Понедельник, 13.05.2024, 08:19
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 2 » Уйланишни кечиктириш гуноҳ эмасми?
21:13
Уйланишни кечиктириш гуноҳ эмасми?
Савол: ассалому алайкум. Мен бир неча
марта савол йўлладим. Бугун ҳам сиздан
маслаҳат олмоқчи эдим: ёшим
йигирмада. Ҳозирда ўқишга тайёргарлик
кўряпман. Билимимга ишонаман.
Ўқишга кира олишга кўзим етади.
Менинг бир ёқтирганим бор. Жуда ҳам
яхши қиз. Мен шу қизга
уйланмоқчиман. Ўқишга кириб,
ўқишдан бўш вақтимда ишлаб, кўп
бўлмаса ҳам, оиламни таъминлай олиш
даражасига чиқиб, яқин орада, оила
қуришимни маъқуллайсизми? Ҳозирда
ота-онамга айтишга уяляпман. Улар
мени ҳали ёш бола, деб ўйлашидан
қўрқаман. Ҳурматли Одилхон қори ака,
сиз нима дейсиз, буни уйдагиларга
қандай тушунтирай? Менга бирор
маслаҳат беринг, илтимос!
Жавоб: ва алайкумус салом. Шариатда
уйланишнинг ҳукми киши жисмоний
қуввати ва оила мустаҳкамлигини
таъминлай олишига қараб турлича
бўлади. Жумладан, уйланишга, оилани
боқишга имкони бор ва хотинга зулм
қилмайдиган, эркаклик бурчини адо
қила оладиган, уйланмаса, зинога кетиб
қолиши аниқ бўлган, зинодан
сақланишнинг бошқа йўлларини топа
олмаган кишининг уйланиши фарз. Агар
уйланмай юрса, қаттиқ гуноҳкор
бўлади.
Агар йигит уйланмаса, зинога кетиш
хавфи бўлса-ю, бироқ уйланишга
моддий имконияти етмаса, қодир
бўлгунича рўза тутади. Рўза тутиш
унинг шаҳватини бироз бўлса-да
камайтиради. Аммо балоғатга етган
мусулмон эркак бир иложини қилиб
оила қуриши, шаҳватини ҳалол йўл
билан қондириши керак. Бунда ундан
ақл-идрок, сабр-матонат ва
тадбиркорлик талаб этилади.
Сиз уйланиш истагини амакингиз ёки
тоғаларингиз орқали ота-онангизга
билдирсангиз бўлади. Вазиятни яқин
қариндошларингиз ётиғи билан
отангизга тушунтиришгани маъқул.
Жуда кўп оилаларда орзу-ҳаваслар
кўплиги сабаб тўй ортга сурилади. Бу
тўғри эмас. Фарзанди балоғатга
етганидан сўнг ихчам ва қисқароқ бўлса
ҳам тўй қилиб, ёшларни бирлаштириш,
ҳаром йўлларга кириб кетишидан
сақлаш керак. Акс ҳолда
фарзандларимизнинг тўйини чўзиб
уларга ҳам, йиллар давомида йиққан
молу давлатимизни бир-икки кунда
ҳавога совуриб, тўйларда исрофгарчилик
қилиб ўзимизга ҳам зулм қиламиз.
Исрофгар бандалар Аллоҳ таолога хуш
келмайди. Шундай экан, ёшларимиз
бахтли бўлиши учун шариатга амал
қилишимиз, бидъат-хурофот,
исрофгарчилик ва ортиқча орзу-
ҳаваслардан узоқроқ бўлишимиз керак.
Ота-оналар шу ҳақиқатни тушуниб
етганларида жуда кўп муаммолар
ечимини топган бўларди!..
Категория: Оила ва никоҳ | Просмотров: 1497 | Добавил: Sayyod_Bek | Теги: Уйланишни кечиктириш гуноҳ эмасми? | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz