Пятница, 10.05.2024, 01:27
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Ёш болаларни ўпиш мумкинми?
22:00
Ёш болаларни ўпиш мумкинми?
Савол: ассалому алайкум.
Қори ака, яна бир савол: ёш
болаларни эркалаб, меҳр-
шафқат юзасидан ўпиш
мумкинми?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Ёш болаларни меҳр-шафат
кўрсатиш маъносида ўпиш
жоиз. Бунга етарли ҳужжатлар
бор.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻠَﻤَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺃَﻥَّ ﺃَﺑَﺎ
ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺒَّﻞَ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺍﻟْﺤَﺴَﻦَ ﺑْﻦَ
ﻋَﻠِﻲٍّ ﻭَﻋِﻨْﺪَﻩُ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ ﺑْﻦُ ﺣَﺎﺑِﺲٍ ﺍﻟﺘَّﻤِﻴﻤِﻲُّ
ﺟَﺎﻟِﺴًﺎ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺍﻷَﻗْﺮَﻉُ: ﺇِﻥَّ ﻟِﻲ ﻋَﺸَﺮَﺓً ﻣِﻦْ
ﺍﻟْﻮَﻟَﺪِ ﻣَﺎ ﻗَﺒَّﻠْﺖُ ﻣِﻨْﻬُﻢْ ﺃَﺣَﺪًﺍ ﻓَﻨَﻈَﺮَ ﺇِﻟَﻴْﻪِ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺛُﻢَّ
ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻻ ﻳَﺮْﺣَﻢُ ﻻ ﻳُﺮْﺣَﻢُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ
ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Абу Салама ибн
Абдураҳмондан ривоят
қилинишича, Абу Ҳурайра
розияллоҳу анҳу шундай
деган: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам Ҳасан ибн Алини
ўпдилар. У зот ҳузурларида
Ақроъ ибн Ҳобис Тамимий
ўтирганди. Ақроъ: “Менинг ўн
нафар фарзандим бор. Аммо
улардан биронтасини ҳам
ўпмайман”, деди. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам унга қарадилар ва:
“Ким раҳм қилмаса унга ҳам
раҳм қилинмайди!”
дедилар” (Бухорий, Муслим,
Аҳмад, Ибн Ҳиббон ва
Байҳақий ривояти).
Ушбу ривоятга кўра, ёш
болаларни ўпиш жоиз, балки
суннатдир.
“Ким раҳм қилмаса, унга ҳам
раҳм қилинмайди”,
дейилишидан ўзига маҳрам
бўлган ва бегона болаларни
фақат меҳр-шафқат юзасидан
ўпиш жоизлиги маълум
бўлади. Агар шаҳват билан
ўпилса, бу иш шариатга
хилофдир.
Болаларни юзи, пешонаси ёки
бошидан ўпиш жоиз.
Шунингдек, меҳр кўрсатиш
мақсадида уларни ҳидлаш,
қучоқлаш ҳам мумкин.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﺟَﺎﺀَ
ﺃَﻋْﺮَﺍﺑِﻲٌّ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺗُﻘَﺒِّﻠُﻮﻥَ ﺍﻟﺼِّﺒْﻴَﺎﻥَ ﻓَﻤَﺎ
ﻧُﻘَﺒِّﻠُﻬُﻢْ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺃَﻭَﺃَﻣْﻠِﻚُ ﻟَﻚَ ﺃَﻥْ ﻧَﺰَﻉَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻣِﻦْ
ﻗَﻠْﺒِﻚَ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﺔَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Бир
аъробий Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам
ҳузурларига келди ва:
“Сизлар болаларни
ўпасизларми? Биз
ўпмаймиз!” деди. Шунда
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Аллоҳ қалбингдан
меҳрни олиб қўйган бўлса,
мен нима ҳам қила
олардим?!”
дедилар” (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Бу ерда ҳам ёш болаларни
меҳр билан ўпиш жоизлиги
маълум қилинмоқда. Аммо
жумҳур фақиҳлар наздида,
балоғатга етмаган бегона
боланинг юзи гўзал бўлса,
жинси бир бўлса ҳам ўша
бола худди номаҳрам аёл
ҳукмидадир. Уни ўпиш, қўл
бериб кўришиш ва қучоқлаш
мумкин бўлмайди (“Ибн
Обидин”, “Зурқоний”,
“Жавоҳирул иклил”,
“Кашшофул қиноъ”). Валлоҳу
аълам!
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1177 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz