Вторник, 14.05.2024, 13:38
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 04
“Сабр” сўзи луғатда “ман
қилиш”, “тўсиш”, “нафсни
тийиш, жиловлаш”
маъносини англатади[1].
Шариат истилоҳида сабр
шундай фазилатки, у билан
банда ўзини номаъқул
ишлардан тийиб туради,
жазавага тушиш ва ҳаддан
ошишдан сақланади[2]. Мисол
учун, ибодатга сабрли банда
нафс йўлини тўсиб, ўзини ўша
амални бажаришга ундаган
бўлади. Мусибатга сабр қилган
банда шайтон васвасаси
йўлини тўсиб, Аллоҳнинг
тақдиридан рози бўлиб, У
Зотдан савоб умид қилади.
Аммо ҳолатга қараб сабр
турли маъноларни англатади.
Масалан, яхши кўрган
нарсасидан сабр қилиш нафс
хоҳлаб турган нарса
истеъмолидан нафсни
тийишдир. Қийинчиликка
сабр қилиш жазвага тушмай,
оғирлик билан машаққатни
кўтара олишдир.
Баъзи уламолар сабрни
“Қуръон ва суннат
аҳкомларида мустаҳкам
туришдир”, деб
таърифлашган. Яна баъ ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 2398 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Бошқа миллат вакилларининг
кўпчилиги биз ўзбекларнинг
оилавий ҳаётимизга, яъни,
қариндош уруғларнинг бир-
бирларига бўлган силаи-
раҳмларига ва биздаги
одатлар, тўй-
маросимларимизга ҳавас
билан қарайдилар. Бу
орамизда сақланиб қолган
исломий одоб-ахлоқ
сабабидандир. Шундай
тинчликда, тўкинчиликда
яшаб туриб, оилавий
алоқаларга путур
етказаётганлар кўплаб
учрамоқда. Бу эса тинч ва
осойишта ҳаётга шукр
қилмаслик оқибатидандир.
Афсуски, эр-хотин,
фарзандлар, қариндошлар,
қайнона ва келинлар ўртасида
турли-туман
келишмовчиликлар,
жанжаллар кўпайиб
бормоқда. Айниқса охирги
пайтларда қайнона ва келин
муносабатлари ёмонлашиб, бу
жанжаллар хатто ўғил билан
келиннинг орасига
совуқчилик тушириб,
ажралишларга сабаб
бўлмоқда. Энг ёмони, бу
келишмовчиликлар
оқибат ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1241 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Билол ибн Рабоҳ Абу Абдуллоҳ
[1] ат-Таймий ал-Ҳабаший
саҳобий, Абу Бакр Сиддиқ
розийаллоҳу анҳунинг озод
қилган қули, собиқунал
аввалунлардан. Онасининг
исми Ҳамома бўлган. Билол
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам билан Бадр ва
бошқа ғазотларда қатнашган.
Билол Аллоҳ йўлида турли
қийноқ ва машаққатларга
йўлиқиб, унга чиройли сабр
қилган мўминлардан
саналади. Унинг
азобланаётганини кўрган Абу
Бакр Сиддиқ Билолни сотиб
олиб озод қилган. Билолнинг
ёши Абу Бакр билан тенг
бўлган.
Довуд Шаъбийдан ривоят
қилади: “Билолнинг
мавлолари уни қорни билан
ерга ётқизиб, устига чиқиб
эзишар ва: “Сенинг
илоҳларинг Лот ва Уззодир”,
дейишарди. Шунда у: “Менинг
Раббим Аллоҳ, У Аҳаддир,
Аҳаддир”, дерди. Шунда Абу
Бакр улар олдидан ўтиб
қолди. Мушриклар унга:
“Динингдаги биродарингни
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1171 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Гўштнинг арабча номи "лаҳм",
форсча номи "гўшт" ва
ҳиндчаси "мос"дир. Биз ҳар
куни истеъмол қиладиган
гўштлар хақида нималарни
биласиз? Унинг инсон учун
фойдали ва зарарли
томонлари ҳақида-чи? Бу
хусусда машҳур табиблар
қандай фикр билдирган?
Қуйида ана шулар борасида
сўз юритамиз.
Энг яхши гўшт ёш, соғлом,
семиз ҳайвон гўшти
ҳисобланади. Олти ойдан кам
ва бир ёшдан ортиқ бўлмаган
эчки ва қўй гўштлари
гўштларнинг яхшисидир.
Улардан сўнг бузоқ, ғунажин
ва говмиш туради. Бичилган
ҳайвоннинг гўшти бичилмаган
ҳайвон гўштига нисбатан
яхшироқ ва латифроқ бўлади.
Кенг далаларда эркин
ўтлайдиган ҳайвон гўшти
боғлаб боқиладиган ҳайвон
гўштидан яхшидир. Ёввойи
ҳайвонлар гўшти хонаки
ҳайвонлар гўштидан афзал
бўлади. Ёввойи ҳайвонлар
ичида оҳу ва антилопа
гўштлари, хонаки
ҳайво ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 3695 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Юқорида таҳоратнинг
фарзларини ўргандик. Энди
таҳорат вожиб бўлиши
шартларини кўриб чиқамиз.
Таҳорат қилиш вожиб бўлиши
учун бандада қуйидаги
шартлар бўлиши керак:
1. Мусулмон бўлиш.
Намоз вожиб бўлган бандага
таҳорат ҳам вожиб бўлади.
Мусулмон одам намоз ўқиши
фарз. Демак, унинг таҳорат
қилиш ҳам фарз. Исломга
кирмаган бандалар намоз
ўқишга мукаллаф бўлмайдилар,
балки улар аввал имон
келтиришлари лозим[1].
2. Балоғатга етган бўлиш.
Балоғатга етмаган ёш
болаларга илоҳий буйруқларни
бажариш фарз эмас. Балоғатга
етганлик аломати қуйидагилар:
эҳтилом бўлиш, маълум
аъзоларда тук чиқиши, ҳайз
кўриш, ёшнинг тўлиши.
Балоғат ёшини баъзилар ўн
беш ёш, яна баъзилар эса ўн
етти ёш, деб белгилашган. Абу
Ҳанифа балоғат ёшини ўн
саккиз ёш эканини айтган.
Ёш болаларга таҳорат қилиш
вожиб ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1032 | Добавил: admin | Дата: 04.08.2014 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz