни адо қилганидагина солиҳа аёл бўлади. Эрнинг хотин зиммасидаги энг муҳим ҳақлари қуйидагилардир: 1. Хотин эрининг ҳақини ўз ҳақи ва ҳамма
... Читать дальше »
Аллоҳ таолонинг эшитиш ва кўриш сифатларини инсон ёки бошқа махлуқотларнинг эшитиш ва кўришига мутлақо қиёслаб бўлмайди. Унинг кайфиятини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” номли китобида Аллоҳ таолонинг ас- Самийъ ал-Басийр исмларини шарҳлаб, у бизнинг эшитишимиз ва кўришимизга ўхшамаслигини келтириб ўтган. Ҳаж, Луқмон ва Мужодала сураларининг бир қанча оятларида Аллоҳ таоло ошкора-ю махфий сўзларни эшитувчи ва ҳар қандай хатти-ҳаракат ва ҳолатларни кўрувчи Зот экани баён қилинган. Парвардигори оламга нафақат инсонлар, балки барча каттаю кичик мавжудотларнинг ҳаракатлари ва амаллари ҳамда товушларидан хабардор бўлиш малоллик туғдирмайди. Аллоҳ бутун борлиқни тасарруф қилувчи ва унга ҳукмини ўтказувчи Зотдир. Саҳродаги энг
... Читать дальше »