Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатса бўладими?
21:56
Жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатса бўладими?
Савол: ассалому алайкум. Эр хотини билан жинсий алоқа қилаётганда ҳимоя воситасини ишлатиши тўғрими? Илтимос, шу мавзуда батафсил маълумот берсангиз! Жавоб: ва алайкумус салом. Қуйидаги шартлар билан жинсий алоқада ҳимоя воситаларини ишлатиш жоиз: 1. Ўша воситаларни қўллаш аёлга зарар етказмаслиги керак. 2. Бу эр ва хотин розилиги билан қилинади. Сабаби никоҳдан кўзланган асосий мақсад фарзанд кўриш. Эр- хотин ўзаро розилигисиз бир- бирини фарзанд кўриш имконидан маҳрум қилмаслиги керак. 3. Ҳомилани ман қилувчи воситаларни қўллашга ҳожат туғилиши лозим. Масалан, кетма-кет туғиш сабабидан онанинг ҳолати оғирлашиши, унинг заифлашиб қолиши ва ҳоказо. 4. Бу воситаларни қўллаш наслни бутунлай ман қилиш ниятида бўлмаслиги керак. Аввалги вақтларда наслни тартибга солиш азл билан бўлган. Азл жинсий алоқада манийни аёл фаржидан ташқарига тўкишдир. Азл ҳур аёлнинг изни билан қилинади. Бу борада келган баъзи ривоятлар далил қилиниб, азл қилиш макруҳ, дейилган. Демак, жинсий алоқада ҳомиладан сақланиш воситалари фақат зарурат туғилгандагина ишлатилади. Она соғлиғини сақлаш мақсадида бирон-бир восита билан наслни тартибга солишга рухсат этилган. Аммо наслни бутунлай чеклаш, умуман фарзанд кўрмасликка ҳаракат қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!