Пятница, 10.05.2024, 01:25
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Зинокор аёлга уйланиш ҳукми
22:02
Зинокор аёлга уйланиш ҳукми
Савол: ассалому алайкум.
Саволим шундан иборат,
эркак киши бир аёл билан
зино қилиб, кейин унга
уйланса бўладими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Эркак бирон аёл билан зино
қилган бўлса, уларнинг никоҳи
тўғри бўлишида ҳеч қандай
ихтилоф йўқ. Лекин бунда
икковлари ҳам тавба қилиб,
тўғри йўлга киришлари керак.
Аммо никоҳга олувчи у билан
зино қилмаган бўлса,
уламолар бу борада ихтилоф
қилишган. Шофеъий, Молик,
Аҳмад ибн Ҳанбал, Абу Юсуф
ва Зуфар: “Бундай никоҳ тўғри
эмас”, дейишган. Аммо Абу
Ҳанифа ва Муҳаммадлар
наздида зинокор аёлга
уйланиш тўғри бўлади.
Аллоҳ таоло шундай деган:
“Зинокор эркак фақат
зинокор аёлга ёки
мушрикага уйланади.
Зинокор аёлга фақат
зинокор эркак ёки мушрик
уйланади. Ва бу (яъни,
зинокор аёлларга уйланиш)
мўминларга ҳаром
қилингандир” (Нур, 3).
Саҳиҳ қавлга кўра, бу ердаги
“уйланиш-никоҳланиш”дан
мурод “зино қилиш”дир.
Шунда оятнинг маъноси
қуйидагича бўлади: “Зинокор
эркак фақат зинокор аёл ёки
мушрика билан зино қилади.
Бу қабиҳ ишни осий зинокор
аёл ёки унинг ҳаромлигини
тан олмайдиган мушрика аёл
содир этади. Зинокор аёл
билан ўзига ўхшаган зинокор
эркак ёки зинонинг
ҳаромлигини эътироф
этмайдиган мушрик зино
қилади. Зино Аллоҳ ва охират
кунига имон келтирган мўмин
бандалар учун ҳаромдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу бу
оят ҳақида: “Бунда (шаръий)
никоҳ эмас, балки жинсий
алоқа назарда тутилмоқда.
Зеро, зинокор аёл билан
фақат зинокор осий эркак ёки
мушрик зино қилади”, деган
(Абу Довуд, Байҳақий ва
Абдураззоқ ривояти).
Зинокорга уйланиш ҳукми
борасида икки хил фикр
айтилишига оятнинг икки хил
таъвил қилиниши сабаб
бўлган. Баъзилар оятдаги
“никоҳ”ни “жинсий алоқа”
деб тушунтирсалар, бошқалар
бу сўзни “шаръий никоҳ”
маъносида қабул қилишган.
Иккала фикрни қувватловчи
далиллар келган.
Зинокорга уйланиш ёки
турмушга чиқиш мумкин эмас,
дейдиганлар уларнинг
тавбасини шарт қилишган.
Яъни, зинокор аёл бу қабиҳ
ишидан тавба қилиб, бошқа
бу ишга қайтмаса, унга
уйланса бўлади. Зинокор
эркак зинодан қайтиб,
покланса ҳам муслима қиз
унга турмушга чиқса бўлади.
Зеро, тавба қилмагунича
зинокор покиза
ҳисобланмайди. Аллоҳ таоло
Каломи мажидида покиза
мўминалар покиза мўминлар
учун экани, нопок аёллар
нопок кимсалар учунлигини
таъкидлаган. Ўзини пок
санаган ва покликка эътибор
берган киши, албатта, покиза
жуфт танлайди. Пок ё
нопоклигига аҳамият
бермайдиган кимса эса
нопокни олиб, ўзи ҳам нопок
бўлади. Сабаби покиза инсон
ўзи учун зинҳор нопок
нарсани раво кўрмайди.
Демак, имкон қадар мўмина,
покиза ва маъсума аёлларга
уйланиш керак. Зеро,
уйланишдан кўзланган
мақсадлардан бири насл
қолдириш. Келгуси
авлодларнинг салоҳиятли
бўлиши унинг онасига боғлиқ.
Агар зарурат бўлса ёки бошқа
сабаблар билан тўғри келиб
қолса, зинодан тавба қилган
қизларга уйланса бўлади.
Зинодан тавба қилмаган, ҳали
ҳам зино қилишда давом
этаётган аёлга уйланишга
бирон эркак ботинолмаса
керак! Лекин бунда шу
нарсага эътибор қаратиш
керакки, зинони ҳалол
санайдиган қизларга умуман
яқинлашмаслик керак. Сабаби
бу билан ўша зинокор аёл
имонидан айрилган бўлади.
Умумий қоидага кўра, ҳалолни
ҳаром ёки ҳаромни ҳалол
санаган банда имонидан
айрилади. Валлоҳу аълам!
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 2311 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz