Понедельник, 13.05.2024, 09:49
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Февраль » 20 » Жинсий алоқа одоблари
22:10
Жинсий алоқа одоблари
Инсон ҳаётининг ҳар бир соҳасини
қамраб олган Ислом шариатида энг
нозик алоқалардан бўлган эр ва
хотиннинг жинсий муносабати борасида
ҳам кўрсатмалар келган. Шу маънода
қуйида жинсий алоқа одобларини зикр
қилиб ўтамиз:
1. Жума куни ёки тунида жинсий алоқа
қилиш.
Имом Ғазолий: “Уламолардан баъзилари
жума куни ёки тунида жинсий
алоқанинг мустаҳаблигини айтишган”,
деган (“Иҳёу улумид-дийн”).
Бунинг ҳикмати турлича таъвил
қилинади. Ўша таъвилларнинг бирида
бу билан жума куни ғусл қилиш
фазилатига дохил бўлади, дейилган.
2. Тўқ қоринга жимоъ (жинсий алоқа)
қилмаслик.
Қорин овқатга тўла бўла туриб жинсий
алоқа қилмаслик керак. Балки овқат
бироз ҳазм бўлганидан кейин жимоъ
қилиш мақсадга мувофиқдир.
Оч қоринга ҳам алоқа қилмаслик лозим.
Чунки бу янада зарарлироқ, табиатга
оғирроқ ва туғма иссиқликни
ўлдирувчанроқ бўлиб, эриш ва ингичка
оғриқ касаллигини келтириб чиқаради.
Энг яхшиси алоқа таом меъдадан пастга
туша бошлаб, биринчи ва иккинчи ҳазм
камолга етгандан кейин, учинчи ҳазм
ўрталарида бўлишидир.
3. Жинсий алоқадан олдин хушбўй
нарсалар сепиш.
Бу нарса эр ва хотиннинг бир-бирига
бўлган завқи ва иштиёқини орттиради.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻛُﻨْﺖُ ﺃُﻃَﻴِّﺐُ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﻴَﻄُﻮﻑُ ﻋَﻠَﻰ ﻧِﺴَﺎﺋِﻪِ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят
қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва салламга хушбўй нарса
суртиб қўярдим ва у зот аёлларини
айланиб чиқардилар” (Бухорий, Муслим,
Насоий, Аҳмад ва Ибн Хузайма ривояти).
Демак, эркак аёлининг олдига киришдан
илгари либос ва баданини нопок
нарсалардан тозалаши, ўзига хушбўй
нарсалар сепиб олиши яхши экан. Аёл
ҳам фақат эри учун уйида мана шундай
нарсаларни сепса, мақсадга мувофиқ
бўлади.
4. Жинсий алоқани “бисмиллаҳ” билан
бошлаш ва ворид бўлган дуони ўқиш.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬُﻤَﺎ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ : ﻟَﻮْ ﺃَﻥَّ ﺃَﺣَﺪَﻫُﻢْ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺭَﺍﺩَ ﺃَﻥْ ﻳَﺄْﺗِﻲَ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﻗَﺎﻝَ : ﺑِﺎﺳْﻢِ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺟَﻨِّﺒْﻨَﺎ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥَ ﻭَﺟَﻨِّﺐْ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥَ ﻣَﺎ ﺭَﺯَﻗْﺘَﻨَﺎ ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﺇِﻥْ
ﻳُﻘَﺪَّﺭْ ﺑَﻴْﻨَﻬُﻤَﺎ ﻭَﻟَﺪٌ ﻓِﻲ ﺫَﻟِﻚَ ﻟَﻢْ ﻳَﻀُﺮَّﻩُ ﺷَﻴْﻄَﺎﻥٌ ﺃَﺑَﺪًﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Агар биронталари (яъни, қайси
бир банда) аёлига яқинлик қилишни
хоҳлаганда: “Бисмиллааҳ, аллоҳумма
жаннибнаш-шайтон, ва жаннибиш-
шайтона маа розақтанаа”, деса-ю, агар
ўрталарида фарзанд бўлиш тақдир
қилинган бўлса, бас, унга шайтон ҳеч
қачон зарар етказа олмайди” (Бухорий,
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Ибн
Можа, Ибн Ҳиббон ва Табароний
ривояти).
Бошқа ривоятларда, агар банда
“бисмиллаҳ”ни айтмаса, шайтон унинг
таоми ва ётоғига шерик чиқиши
айтилган, бу ерда аёли билан муомала
қилишдан олдин “бисмиллаҳ” зикр
қилинса, шайтон туғилажак фарзандга
зарар етказа олмаслиги
таъкидланмоқда.
5. Жинсий алоқани эркалаш, ўпиш ва
қучоқлаш билан бошлаш.
Бу ишни даб-дурустдан бошлаш
мақсадга мувофиқ эмас, балки ният
қилинган нарсага тўлиқ эришиш, эр-
хотиннинг бир-биридан мукаммал
қаноатланиши учун алоқани ўпиш ва
қучоқлаш билан бошлаш мақсадга
мувофиқдир.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﺮَّﺣْﻤَﻦِ ﺑْﻦِ ﺃَﺑِﻲ ﺣُﺴَﻴْﻦٍ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ...ﻛُﻞُّ ﻣَﺎ ﻳَﻠْﻬُﻮ ﺑِﻪِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﺍﻟْﻤُﺴْﻠِﻢُ
ﺑَﺎﻃِﻞٌ ﺇِﻻَّ ﺭَﻣْﻴَﻪُ ﺑِﻘَﻮْﺳِﻪِ ﻭَﺗَﺄْﺩِﻳﺒَﻪُ ﻓَﺮَﺳَﻪُ ﻭَﻣُﻼَﻋَﺒَﺘَﻪُ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﻓَﺈِﻧَّﻬُﻦَّ ﻣِﻦْ
ﺍﻟْﺤَﻖِّ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу
Ҳусайндан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай деганлар: “Мусулмон
кишининг кўнгилхушлиги ботилдир.
Магар камонидан ўқ отиши, отини
ўргатиши ва аҳли билан ўйнашиши
бундан мустасно. Зеро, булар
ҳақдир” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад,
Байҳақий ва Доримий ривояти. Ривоят
санади заиф).
Бу ерда мусулмон банданинг ҳар қандай
машғулоти ва ўйини учун савоб
берилмаслиги, фақат камондан ўқ отиш
машғулоти, отни ўргатиш ва эркакнинг
хотини билан кўнгилхушлик қилиши
бундан мустасно экани айтилмоқда.
Жобир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ўйнашишдан олдин
(яъни, ўйнашмай туриб) алоқа
қилишдан қайтарганлар” (Ушбу
ривоятни Хатиб Бағдодий “Тарийху
бағдод”да келтирган. Ривоят санади
жуда заиф).
Демак, аҳли билан ўйнашиш, унинг
кўнглини олиш шариат буюрган ишдир.
Оилани мустаҳкамлаш ва ҳаромдан
тийилиш мақсадида бу иш қилинса,
савоб ёзилади. Айниқса, жинсий
алоқадан олдин бунга алоҳида эътибор
бериш лозим.
6. Жинсий алоқа вақтида қиблага
юзланмаслик.
Жинсий алоқа вақтида ҳурмат юзасидан
қиблага юзланмаслик мустаҳабдир (“Ал-
мажмуъ”, “Жавоҳирул-иклийл”,
“Кашшофул-қинаъ”, “Иҳёу улумид-
дийн”). Зеро, қибла ибодат ва дуо қилиш
тарафи бўлиб, жимоъ вақтида у тарафга
юзланмаслик одобдандир. Лекин,
қиблага юзланиб жинсий алоқа
қилишнинг кароҳати йўқ эканини ҳам
айтиб ўтиш керак. Бу ишдан
қайтарилмаган. Фақат ҳурмат юзасидан
шундай қилинса, яхши бўлади,
дейилади.
7. Хотин ҳайз кўраётганида яқинликдан
сақланиш.
Бу ихтиёрий иш эмас, балки вожиб
амалдир. Жинсий алоқа билан боғлиқ
бўлгани сабаб уни шу ерда зикр
қилинмоқда.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : ﻣَﻦْ ﺃَﺗَﻰ
ﺣَﺎﺋِﻀًﺎ ﺃَﻭْ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﻓِﻲ ﺩُﺑُﺮِﻫَﺎ ﺃَﻭْ ﻛَﺎﻫِﻨًﺎ ﻓَﻘَﺪْ ﻛَﻔَﺮَ ﺑِﻤَﺎ ﺃُﻧْﺰِﻝَ ﻋَﻠَﻰ
ﻣُﺤَﻤَّﺪٍ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ .
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Ким ҳайзли (хотини) га
яқинлик қилса ёки унинг ортидан
яқинлик қилса ёки коҳинга борса, бас,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва
салламга нозил қилинган нарсага куфр
келтирибди!” (Термизий, Доримий, Ибн
Можа ва Аҳмад ривояти. Ҳадис санади
саҳиҳ).
“Туҳфатул-аҳвазий” китобида: “Агар
аёлининг ортидан яқинлик қилиш ёки
коҳинни тасдиқлашни ҳалол санаса, бу
ердаги “куфр” зоҳирий маънода бўлиши
мумкин. Бу иккисидан бошқа маънода
бўлса, унда неъматни инкор қилиш
бўлади”, дейилган.
8. Аёлга олд тарафдан яқинлик қилиш.
Аллоҳ таоло инсон фитратига нимани
хослаган бўлса, ўшанга амал қилинади.
Ўз нафсига итоат этиб, шариат
қайтарган ишни қилган кимса
Аллоҳнинг лаънатига учрайди.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﻣَﻠْﻌُﻮﻥٌ ﻣَﻦْ ﺃَﺗَﻰ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗَﻪُ ﻓِﻲ ﺩُﺑُﺮِﻫَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻋَﻮَﺍﻧَﺔَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ .
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Аёлининг
орқасига яқинлик қилган (кимса)
лаънатлангандир!” (Абу Довуд, Насоий,
Аҳмад, Табароний, Абу Яъло ва Абу Авона
ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Мана бу ривоят хотинининг орқа
авратига жинсий алоқа қилиш
ҳаромлигига очиқ далолат қилади.
Аёлнинг олд авратига, фарзанд
бўладиган жойга яқинлик қилинади.
Унга орқа ёки олд тарафдан келишнинг
фарқи йўқ. Муҳими шариат қайтарган
ишдан сақланилса, ножоиз ишни
қилинмаса бўлгани.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻰ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻰِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ : ﻣَﻦْ ﺃَﺗَﻰ
ﺍﻣْﺮَﺃَﺗَﻪُ ﻓِﻰ ﺩُﺑُﺮِﻫَﺎ ﻟَﻢْ ﻳَﻨْﻈُﺮِ ﺍﻟﻠﻪُ ﺗَﻌَﺎﻟَﻰ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺟَﻴِّﺪٌ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Ким аёлининг орқасига
яқинлик қилса, Аллоҳ қиёмат куни
унга назар солмайди” (Доримий
ривояти. Ривоят санади жаййид).
Демак, ким бу жирканч ишни қилса,
охиратда Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум
бўлади.
9. Жинсий алоқа вақтида овозни
пасайтириш, кўп гапирмаслик.
Жинсий алоқа вақтида овозни
пасайтириш, кўп гапирмаслик
мустаҳабдир (“Ал-иҳё”, “Кашшофул-
қинаъ”).
Эр ва хотин жинсий алоқа қилаётганини
бошқалар эшитиши ёки ҳис қилиши
макруҳдир. Авратлар беркитилган ҳолда
жимоъ қилинганида шундай. Аммо
аврат очиқ ҳолда алоқа қилаётганини
бошқаларга кўрсатиш, ўзини пана жойга
олмаслик ҳаромдир.
Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра,
киши хотини олдида жорияси билан
қўшилмайди[1] . Шунингдек, жорияси
олдида хотини билан яқинлик
қилмайди. Бу ишни холи жойда, биров
кўрмайдиган ва эшитмайдиган жойда
қилиш керак.
10. Жинсий алоқа вақтида авратга
қарамаслик.
Аслида эр-хотин бир-бирининг жинсий
аъзосига назар солиши ва уни ушлаши
жоиз. Аммо одоб юзасидан бу ишларни
қилмаслик афзал.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Агар
биронтангиз аҳлига яқинлик қилса, бас,
фаржига назар солмасин. Зеро, бу
кўрликка сабаб бўлади. Агар
биронтангиз аҳлига яқинлик қилса, бас,
кўп гапирмасин. Зеро, бу соқовликка
сабаб бўлади” (Ибн Жавзий
“Мавзуъот”да, Аздий “Зуафо”да ривоят
қилган. Ҳадис санади жуда заиф).
Бу бобда Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ҳам ривоят нақл қилинган. Ибн
Салоҳ унинг санади жаййид эканини
айтган (“Ал-фатҳул-кабийр фий зоммиз-
зийадати илал-жамиъис-соғийр”).
Уламолар ҳадисда айтилаётган иш
мандубдир, деганлар. Баъзилар бу ишни
вожиб санашган.
Фаржга қараш кўзни кўр қилишини
“басират кўзини ёки моддий кўзни кўр
қилади”, деб тушунтиришган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻣَﺎ ﻧَﻈَﺮْﺕُ ﺃَﻭْ ﻣَﺎ ﺭَﺃَﻳْﺖُ ﻓَﺮْﺝَ ﺭَﺳُﻮﻝِ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﻂُّ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам фаржларига зинҳор
қарамаганман ёки кўрмаганман” (Ибн
Можа, Аҳмад ва Байҳақий ривояти.
Ривоят санади заиф).
Лекин бу бобда келган мана шу икки
ривоят санади саҳиҳ эмаслигини ҳам
эслатиб ўтиш лозим.
11. Жинсий алоқа вақтида устига бирон
нарса ташлаб олиш.
Бу борада заиф ҳадис ривоят қилинган.
Шу сабаб бўлса керак жимоъ вақтида
устига бирон ёпинчиқ ташлаб олиш
жинсий алоқа одоблари сифатида
келтирилади.
ﻋَﻦْ ﻋُﺘْﺒَﺔَ ﺑْﻦِ ﻋَﺒْﺪٍ ﺍﻟﺴُّﻠَﻤِﻲِّ ﻗَﺎﻝَ : ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺗَﻰ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺴْﺘَﺘِﺮْ ﻭَﻻَ ﻳَﺘَﺠَﺮَّﺩْ ﺗَﺠَﺮُّﺩَ ﺍﻟْﻌَﻴْﺮَﻳْﻦِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟْﺒَﺰَّﺍﺭُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Утба ибн Абд ас-Суламий Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Сизлардан биронтангиз аёлига
яқинлик қиладиган бўлса, бас, ўзини
беркитсин, икки эшакка ўхшаб яланғоч
бўлиб олмасин!” (Ибн Можа, Байҳақий,
Баззор, Ибн Абу Шайба ва Абдураззоқ
ривояти. Ривоят санади заиф).
Ушбу бобда келган ривоятлардан хулоса
қилган уламолар: “Яланғоч ҳолда
жинсий алоқа қилиш танзиҳий
макруҳдир”, дейишган. Яъни, яланғоч
ҳолда жинсий алоқа қилиш жоиз бўлса
ҳам, аммо бу одобга зид саналади.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﻳَّﺎﻛُﻢْ
ﻭَﺍﻟﺘَّﻌَﺮِّﻱَ ﻓَﺈِﻥَّ ﻣَﻌَﻜُﻢْ ﻣَﻦْ ﻻَ ﻳُﻔَﺎﺭِﻗُﻜُﻢْ ﺇِﻻَّ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟْﻐَﺎﺋِﻂِ ﻭَﺣِﻴﻦَ ﻳُﻔْﻀِﻲ
ﺍﻟﺮَّﺟُﻞُ ﺇِﻟَﻰ ﺃَﻫْﻠِﻪِ ﻓَﺎﺳْﺘَﺤْﻴُﻮﻫُﻢْ ﻭَﺃَﻛْﺮِﻣُﻮﻫُﻢْ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺿَﻌِﻴﻒٌ .
Ибн Умар розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам шундай деганлар:
“Яланғоч бўлишдан сақланинглар!
Сабаби сизлардан фақат қазои ҳожат ва
аҳлингизга яқинлик қилганингиздагина
айриладиганлар сизлар билан биргадир
Бас, улардан уялинг ва уларни ҳурмат
қилинг!” (Термизий ривояти. Ривоят
санади заиф).
Бу ерда бандага вакил қилинган
фаришталар доим у билан бирга
бўлиши, шу сабаб банда заруратсиз
авратини очиши жоиз эмаслиги
таъкидланмоқда.
Тийбий: “Улар бандани ҳимоя қилувчи
ва амалларини ёзиб борувчи
фаришталардир”, деган.
Демак, банда ҳожатхонага кирганида ва
аёли билан жинсий алоқа қилаётганида
фаришталар уни тарк этишади. Мана шу
ҳолатлар зарурат бўлиб, унда авратни
очишга тўғри келади. Бундан бошқа
ҳолатларда авратни беркитиш лозим.
Уламолар санаб ўтилган икки ҳолатдан
бошқа жойларда зарурат юзасидан
либосни ечишга, авратни очишга рухсат
беришган. Аммо бу ишнинг заруратсиз
қилиниши ҳаромдир.
Баъзилар “улар авратларини (ҳаромдан
— зинодан пок) сақлагувчи зотлардир.
Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва
қўлларидаги чўриларидангина
(сақламайдилар). Бас, улар маломат
қилинмаслар” (Мўъминун, 5-6,
Маъориж 29-30) оятини далил қилиб,
жинсий алоқа вақтида яланғоч бўлиш
ҳаром эмас. Сабаби авратларни ўз
хотинлари ва чўрилари учун очишда
бандага маломат йўқ экан, бошқа
аъзоларини очгани учун уни маломат
қилинмайди, дейишган. Аммо айтиб
ўтилганидек, бу вақтда устига бирон
нарса ташлаб олиш одобдандир.
12. Жинсий яқинлик вақтида хотинга
мулойимлик қилиш.
ﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲِ ﺑْﻦِ ﻣَﺎﻟِﻚٍ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﺇِﺫَﺍ ﺟَﺎﻣَﻊَ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﻓَﻠْﻴَﺼْﺪُﻗْﻬَﺎ ﻓَﺈِﻥْ ﺳَﺒَﻘَﻬَﺎ ﻓَﻼَ ﻳُﻌْﺠِﻠْﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺿَﻌِﻴﻒٌ.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Агар
сизлардан биронтангиз аёли билан
яқинлик қилса, бас, унга мулойимлик
қилсин. Агар у аёлидан ўтиб кетса, бас,
уни шоширмасин!” (Абу Яъло ривояти.
Ҳадис санади заиф).
Демак, эр жимоъ вақтида аёли
эҳтиёжини имкон қадар қондиришга,
унга яхшилик ила муносабатда бўлишга
ҳаракат қилади. Агар эр аёлдан олдин
инзол қилса, аёлининг ҳам эҳтиёжи
тўлиқ қониши учун уни шоширмайди.
Анас ибн Моликдан қилинган бошқа
ривоятда: “Агар биронтангиз аҳлига
яқинлик қилса, бас, унга мулойимлик
қилсин. Кейин аёлининг ҳожати
қонишидан олдин ўз ҳожатини
қондирса, бас уни шоширмасин!”
дейилган. Яна бошқа бир ривоятда:
“Агар биронтангиз аёлига яқинлик
қилса, унинг ҳам ҳожати қонгунича
узоқлашмасин. Сабаби эр ҳам хотини
унинг ҳожатини қондиришини
хоҳлайди”, дейилган.
13. Икки яқинлик орасида таҳорат
қилиб олиш.
Икки яқинлик орасида ғусл қилиб олиш
афзал саналса ҳам, аммо таҳорат ёки
фаржни ювгандан сўнг иккинчи бор
аёлига қайтиш жоиздир.
ﻋَﻦْ ﺃَﻧَﺲٍ ﺃَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻛَﺎﻥَ ﻳَﻄُﻮﻑُ ﻋَﻠَﻰ
ﻧِﺴَﺎﺋِﻪِ ﺑِﻐُﺴْﻞٍ ﻭَﺍﺣِﺪٍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан
ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бир ғусл билан
аёлларини айланиб чиқардилар
(Муслим, Термизий, Насоий, Аҳмад, Ибн
Ҳиббон ва Дорақутний ривояти).
Бундан келиб чиқади, жунуб бўлгандан
кейин ғусл қилмасдан туриб яна жинсий
алоқа қилиш мумкин. Аммо орада
таҳорат ёки ғусл қилиб олиш афзал.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам мавлолари Абу Рофеъдан ривоят
қилинади: “Бир куни Набий соллаллоҳу
алайҳи ва саллам аёлларини айланиб
чиқдилар. Унисида ва бунисида ғусл
қилдилар. Шунда мен: “Эй Расулуллоҳ,
бир марта ғусл қилсангиз бўлмайдими?”
дедим. У зот: “Мана шуниси покизароғи,
ёқимлиси ва тозароғидир”,
дедилар” (Абу Довуд ривояти).
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱِّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺗَﻰ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﺛُﻢَّ ﺃَﺭَﺍﺩَ ﺃَﻥْ ﻳَﻌُﻮﺩَ
ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ .
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Агар
биронтангиз аҳлига яқинлик қилиб,
сўнгра яна қайтишни хоҳласа, бас,
таҳорат қилиб олсин!” (Муслим, Сунан
соҳиблари ва Ибн Хузайма ривояти).
Бу иш вожиб эмас, балки мустаҳабдир
[2] . Аёли билан бир марта яқинлик
қилгандан кейин ғусл қилмасдан
таҳорат қилиб ёки таҳорат қилмасдан
ҳам яна қўшилиш жоиз. Аммо таҳорат
қилиб олиш афзал. Бунинг фойдаси
нимада эканини қуйидаги ривоятдан
билиб оламиз.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻗَﺎﻝَ: ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺭَﺍﺩَ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﺍﻟْﻌَﻮْﺩَ ﻓَﻠْﻴَﺘَﻮَﺿَّﺄْ ﻓَﺈِﻧَّﻪُ ﺃَﻧْﺸَﻂُ ﻟَﻪُ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻌَﻮْﺩِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Агар сизлардан бирон киши
(аёлига яқинлик қилганидан сўнг яна)
қайтишни хоҳласа, бас, таҳорат қилиб
олсин! Зеро, бу унга тетиклик
бағишлайди” (Ибн Хузайма ва Ибн
Ҳиббон ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Демак, орада таҳорат қилинса, инсон
бардам бўлар экан.
14. Жимоъдан сўнг имкон қадар тезроқ
ғусл қилиб олиш.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻗَﺎﻝَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﺫَﺍ ﺟَﺎﻭَﺯَ
ﺍﻟْﺨِﺘَﺎﻥُ ﺍﻟْﺨِﺘَﺎﻥَ ﻭَﺟَﺐَ ﺍﻟْﻐُﺴْﻞُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ ﻟِﻐَﻴْﺮِﻩِ .
Оиша розийаллоҳу анҳо Набий
соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Агар хатна қилинган жой
хатна қилинган жойга тегса, ғусл
вожиб бўлади” (Термизий, Молик, Аҳмад
ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ лиғойриҳий).
Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтамиз,
араб диёрларида қизларни ҳам хатна
қилиш одати бор.
Ушбу ривоятдан маълум бўлади, эр-
хотиннинг жинсий аъзоси бир-бирига
тегса, икковига ҳам ғусл қилиш вожиб
бўлади. Бунда маний тушадими ёки
тушмайдими, фарқи йўқ. Эркак жинсий
аъзосининг уч қисми аёл жинсий
аъзосига кирса, икки тарафга ҳам ғусл
вожиб бўлади.
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﺃَﺑِﻲ ﻗَﻴْﺲٍ ﻗَﺎﻝَ: ﺳَﺄَﻟْﺖُ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻋَﻦْ ﻭِﺗْﺮِ ﺭَﺳُﻮﻝِ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻓَﺬَﻛَﺮَ ﺍﻟْﺤَﺪِﻳﺚَ ﻗُﻠْﺖُ: ﻛَﻴْﻒَ ﻛَﺎﻥَ
ﻳَﺼْﻨَﻊُ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺠَﻨَﺎﺑَﺔِ ﺃَﻛَﺎﻥَ ﻳَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻗَﺒْﻞَ ﺃَﻥْ ﻳَﻨَﺎﻡَ ﺃَﻡْ ﻳَﻨَﺎﻡُ ﻗَﺒْﻞَ ﺃَﻥْ
ﻳَﻐْﺘَﺴِﻞَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻛُﻞُّ ﺫَﻟِﻚَ ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ ﻳَﻔْﻌَﻞُ ﺭُﺑَّﻤَﺎ ﺍﻏْﺘَﺴَﻞَ ﻓَﻨَﺎﻡَ ﻭَﺭُﺑَّﻤَﺎ
ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻓَﻨَﺎﻡَ ﻗُﻠْﺖُ : ﺍﻟْﺤَﻤْﺪُ ﻟﻠﻪِ ﺍﻟَّﺬِﻱ ﺟَﻌَﻞَ ﻓِﻲ ﺍﻷَﻣْﺮِ ﺳَﻌَﺔً. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ .
Абдуллоҳ ибн Абу Қайсдан ривоят
қилинади: “Мен Оишадан Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам витрлари
ҳақида сўрадим”, (деб ҳадисни зикр
қилди). Сўнгра мен: “Жунубликдан
қандай ғусл қилардилар, ухлашдан
олдин ғусл қилардилар ёки ғусл
қилишдан олдин ухлардиларми?” деб
сўрадим. Шунда у: “У зот буларнинг
ҳаммасини қилардилар. Баъзида ғусл
қилиб, сўнгра ухлар, баъзида эса
таҳорат қилиб, кейин ухлардилар”,
деди. Мен: “Ишларда кенглик қилган
Аллоҳ ҳамдга энг муносиб Зотдир!”
дедим” (Муслим, Термизий, Ибн Хузайма
ва Ҳоким ривояти).
Ҳукм қилувчи Аллоҳдир. У Зот
бандаларига хоҳлаган амрини буюради,
Ўзи хоҳлаган нарсадан уларни
қайтаради. Аллоҳ таоло мусулмон
бандаларига енгиллик қилиб, жунуб
бўлганларидан сўнг тезда ғусл
қилишларини шарт қилмади. Аслида У
Зотнинг бунга ҳаққи бор эди. Агар
хоҳласа, жунубликдан кейин ҳеч кимга
кўринмаслик, ухламаслик, таом
емасликни шарт қилар, тезда ғусл
қилишга буюрган бўларди. Аммо Аллоҳ
меҳрибон. Бандалари бунга тоқат
қилолмасликларини билади. Шунинг
учун ҳам бу борада енгиллик берган. Шу
сабаб биз ҳам Абдуллоҳ ибн Қайс каби
бунинг учун, умуман ҳар қандай ҳолатда
Аллоҳга ҳамдлар айтишимиз лозим.
Жунубликдан кейин иложи борича
тезроқ ғусл қилишга ҳаракат қилиш
керак. Аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи
бўлавермайди. Жунубликдан кейин
ухлаш, таом ейиш, ичимлик ичишга
тўғри келиб қолиши мумкин. Исломда
кенглик юзасидан бундай ҳолатларда
рухсат жорий қилинган. Бунинг учун
таҳорат қилиб олиш керак. Бу ривоятда
айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам жунуб бўлсалар,
баъзида ғусл қилиб, кейин ухлар,
баъзида эса ухлагандан кейин, туриб
ғусл қилар эдилар.
Ғузойф ибн Ҳорисдан ривоят қилинади:
“Мен Оишадан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам жунубликдан туннинг
аввалида ғусл қилардиларми ёки
охиридами?” деб сўраганимда, у:
“Баъзида туннинг аввалида, баъзида
туннинг охирида ғусл қилардилар”,
деди. Мен: “Аллоҳу акбар! Ишларда
кенглик қилган Аллоҳ ҳамдга энг
муносиб Зотдир!” дедим” (Абу Довуд,
Насоий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
15. Эр ва хотин бир-бирларининг
тўшакдаги сирларини ўзгаларга
айтмасликлари.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﺳَﻌِﻴﺪٍ ﺍﻟْﺨُﺪْﺭِﻱِّ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺇِﻥَّ ﻣِﻦْ ﺃَﺷَﺮِّ ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻋِﻨْﺪَ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣَﻨْﺰِﻟَﺔً ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﺍﻟﺮَّﺟُﻞَ
ﻳُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻣْﺮَﺃَﺗِﻪِ ﻭَﺗُﻔْﻀِﻲ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺛُﻢَّ ﻳَﻨْﺸُﺮُ ﺳِﺮَّﻫَﺎ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺃَﺑِﻲ ﺷَﻴْﺒَﺔَ.
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Қиёмат
куни Аллоҳ даргоҳида мартаба
жиҳатидан одамларнинг энг ёмони
аёлига яқинлик қилиб, сўнг унинг
сирини ошкор қиладиган
кимсадир” (Муслим ва Ибн Абу Шайба
ривояти).
Ушбу ҳадисда оила мустаҳкамлиги дарз
кетишига, эр ва хотин ўртасидаги
алоқалар ёмонлашишига сабаб
бўладиган иллат ҳақида сўз бормоқда.
Зеро, кўпгина оилалар айнан сир сақлай
билмаслик, оғзи бўшлик оқибатида
бузилиб, жамиятда хотинсиз эркаклар,
бевалар ва тирик етимлар пайдо бўлади.
Бу ерда эр ва хотин ўртасида бўладиган
иш, гап ва шунга ўхшаш бировлар
билмаслиги лозим бўлган нарсаларни эр
ёки хотиндан бири ўзгаларга гапириши,
айниқса тўшакда бўладиган муомала
ҳақида оғиз очиши қатъий ҳаром экани
баён қилинмоқда.
Тўшакда аёли билан нима қилгани
ҳақида кўча-кўйда гапириб юриш,
аёлини ўзгаларга “васф” (“реклама”)
қилиш ҳақиқий эркакнинг иши эмас. Бу
мурувватга, эркаклик ғурурига зиддир.
Балки эркак аёлида бор камчиликларни-
да ёпишга, унинг номи ва сифатини
бегона эркаклар олдида зикр
қилмасликка ҳаракат қилиши талаб
этилади.
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Мавзуга доир бошқа маълумотлар:
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 15117 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Февраль 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz