Понедельник, 13.05.2024, 20:44
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 17 » Вактни тежаш омиллари!
04:37
Вактни тежаш омиллари!
1. Ўзига-ўзи ҳисоб бериш. Бу
солиҳ ва тақводор зотлар
йўлидир. Ҳар ким нафсни
ҳисоб-китоб қилиб, кунни
қандай ва нималарда
ўтказдим, шу кунимда
яхшилик кўпайдими ёки
ёмонлик, шу кун учун жавоб
бера оламанми, деб ўзидан
сўраши керак.
2. Нафсни яхшиликка
одатлантириш. Кимки ўзини
яхши ишларни қилиш ва
бекорчи ишлардан
узоқлаштиришга ўргатса, ўз
вақтини ғанимат билган
бўлади. Чунки фаол инсон
беҳуда ишлар билан машғул
бўлмайди. Киши ҳиммати
қанча баланд бўлса, қиладиган
амаллари ҳам шунча улуғ
бўлади.
3. Вақтни қадрлайдиган
кишилар билан суҳбатда
бўлиш. Албатта солиҳ ва олим
кишилар билан ҳамсуҳбат
бўлиш вақтни ғанимат
билишга ўргатади.
Ўтганлардан бири, агар бир
қавмнинг орасида бўлсанг,
яхшиларига ёндашгин.
Ёмонларидан йироқ юр. Акс
ҳолда улар билан бирга ҳалок
бўласан, деган экан.
4. Солиҳлар ҳаётидан ибрат
олиш. Солиҳлар ҳаётини
ўрганиш биз учун ниҳоятда
фойдали. Чунки улар вақт
қадрини англаганларнинг энг
яхшиларидир. Улар умрнинг
ҳар бир лаҳзасини ғанимат
билиш ва уни Аллоҳга итоат
билан ўтказишда энг чиройли
намунадирлар.
5. Вақтдан унумли
фойдаланишда турлича йўл
тутиш. Инсон бир ишни ҳадеб
такрорласа, зерикиб қолади.
Демак, турли амаллар билан
оз-оздан шуғулланиб туриш
вақтдан имкон қадар кўпроқ
фойдаланишда ёрдам беради.
6. Ўтган вақт қайтмаслигини
ҳис қилиш. Вақтни ортга
қайтариб бўлмайди ва
келаётган кунни ўтиб кетган
куннинг ўрнига эваз қилиш
ҳам мумкин эмас. Ҳасан
Басрий шундай деган эди:
“Одам боласининг ҳар куни
қуйидаги сўзларни айтиб
ўтади: эй одам боласи, мен
янги кунман ва қиладиган
амалингга гувоҳман. Агар ўтиб
кетсам, қайтиб келмайман.
Хоҳлаган ишингни қил, уни
олдингда топасан ва хоҳлаган
ишингни кечиктир, у сенга ҳеч
қачон қайтиб келмайди”.
7. Ўлимни эслаш. Инсон
дунёни ортда қолдириб,
охиратга юзланган вақтда,
хатоларини тузатиш ва
йўқотган нарсаларини бутлаш
учун, гарчи озгина бўлса ҳам
муҳлат берилишини орзу
қилиб қолади. Чунки амал
вақти тугаб, ҳисоб-китоб ва
жазо вақти етиб келган
бўлади.
8. Ёмон ҳамсуҳбатдан йироқ
бўлиш. Албатта ишёқмас,
ялқов, дангаса ва вақтини
беҳуда ўтказувчилар билан
аралашиб юриш инсонни
бузади ва вақтини беҳуда
ўтишига сабаб бўлади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд
розияллоҳу анҳу: “Кишининг
ҳамсуҳбатига эътибор
беринглар. Чунки ҳар ким
ўзига ўхшаш инсонлар билан
дўстлашади”, деган.
9. Қиёматда вақт ҳақида
сўралишни ёдда тутиш.
Банда бу оғир кунда Улуғ
Раббиси ҳузурида тураркан,
умрини қандай ўтказгани ва
нималарга сарфлагани ҳақида
сўралиши аниқ.
Муҳаммадсиддиқ Усмонов
тайёрлади
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1385 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz