Суббота, 11.05.2024, 17:38
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Апрель » 10 » Таяммумнинг рукни
21:42
Таяммумнинг рукни
Таяммумнинг иккита рукни, яъни фарзи
бор. Булар:
1. Пок ер жинсига икки марта қўл кафтини
уриш.
Аввалги уришда юзга масҳ тортилади.
Кейин қўл яна ер жинсига урилиб, икки
қўлга масҳ тортилади. Али ибн Абу Толиб,
Абдуллоҳ ибн Умар, Ҳасан Басрий,
Шаъбий, Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар,
Суфён Саврий, Молик, Абу Ҳанифа ва
бошқалар шундай фикрдалар[1] .
Баъзи тоифалар таяммум бир зарб уриш
билан амалга оширилади, деб айтишган.
Бунга жавобан ҳанафий уламоларимиз:
“Тўғри, оятда таяммумни икки зарб билан
амалга ошириш ҳақида гап йўқ. Аммо
таяммум таҳорат ўрнига жорий
қилинганини унутмаслигимиз лозим.
Таҳоратда ҳеч қачон бир сув олиш билан
икки аъзо баробар ювилмайди, балки
уларнинг ҳар бири учун алоҳида сув
олинади. Таяммумда ҳам худди шундай
икки зарб урилади”, дейишган.
2. Юз ва қўлга тирсак билан қўшиб бир
марта масҳ тортиш.
Бунда юз ҳам, қўл ҳам худди таҳоратда
ювилгани каби мукаммал масҳ қилинади.
Таяммум қилишдан олдин қўлдаги узук,
билакузукларни ечиб қўйиш лозим.
Баъзи уламолар юз ва икки кафтнинг
ўзига масҳ тортилади, дейишган. Ҳанафий
уламолар бунга жавобан: “Таҳоратда қўл
тирсаккача ювилиши айтилган. Маълумки,
таяммум таҳорат ўрнига ўтади. Бундан
келиб чиқадики, таяммум ҳам тирсаккача
қилиниши керак”, дейишган.
Таяммум тўғри бўлиш шартлари
Қуйидагилар таяммумнинг тўғри
бажарилиш шартлари саналади [2] .
1. Ният.
Таяммумда фақат таҳорат билангина адо
этиладиган ибодатни бажариш ният
қилинади. Қўлни ер жинсига ураётган
вақтда ният қилинади.
Аслини олиб қараганда таяммум ҳақиқий
поклик эмас, у зарурат юзасидан
қилинади. Ер жинси инсонни покламайди,
аксинча қўлни чанг қилади. Фақат бунда
ният билан покланилади. Шу сабаб
ҳанафий уламолар наздида, таяммумда
ният қилиш фарз [3] . Бусиз таяммум
ўрнига ўтмайди. Таяммумнинг луғатдаги
маъноси ҳам “ният” эканини зинҳор ёддан
чиқармаслик лозим. Бундан фарқли
ўлароқ таҳорат ҳақиқий поклик бўлиб,
бунда ният муҳим эмас. Сув билан таҳорат
қилишда ниятсиз ҳам покланса бўлади.
Таяммумда таҳорат ёки намозни мубоҳ
қилишни ният қилса, кифоя, нопоклик ёки
жунубликни ният қилиш шарт эмас.
Ҳанафийлар наздида, таяммумда
нопокликни кетказишни ният қилиш
дуруст[4] .
Таяммумда кичик бетаҳоратлик ва
жунубликнинг орасини ажратиш шарт
эмас. Мисол учун, жунуб таяммум қила
туриб, ғуслни эмас, таҳоратни ният қилса,
жоиз[5] .
Агар жаноза намози ёки тиловат саждаси
учун таяммум қилган бўлса, ўша таяммум
билан фарз намозларини ўқиш мумкин.
Бунда ихтилоф йўқ [6] .
Агар масжидга кириш ёки Қуръонни ушлаш
учун таяммум қилган бўлса, бу таяммум
билан намоз ўқиши мумкин эмас. Сабаби
булар намоз қисмларидан ҳисобланмайди.
Жаноза намози ва тиловат саждаси эса
намознинг бир бўлагидир.
Агар салом бериш ёки саломга жавоб
қайтариш учун таяммум қилган бўлса, бу
таяммум билан намоз ўқиш мумкин эмас
[7] .
Агар намозни эмас, бировга таълим
беришни ният қилиб таяммум қилган
бўлса, асҳобларимиз наздида, у таяммум
билан намоз ўқиш мумкин эмас [8] .
Агар жунуб Қуръон тиловати учун таяммум
қилган бўлса, у билан намоз ўқиши
мумкин.
Агар беморга бошқа одам таяммум
қилдириб қўйса, ниятни таяммум
қилдирувчи эмас, бемор қилади [9] .
Агар бир киши таҳорат қилиб, у билан
Исломга киришни ният қилмаса ва кейин
мусулмон бўлса, у таҳоратли ҳисобланади
[10] (“Насбур-ройа фий тахрийжи
аҳадийсил-ҳидайа”).
Аввало, Аллоҳ Ўзи асрасин, бир мусулмон
таяммум қилиб, сўнг муртад бўлса, кейин
яна мусулмон бўлса, унинг таяммуми
бузилмайди[11] (“Насбур-ройа”).
2. Мусулмон бўлиш.
Уламолар таяммум тўғри бўлиши учун
банда мусулмон бўлиши шартлигини
таъкидлашган. Агар кофир Исломга кириш
ниятида таяммум қилса, унинг таяммуми
тўғри бўлмайди. Агар кофирлигида
таяммум қилиб, кейин Исломга кирса,
жумҳур уламолар наздида, ўша таяммум
билан намоз ўқиши жоиз эмас.
3. Таяммум қилишга сабаб бўладиган
ҳолатлардан бирининг мавжуд бўлиши.
Бунга қуйидагилар киради:
– шаҳар жойларда сувнинг тўрт минг
қадам (3 км.) узоқда бўлиши;
– ҳавонинг ўта совуқ бўлганидан сув
ишлатиш аъзоларга зарар келтириш
хавфи борлиги;
– сув ишлата олмайдиган даражада бирон
касалликка чалиниш;
– таҳорат қиладиган бўлса, қазосини ўқиб
бўлмайдиган жаноза ва ҳайит
намозларини бошида ёки ўртасида улгура
олмаслик хавфи бўлса;
– сув оз бўлиб, унда кишининг таҳоратдан
бошқа зарур эҳтиёжи бўлиши;
– қудуқдан сув тортиб олиш ёки бошқа
жойдан сув олиб келиш учун восита
бўладиган челак ва арқоннинг йўқлиги ва
ҳоказо.
4. Қўл кафтини икки марта пок ер жинсига
уриш.
Биринчи зарбда юзга, иккинчисида тирсак
билан қўшиб икки қўлга масҳ тортилади
[12] .
Кафтга масҳ тортиш шарт эмас, уни ерга
уришнинг ўзи кифоя қилади[13] .
Агар юзи ва қўлига бир зарб билан масҳ
тортса, жоиз эмас [14] .
Қўли чиғаноғидан кесилган киши
тирсаккача бўлган жойга масҳ тортади.
Агар қўл тирсаккача бўлган жойдан
кесилган бўлса, кесилган жойга масҳ
тортади. Агар қўл тирсак тепасидан
кесилган бўлса, масҳ тортиш вожиб эмас
[15] .
Агар қўли шол бўлса, қўлини ерга, юзини
деворга ишқаласа, кифоя қилади. Бунда
намозни қолдириш мумкин эмас [16] .
5. Аъзоларни тўлиқ масҳ қилиш.
Таяммумда юз ва қўлга тўлиқ масҳ тортиш
вожиб. “Музмарот”да айтилишича,
қошнинг пасти ва кўзнинг тепасига масҳ
тортмаса бўлмайди.
Уламолар таяммумда узук ва билакузукни
ечиб қўйиш вожиблигини айтишган.
Сабаби тупроқ сувдан фарқли ўлароқ узук
тагига етиб бормайди. Маълумки,
таҳоратда остига сув тегиши учун тор
узуклар қимирлатиб қўйилади. Таяммумда
ҳам бунга алоҳида эътибор бериш керак.
Гарчи чанг кирмаса ҳам бармоқлар
орасини хилол қилиш вожиб. Ҳанафий ва
моликийлар кафтнинг ички тарафи билан
бармоқлар орасини хилол қилиш
вожиблигини айтишган. Шофеъий ва
ҳанбалийларга кўра, бу иш мандубдир.
Агар кафт усти масҳ қилинмаса,
бўлмайди. Кархийдан ривоят қилинишича,
таяммум жойларидан озми-кўпми
қолдирса, жоиз эмас. Ҳасан “Мужаррад”да
Абу Ҳанифадан ривоят қилишича, агар
таяммумда масҳ қилинадиган аъзоларнинг
аксарига масҳ тортса, жоиз.
Сийрак тук остига тупроқ текказиш шарт
эмас.
6. Таяммумни покиза тупроқ ва тош каби
ер жинсидан бўлган нарсалар билан қилиш.
Таяммумда покиза ер жинси (тупроқ, тош,
қум ва бошқа нарсалар) билан қилинади.
Ёғоч ва ўсимлик каби ёниб кул бўладиган,
темир, мис, ойна, олтин ва кумуш каби
эрийдиган нарсалар ер жинсидан эмас.
Шунингдек, нопок тупроқ ёки тоза
бўлмаган бошқа ер жинси билан таяммум
қилиш мумкин эмас. Ҳанбалийларга кўра,
бировдан зулм билан тортиб олинган ер
жинси ва мақбара тупроғи билан ҳам
таяммум қилиш мумкин эмас.
7. Сув қидириш.
Яқин орада сув бор деб ўйлаган киши,
агар хавфсиз бўлса, тўрт минг қадам
масофа орасида сув топишга ҳаракат
қилиши лозим.
“Яқин ора”нинг масофаси бир милга
етмайди. Баъзилар: “У ҳамроҳлари
овозини эшитадиган ва ҳамроҳлари ҳам
унинг овозини эшитадиган жойгача бориб,
сув қидиради”, дейишган.
Муҳаммаддан ривоят қилинишича, сув бор
жой бир мил ёки ундан узоқроқ бўлса, сув
узоқ ҳисобланади. Бундан келиб
чиқадики, агар сув бир мил ва ундан кам
масофада бўлса, сув қидириш лозим.
Бунда таяммум қилиш жоиз эмас. Бир мил
тўрт минг қадам ёки фарсахнинг учдан
бирига тенг. Аслида “мил” сўзи кўз кўра
оладиган масофагача бўлган жойни
англатади[17] .
Агар яқинида сув борлигига шубҳа қилса,
сув қидириш мустаҳаб. Агар сув йўқлигига
шубҳа қилмаса, таяммум қилади[18] .
Агар сув қидирмасдан намоз ўқиса, кейин
сув қидирса ва топа олмаса ҳам, Абу
Ҳанифа ва Муҳаммад наздида, намозни
қайтариб ўқийди[19] .
Агар яқин орада сув бўлса ва у буни
билмаса, сўрашга одам ҳам топа олмаса,
таяммуми жоиз. Агар сўрайдиган одам
бўла туриб, сув бор-йўқлигини
суриштирмасдан таяммум қилиб намоз
ўқиса, кейин сўраганда ёнида сув борлиги
маълум бўлса, унинг намози тўғри
бўлмайди.
Агар ҳамроҳида сув бўлиб, сўрасам ҳам
бермайди, деб гумон қилса, таяммуми
жоиз эмас.
Агар ҳамроҳи сув бермаса, таяммуми жоиз.
Агар ҳамроҳи сув бермайди, деб ўйлаб,
таяммуми билан намоз ўқиса, кейин
сўраганда сув берса, намозини қайтариб
ўқийди[20] .
Ҳамроҳи таяммумни бошлашдан олдин сув
бермай, намоз ўқиб бўлганидан кейин
берса, намозини қайтариб ўқимайди.
Мисол учун бир мусофирнинг уловида сув
бор. Лекин у сув борлигини билмасдан
таяммум билан намоз ўқиди. Кейин билса,
суви бор экан. Абу Ҳанифа ва
Муҳаммадлар наздида, у намозини
қайтариб ўқиши шарт эмас [21] .
Агар намоздалик чоғида суви борлиги
эсига тушиб қолса, уламолар иттифоқига
кўра, намозни бузиб, қайтариб ўқиш керак.
Агар сув жуда танқис бўлиб, ўз баҳосида
[22] сотиладиган бўлса, энг зарур
эҳтиёжларидан ортиқча пули бўлса, сув
сотиб олиб таҳорат қилади. Акс ҳолда
таяммум қилади. Агар сув икки баробар
қиммат нархга сотилса ҳам таяммум
қилади.
8. Таяммум қилаётганда ҳайз ва нифос
каби нопокликлар ва шам, ёғли бўёқ, мой
каби таяммумга тўсқинлик қилувчи
нарсалардан холи бўлиш.
Ҳайз ва нифосдан покланган бўлиш ва
саналган бошқа шартлар таҳоратнинг ҳам
шарти ҳисобланади.
Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон қори
Юнусхон ўғлининг “Таҳорат китоби”дан
Категория: Фиқҳ | Просмотров: 1056 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Апрель 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz