Вторник, 14.05.2024, 09:05
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 4 » “Сабр” сўзининг маъноси
00:25
“Сабр” сўзининг маъноси
“Сабр” сўзи луғатда “ман
қилиш”, “тўсиш”, “нафсни
тийиш, жиловлаш”
маъносини англатади[1].
Шариат истилоҳида сабр
шундай фазилатки, у билан
банда ўзини номаъқул
ишлардан тийиб туради,
жазавага тушиш ва ҳаддан
ошишдан сақланади[2]. Мисол
учун, ибодатга сабрли банда
нафс йўлини тўсиб, ўзини ўша
амални бажаришга ундаган
бўлади. Мусибатга сабр қилган
банда шайтон васвасаси
йўлини тўсиб, Аллоҳнинг
тақдиридан рози бўлиб, У
Зотдан савоб умид қилади.
Аммо ҳолатга қараб сабр
турли маъноларни англатади.
Масалан, яхши кўрган
нарсасидан сабр қилиш нафс
хоҳлаб турган нарса
истеъмолидан нафсни
тийишдир. Қийинчиликка
сабр қилиш жазвага тушмай,
оғирлик билан машаққатни
кўтара олишдир.
Баъзи уламолар сабрни
“Қуръон ва суннат
аҳкомларида мустаҳкам
туришдир”, деб
таърифлашган. Яна баъзилар:
“Сабр Аллоҳдан ёрдам
сўрашдир”, дейишган.
Зуннун Мисрий шундай деган:
“Сабр мусибатлар
кўпайганида саросимага
тушмай вазмин бўлиш,
фақирлик ва муҳтожликка
учраганда шикоят қилмай,
қийинчиликни чиройли одоб
билан енгиб ўтишдир”.
Абу Усмон ас-Саббор: “Сабр
нафсни ўзи ёқтирмайдиган
нарсаларга қарши туришга
одатлантиришдир”, деган.
Жунайд ибн Муҳаммад: “Ўзига
етган мусибатни сиртига
чиқармай ўтказиш сабрдир”,
деб айтган.
Руъайм: “Сабр шикоятни тарк
қилишдир”, деган.
Абу Муҳаммад ал-Жаририй
шундай деган: “Сабр қалб
хотиржам бўлган ҳолида
неъматни ҳам, қийинчиликни
ҳам бирдек қабул қилишдир”.
“Сабр ойи” дейилганда
Рамазон ойи назарда
тутилади. Сабаби Рамазонда
рўзадор банда кун давомида
нафси хоҳлайдиган
нарсалардан ўзини тийиб
юради. Бунинг учун эса сабр
керак бўлади. Умуман рўзани
очиб юборадиган
нарсалардан тийилиш
бандадан кучли сабр-тоқатни
талаб қилади.
Баъзилар сабрни нотўғри
талқин қиладилар, уни
қўрқоқлик, бефарқлик ва
лоқайдлик белгиси сифатида
кўрадилар. Аслида сабр
ижобий тушунча. Сабр зулм,
хўрлик, ноҳақлик ва ботил
қаршисида индамай қараб
туриш эмас. Балки сабр адо
қилиш лозим бўлган ишларни
тоқат ва матонат билан
бажариш, қайтиш керак
бўлган иллатлардан
сақланишдир. Сабр ўзини
шаҳватлар ўтидан сақлаб
туришдир. Сабр мардлик
белгисидир.
Сабр ва жиззакилик,
шошқалоқлик бир-бирига
тескари тушунчалардир. Сабр
мақталган сифат бўлиб, унга
тарғиб қилинади. Ислом
динида шошқалоқлик,
ўйламай ножўя иш қилиш,
шошилинч қарор чиқаришдан
қайтарилади.
Сабр шундай фазилатки, у
нафсни тарбиялаб, бандани
улуғ мартабага эриштиради.
Сабр нафсни фойдали иш
қилишга ва зарарни тарк
этишга ундайди. Зеро банда
нафси енгил, ҳавоий, унинг
ортидан бирон наф
чиқмайдиган ишларни
хоҳлайди. Аксинча ибодат ва
бошқа фойдали ишлар нафсга
оғирлик қилади. Нафсни фақат
сабр билан тарбиялаш,
поклаш мумкин.
Араб тилида “собир”,
“саббор” ва “собур” сўзлари
“сабрли”, “бардошли”
маъносини англатади.
Аллоҳ таолонинг гўзал
исмларидан ал-Ҳалим ва ас-
Собур исми сабрли, ҳалим ва
авф қилувчи маъноларини ўз
ичига олган. Жумладан, ал-
Ҳалим исми бандаларнинг
исёнидан тезда
ғазабланмайдиган, уларга
имкон берувчи, осий
бандаларига азоб беришга
шошилмайдиган, уларни
фақат мавриди келгандагина
жазоловчи маъносини
англатади. Аллоҳ таолонинг
“ас-Собур” сифати эса У
Зотнинг ўта сабрли Зот
эканини билдиради. Чунончи
Аллоҳ гуноҳкор бандаларини
жазолашга, улардан интиқом
олишга шошилмайди, балки
уларга маълум муддат вақт
беради, ҳидоят йўлига юриб,
ўзларини ислоҳ қилишлари
учун имкон беради.
Аллоҳ таолонинг “ас-Собур”
исми “ал-Ҳалим” билан
маънодош саналади.
Фақатгина “ас-Собур”
сифатида гуноҳкор бандалар
жазодан бутунлай қутулиб
қолишлари ирода
қилинмайди, “ал-Ҳалийм”
сифатида эса бандаларга
азобдан омонлик бериш
маъноси бор.
Хулоса қиладиган бўлсак, сабр
сўзига қуйидача таърифларни
келтириш мумкин:
– сабр нафсни ҳаром
ишлардан тийишдир. Ҳақиқий
собир ўзини шариат
қайтарган нарсалардан тийиб,
Аллоҳнинг чегараларидан
ўтмайдиган бандадир;
– сабр ўзини фарз амалларни
бажаришга ундашдир.
Банданинг қай даражада
сабрли экани унинг
амалларида, ибодатларни қай
тарзда бажаришида яққол
билинади;
– сабр мусибатнинг илк
дақиқаларида ўзини йўқотиб
қўймасликдир;
– яқин кишилари вафот
этганда дод-вой қилмаслик,
ҳамманинг дилини хуфтон
қилмаслик сабрдир. Мусибат
етганида сабр қилиш жуда
қийин ва аччиқ, аммо унинг
ниҳояси лаззат ва
хурсандчиликдир;
– ҳаёт ташвишларига
бағрикенглик билан қараш,
шошқалоқлик қилмай, қаноат
ва тоқат билан иш юритиш
айни сабрдир.
– сабр Аллоҳ тақдирига рози
бўлиб, У Зот иродасига бўйин
эгишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ўз ҳадисларида
сабр ва унинг фазилати
ҳақида хабар берганлар. Биз
қуйида сабрнинг набавий
таърифини келтирамиз:
– сабр бандаларга
бериладиган ризқлар ичида
энг яхшисидир;
– сабр зиёдир;
– сабр имоннинг ярми;
– сабр худди қўшин
қўмондони кабидир;
– сабр рўзанинг ярми;
– сабр ютуқлар калитидир;
– сабр ризоликдир.
Манба: www.muxlis.uz
[1] Араб тилидаги “собаро”,
“сообаро”, “тасоббаро” ва
“истобаро” сўзлари маъно
жиҳатига кўра бир-биридан
фарқ қилади. Масалан,
“собаро” умумий сабр қилиш
маъносини англатса,
“соббаро” сўзи “мукофот
ваъда қилиш билан сабрга
ундамоқ” ёки “сабрли бўл, деб
айтмоқ”, “сообаро” эса
“жангда душмангга қарши
сабр билан туриш” маъносини
билдиради. “Тасоббаро” сўзи
эса “сабрни ўзига лозим
тутиш” маъносига эга. Луғат
китобларига назар солсак,
“истобаро” сўзининг “сабрни
ўзига одат қилмоқ, сабр
қилишга ўрганмоқ”
мазмунини ифодалашини
билиб оламиз.
[2] “Сабр” сўзи “ъан” билан
келса, ҳаром ишлардан сабр
қилишни, “ъалаа” билан келса,
тоат-ибодатларни бажаришда
сабрли бўлишни ифодалайди.
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 2398 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz