Пятница, 10.05.2024, 22:09
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Декабрь » 24 » Эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари
21:54
Эрнинг хотин зиммасидаги ҳақлари
Савол: Турмуш қурганимизга
ўн бир йил бўлди. Эр-хотин
икковимиз бахтли ҳаёт
кечиришга ҳаракат қиламиз.
Лекин ҳозиргача эрнинг
хотин зиммасидаги ҳақлари
ва хотиннинг эр зиммасидаги
ҳақлари нималардан иборат
эканини тўла билмаймиз.
Илтимос, шу ҳақда ҳам
батафсилроқ маълумот
берсангиз.
Жавоб: Солиҳа аёл уйига
боғланган бўлади, ҳожат
бўлмаганида чиқмайди, ўз
ҳолини яхшилаш, уйини
тартибга келтириш,
болаларини тарбиялаш,
оиласини бахтиёр қилиш
унинг мақсади бўлади.
Намозларни вақтида адо
этади. Рамазон ойида рўза
тутади. Аллоҳни ёдидан
чиқармайди. Аллоҳ таоло
берган насибасига қаноат
қилади.
Хотин эрининг ҳақларини
билиб, уларни адо
қилганидагина солиҳа аёл
бўлади. Эрнинг хотин
зиммасидаги энг муҳим
ҳақлари қуйидагилардир:
1. Хотин эрининг ҳақини ўз
ҳақи ва ҳамма яқинларининг
ҳақидан ҳам устун қўйиши
керак. Чунки зиммасидаги
эрининг ҳақи жуда каттадир.
2. Ҳайз ва нифос кунларидан
бошқа барча ҳолда эри ундан
ором ва лаззат олишни
хоҳлаган пайтда тайёр
бўлиши лозим. Эрига
тўсқинлик қилиш, эрининг у
билан қўшилиш истагини ҳар
қандай вақтда қайтариши
мумкин эмас. Агар эрининг
рағбатига жавоб бермаса,
гуноҳкор бўлади. Фаришталар
уни лаънатлайди. Бу ҳақ
эрнинг хотин зиммасидаги энг
муҳим ҳақларидан биридир.
Зеро, хотин ўзига эрининг
тўшакдаги эҳтиёжини ўйлаши
иккиси ҳам бахтли
бўлишларининг асосий
омилидир. Шунингдек,
аёлнинг хотинлик
масъулиятини билмаслиги,
эрининг бу ҳақига эътибор
қилмаслиги кулфат, жанжалга
сабаб бўлади, кўп ҳолда
ажралишга олиб боради.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу
алайҳи ва саллам) бундай
дейдилар: «Агар хотин
эрининг тўшагидан айрилиб
ухласа, фаришталар уни тонг
отгунча
лаънатлайди» (Бухорий ва
Муслим ривояти).
3. Хотин эридан рухсат олмай,
нафл рўза тутиши мумкин
эмас. Чунки рўза баҳра олишга
тўсиқдир. Аёл нафл рўза тутса,
эри у билан кундуз куни
қўшилолмайди. Қўшилиш
эрининг ҳақидир.
4. Хотин эрининг уйидан унинг
ижозатисиз бирор нарсани
ўзининг яқинларига ҳам
бериши керак эмас. Агар
берса, хотинга гуноҳ, эрга
савоб бўлади. Тўғри, фақат
таомидан бузмай, садақа
қилса бўлади.
5. Хотин эридан рухсат олмай
уйдан чиқиши, уйдан бошқа
жойда ишлаши мумкин эмас.
Эри истамаса, аёллар билан
аралашмаслиги керак.
6. Хотин Аллоҳ таоло берган
насибага рози бўлиши, эрига
инжиқлик қилмаслиги керак.
Маишат қийинчилиги ё ҳол
ночорлиги учун
ғазабланмаслиги ва оҳ-воҳ
қилмаслиги лозим. Балки
хушнудлик ва қаноат
кўрсатиб, эрининг ризқ
топишдаги машаққатларини
қадрлаши, ҳаром касбга
ўтишидан қўрқиб, ундан
ҳожатдан ортиғини талаб
қилмаслиги даркор. Эрини ҳам
қаноатга ундаб, ҳаром
йўллардан огоҳлантириши
зарур. Момоларимиз (Аллоҳ
таоло уларни раҳматига
олсин) эрларини кузатаётиб
бундай дердилар: «Ҳаром
касбдан сақланинг! Биз очлик
ва қийинчиликка чидаймиз,
аммо оташга чидаёлмаймиз».
7. Хотин авратини беркитиши,
рухсорини маҳрамларидан
бошқага очмаслиги билан
ўзини сақлаши лозим. Аёлнинг
яланғочланиши, кийимларини
эридан ўзгага ечиши, калта ва
шаффоф либослар кийиши
ҳаромдир. Бунда катта
бузуқлик бўлади.
8. Хотин эрининг дўстига
нотанишдек бўлиши лозим.
Эри уйида бўлмаганида унинг
дўсти эшик қоқса, ўзи ва эрига
рашк қилиб, у билан
сўзлашмасин. Зеро, киши
дўстининг хотини билан
танишар экан, бу ҳол рашк ва
фитнага сабаб бўлади.
9. Хотин гўзаллиги билан эрига
фахрланмаслиги, эри хунук
бўлса, ёмон кўрмаслиги, агар
бой бўлса, эри олдида моли
билан ғурурланмаслиги керак.
Балки эр томонини назарга
олиши, уни ҳурмат қилиши ва
қадрлаши лозим.
10. Хотин фарзандларига
раҳмли бўлиши, уларни
ҳурмат қилиши,
фарзандларни уришиб
лаънатлашдан, эрига
юзсизлик билан мурожаат
қилишдан тилини тийиши,
унинг хизматлари ва
марҳаматларини инкор
этмаслиги керак. Бу жуда
муҳим, оз аёлларгина риоя
этадиган хислатдир. Зеро,
аёллар болаларни лаънатлаш,
эридан озгина ёмонлик содир
бўлгани учун унинг ҳамма
яхшиликларини инкор этиш
билан машҳурдир.
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1713 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Декабрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz