Суббота, 11.05.2024, 08:53
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 10 » Таҳорат қилиш мумкин бўлмаган сувлар
21:40
Таҳорат қилиш мумкин бўлмаган сувлар
Қуйидаги сувлар билан таҳорат қилиш
мумкин эмас:
1. Дарахт, мева ёки кўкатлардан сиқиб
олинган сув.
Масалан, тарвуз, бодринг, атиргул суви,
сирка каби суюқлик ва ичимликлар билан
таҳорат қилиш жоиз эмас. Шунингдек,
шўрва сувини ҳам таҳоратда қўллаш
ножоиз.
Абу Ҳанифа: “Хурмо набийзи (ичимлиги)
билан таҳорат қилинади, тупроқ билан
таяммум қилинмайди”, деган. (“Ал-
жомиъус-соғийр”).
Яъни, Абу Ҳанифа сув йўқ пайтида, агар
хурмо мевасидан тайёрланган ичимлик
бўлса, ўша билан таҳорат қилиш жоизлиги,
таяммум қилинмаслигини айтган. Абу
Юсуф: “Қандай ҳолатда бўлса ҳам, агар
сув йўқ бўлса, таяммум қилади, набийз
билан таҳорат қилмайди”, деган.
Муҳаммад эса: “Эҳтиёт юзасидан
иккаласини ҳам қилади. Биронтасини тарк
қилиш мумкин эмас. Қайси бирини олдин
ёки кейин қилишида фарқ йўқ”, деган[8] .
Асад ибн Нажм ва Нуҳ ибн Абу
Марямлардан ривоят қилинишича, Абу
Ҳанифа кейинчалик шогирди Абу
Юсуфнинг фикрига қўшилган экан. Бошқа
ҳанафий уламолар ҳам бу борада Абу
Юсуфнинг қавли тўғри эканини айтишган.
Совунли ёки ишқорли сув билан ҳам
таҳорат қилинмайди. Агар совун сувнинг
суюқлигига таъсир қилса, унинг аслини
ўзгартирса, бундай сув таҳорат учун
ярамайди. Агар сувнинг софлиги ва
суюқлиги сақланиб қолса, жоиз. Бунда
таҳоратда қўлни совун билан ювиш
мумкин эмас эканда, деб нотўғри
ўйламаслик лозим. Идишдаги совунли сув
билан таҳорат қилиш ва пок сув билан
таҳорат қилаётиб, қўлни совунлаб ювиш
орасида фарқ бор.
Ток навдасидан оқиб тушган сув билан
ҳам таҳорат қилиш жоиз эмас.
Заъфарон ва атиргул аралашган сув суюқ
бўлса, сувнинг хусусияти устун келса,
бундай сувда таҳорат қилса бўлади. Агар
сув қизарса, у ҳолда жоиз эмас.
Агар сувда нўхот ёки ловия увитилиб,
ундан қолган сувнинг ранги ва таъми
ўзгарса, аммо суюқлиги йўқолмаса, бундай
сувда таҳорат қилиш мумкин. Агар бу
иккиси сувда пиширилиб, уларнинг ҳиди
сувда бўлса, бундай сув билан таҳорат
қилиш жоиз эмас. (“Фатава қозихон”).
Нонни сувга солиб қўйилгач сувнинг
суюқлиги сақланиб қолса, унда таҳорат
қилиш мумкин. Агар сув қуюқлашса,
мумкин эмас.
Агар сувга сирка, сут ва майиздан
тайёрланган ичимлик каби покиза суюқлик
аралашса ва бу билан сувнинг хусусияти
йўқолса, у билан таҳорат қилиш мумкин
эмас.
Сут ва заъфарон каби нарсалар сувга
қўшилганда унинг ранги сувдан устун
келиш ёки келмаслигига эътибор
берилади. Агар ранги бўлмаган бошқа
суюқлик сувга аралашса, сувнинг таъми
ўзгариши ёки ўзгармаслигига эътибор
қаратилади. (“Бадаиъус-сонаиъ”).
Сувга лой, тупроқ, гипс ва оҳак каби
нарсалар аралашиб ўзгарса ёки узоқ
муддат туриб қолса, у билан таҳорат
қилиш жоиз. (“Бадаиъус-сонаиъ”).
Жала сувига тупроқ аралашган бўлиб, унда
сувнинг хусусияти ғолиб келса ва сув суюқ
бўлса, унда таҳорат қилиш мумкин. Агар
лой каби қуюқ бўлса, жоиз эмас.
2. Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун
таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида
ишлатилган сув.
Абу Юсуф: “Агар кишининг таҳорати йўқ
ёки жунуб бўлса, у ишлатган сув нопок,
агар таҳорат қилган кишининг таҳорати
бўлса, ишлатган суви пок бўлади”, деган.
Зуфар эса: “Сув ишлатувчининг таҳорати
бўлса, ишлатган суви покиза ва покловчи
бўлади”, деб айтган.
3. Нопокликни кетказиш учун ишлатилган
мустаъмал сувлар.
Қайси сув билан нопоклик кетказилса ёки
қурбат ҳосил қилиш учун таҳорат қилинса,
бундай сув бадандан оқиб тушиши билан
мустаъмал (ишлатилган сув)га айланади.
Аъзодан ҳали тушмаган сув мустаъмал
эмас.
Ҳанафий уламоларининг аксарияти,
шофеъий, моликий, ҳанбалийлар
мустаъмал сув пок, аммо покловчи
эмаслиги, у билан таҳорат қилиш мумкин
эмаслигига иттифоқ қилишган. Аммо
ҳанафий уламолар орасида унинг поклиги
борасида ихтилоф бор. Муҳаммад: “У
покдир”, деган. Бу Абу Ҳанифадан ривоят
қилинган. Уламолар ҳам шунга фатво
қилишган. (“Ал-Муҳийт”).
Агар бетаҳорат ёки жунуб, ё бўлмаса
ҳайздан покланган аёл ҳовучлаб сув олса,
зарурат юзасидан бўлгани боис бундай сув
мустаъмал бўлмайди. Сув мустаъмал
бўлиши учун бирон аъзони тўлиқ сувга
уриш шарт қилинади. Бир ёки икки
бармоқни сувга тиқиш билан сув
мустаъмал бўлмайди. Агар кафтини тўлиқ
сувга тиқса, сув мустаъмалга айланади.
Агар киши таҳоратда ювадиган
аъзоларидан бошқа аъзосини, масалан,
сони ёки биқинини ювса, сув мустаъмал
бўлмайди. (“Ал-Хуласоту”).
Киши таҳоратли бўла туриб сочини
олдириш учун бошини ювса ҳам сув
мустаъмал бўлмайди. (“Аз-зоҳирийя”).
Таҳоратли киши баданидаги лой, хамир
ёки кирни кетказиш учун таҳорат қилса
ёки таҳорати бўла туриб салқинлаш учун
ғусл қилса, бунда ҳам сув мустаъмал
бўлмайди. (“Фатава қозихон”).
Таҳоратсиз киши салқинлаш ёки таълим
бериш учун таҳорат қилса, Абу Ҳанифа ва
Абу Юсуф наздида сув мустаъмалга
айланади. Муҳаммад наздида эса бундай
сув мустаъмал бўлмайди. (“Ал-Хуласоту”).
Ўсмир бола қўли ёки оёғини идишдаги
сувга тиқса ва унинг қўл-оёғи поклиги
аниқ бўлса, у билан таҳорат қилиш жоиз.
Агар боланинг қўл-оёғи пок ё нопоклиги
аниқ бўлмаса, бошқа сув билан таҳорат
қилиш мустаҳаб. Шу билан бирга ўша сув
билан таҳорат қилиш жоиз. (“Ал-Муҳийт”).
А
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1185 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz