Воскресенье, 12.05.2024, 14:55
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 10 » Фатво бериш масъулияти
21:35
Фатво бериш масъулияти
“Фатво” сўзи “бирон-бир масаланинг
шаръий ҳукмини тушунтириш, унинг
ечимини топиш” маъноси англатади. Фатво
ҳалол ва ҳаром, савоб ва гуноҳ каби
масалалар билан боғлиқ бўлганлиги сабаб
унинг масъулияти ва жавобгарлиги катта.
Тўғри фатво бериш орқали одамларни
яхши ишларга йўллаш, ёмонликдан
қайтариш савобли иш. Бироқ илмсиз
тарзда нотўғри фатво бериш ҳам
шунчалик хатарлидир. Бу борада
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва
саллам: “Фатвога журъатлиларингиз
дўзахга журъатли бўлганларингиздир”, деб
бизларни огоҳлантирганлар. (Ушбу
ривоятни Доримий Убайдуллоҳ ибн
Жаъфардан ривоят қилган).
Фатво берувчи киши, таъбир жоиз бўлса
айтиш мумкинки, ўт билан сув орасида
туради. Агар савол билан мурожаат
қилинган одам тўғри фатво берса, яхши,
аммо нотўғри фатво берса, бунинг зиёни
кўп.
Фатво бериш масаласида ҳар бир масъул
киши етти ўлчаб бир кесиши керак бўлади.
Шайх, муфтий ёки бирон масжиднинг
имоми бўлган кишилар бунга жиддий
эътибор қаратмоқлари лозим. (Биз бу
билан ўзимиздан илмли ва тақволироқ
бўлганларга ақл ўргатмоқчи эмасмиз.
Фақат уларга фатво масъулиятини
эслатиб, нотўғри фатво бериш
оқибатларидан огоҳлантирмоқчимиз,
холос). Агар улар билмасалар, кибр
қилмай, очиқчасига “билмайман”, деб
айтсалар ўзларига яхши. Зеро банданинг
илми чекланган. Илмлар эса кўп. Шариат
илмларининг ўзи бир неча қисмга
бўлинади. Банда ўша илмларнинг
ҳаммасини ўрганишга қодир эмас. Бунга
унинг кучи ҳам, вақти ҳам етмайди.
Савол берилганда жавоб берувчи одам
масаланинг ечимини аниқ билмаса, уни
аввал китоблардан кўриб ёки илмли
кишилардан сўраб кейин жавоб бериши
керак. Биз оддий бандамиз. Оламлар
сарвари Пайғамбаримиз соллаллоҳу
алайҳи ва салламга бирон савол
берилганда ҳали бу масала у зотга Аллоҳ
томонидан баён қилинмаган бўлса, ваҳий
тушишини кутар эдилар. У зот ҳеч қачон
хаёлларига келган нарсани одамларга
айтмаганлар. Муборак тилларидан чиққан
ҳар бир сўз Аллоҳ таоло даргоҳидан нозил
қилинган Расулуллоҳга.
Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда
кўпчилик фатво беришга, одамлардан
тушган саволларга жавоб қайтаришга
ҳурмат-эътибор келтирадиган нарса
сифатида қарамоқда. Ваҳоланки, фатво
масъулияти жуда оғир. Зеро, бирон киши
одамларга тўғри фатво берса, унинг
фатвосига эргашган кишилар қилган
амаллар ажри фатво берган одамга ҳам
берилади. Ўз навбатида нотўғри, илмсиз
ҳолда берилган фатвонинг гуноҳи амал
қилганларга эмас, фақат фатво
берувчининг ўзига ёзилади. Устига-устак
нотўғри фатво асосида қилинган хато
ишнинг зарари кўпчиликка тегади.
Фатвони ким беради? Фатво беришга
кимнинг ҳақ-ҳуқуқи бор? Банда ҳажга
бориб, ҳожи ака бўлса, фатво бериши
мумкинми? Агар биргина ҳаж қилиш билан
шаръий илмларни эгаллаш мумкин бўлса,
илм олишдан кўра осон нарса бўлмасди
дунёда. Давраларда тўрга ўтирган одам
ким бўлишидан қатъи назар одамларга
маъруза қилиш керакми? Аслини олганда,
тўрга ўтириш мансаб эмас, фатво бериш
кишига обрўъ келтирмайди. Ёки бир-икки
китобни ўқиб қўйиб ё бўлмаса уч-тўрт
ҳадисни чала ёдлаб олган одам фатво
бериши мумкинми!?
Фатво бериш катта масъулият. Фатвога
ҳақли бўлиш учун Қуръони карим
аҳкомлари, ҳадиси шариф ва уламолар
томонидан чиқарилган ҳукмларни яхши
билиш, Исломнинг моҳиятини англаб етиш,
ақл-идрокли, фаҳм-фаросатли, қолаверса,
ўзи яшаб турган жойнинг шарт-шароити,
ҳолати ва расм-русумларини яхши билиш
талаб этилади.
Ўтмишда ўтган, биз катта уламо деб
ҳисоблаган зотлардан фатво сўралганда
унинг жавобини билмасалар, “билмайман”,
дейишдан уялмаганлар, кибр қилишмаган.
Бу билан одамлар “у олим эмас экан”, “ҳеч
нарсани билмас экан”, деб маломат ҳам
қилишмаган. Энди ўзимизнинг ҳолимизга
бир назар ташласак, фатво борасида
қанча камчилик ва нуқсонларимиз
борлиги аён бўлади.
Хулоса қиладиган бўлсак, фатво бериш
шундай масъулиятлики, одамларга бирон
масаланинг жавобини айтиш, савол
берганларга жавоб қайтиришда жуда
эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Зеро, ким
фатво беришга шошилса, фатво бериш
орқали обрўъ-эътибор қозониш ёки
одамлардан мақтов ва олқиш эшитиш
илинжида бўлса, ҳадисда айтилганидек,
бундай кимсалар ўзини дўзах ўтига отган
бўлади. Бу масалада эҳтиёткор бўлиш ҳар
бир масъул кишининг бурчидир.
Одилхон қори Юнусхон ўғли
Кейин Изображение
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1120 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz