Воскресенье, 12.05.2024, 21:20
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 17 » Дангасалик давоси
04:51
Дангасалик давоси
Савол: ассалому алайкум. Мен
лицейни битирдим. Ҳозир
университетга тайёргарлик
кўряпман. Лекин менинг
устимдан дангасалик ҳукм
сурмоқда. Қори ака,
дангасаликдан қутулиш учун
Қуръони каримнинг қайси
оятларини ўқиганим маъқул?
Қайси дуоларни кўпроқ ўқиш
ёки қайси ишларни бажариш
керак? Илм олаётганлар учун
ёрдам сифатида фойдали
маслаҳатлар беринг!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Дангасалик шундай бир
муаммоки, уни биргина дуо
қилиш билан тузатиб
бўлмайди. Одамдаги
дангасалик, ялқовлик ва
ишёқмаслик бир қанча
омиллар таъсирида юзага
келади. Аслида дангаса одам
бирон иш қилмай эртадан
кечгача ухлашни доим ҳам
истайвермайди, балки
масъулиятли ишлардан, оғир,
аммо муваффақият келтирувчи
юмушлардан бўйин товлашга
ҳаракат қилиб, овқат ейишга,
телевизор кўришга, кўчага
чиқиб олиб, одамлар билан
гаплашиш ё бўлмаса дам
олишга ҳаракат қилади. Демак,
дангасалик умуман ҳаракатни
хоҳламаслик эмас, балки
масъулиятли ишлардан бўйин
товлашдир. Бу дангасалик
асосан қалб хасталигидан
келиб чиқишига далолат
қилади.
Шифокор ҳузурига борган
беморга энг аввал ташхис
қўйилиб, кейин даволашга
ўтилганидек, биз ҳам олдин
дангасалик сабабларини санаб
ўтиб, кейин уни даволаш усули
ҳақида маълумот берамиз.
Дангасалик сабаблари
1. Нотўғри тарбия.
Дангасалик болага нотўғри
тарбия бериш оқибатида келиб
чиқади. Унинг хаёлпараст
бўлиб қолиши, турмушни енгил
санаши, муваффақиятларга
жуда осон эришиш мумкин,
деган тасаввурнинг пайдо
бўлишида ота-онанинг айби
бор. Шунинг учун ота-оналар
болани ёшлигидан
меҳнатсевар ва шижоатли
қилиб тарбиялашлари, ҳаёт
ҳақидаги тасаввурини тўғри
шакллантиришлари керак.
2. Қалбнинг қаттиқлиши,
руҳий тарбияга муҳтожлик.
Дангасаликка руҳий ҳолатнинг
носоғломлиги энг асосий
сабаблардандир. Аввало,
эътиқоднинг йўқлиги ёки
заифлиги, тақвонинг камлиги,
қолаверса, бекорчи нарсалар
билан овора бўлиш, ўйин-
кулгуга меъёридан ортиқ ружуъ
қўйиш одамни дангаса қилиб
қўяди.
Кўп гапириш ҳам киши
қувватини кетказиб, ўзини
беҳол қилади. Ялқовлик
касалида эзмаликнинг ҳам
“ҳиссаси” кам эмас.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳнинг зикридан холи
бўлган сўзларни
кўпайтирманглар! Зеро,
Аллоҳнинг зикридан холи
бўлган сўз қалбни қотиради.
Шубҳасиз, инсонлар ичида
Аллоҳ таолодан энг узоқ
бўлгани қаттиқ қалб
(соҳиби)дир” (Термизий,
Байҳақий ва Ибн
Мардавайҳ ривояти).
3. Орзу-ҳаваснинг кўплиги.
Бирон ишга қўл урмай туриб,
қуруқ орзу-ҳавас қилиш,
осмонларда учиб юриш ҳам
дангасаликнинг бош
омилларидан биридир. Сабаби
орзусига қул бўлган банда йўқ
жойдан ўзига шу даражада кўп
муаммо келтирадики, бу
нарсаларга эришиш учун у
озмунча ҳаракат қилишига
тўғри келадими? Орзу-ҳаваси
кўпайган банданинг қалби
қотиб қолиши билан бир
қаторда амалий чора
кўришдан ожиз қолади ва ўз
орзулари билан яшашга
ўрганиб қолади. Оёғи ердан
узилгач, ҳақиқий ҳаётни паст
санайди ва бирон ишга қўл
ургиси келмайди. Бу ўз-ўзидан
ишёқмаслик, меҳнатдан бош
тортиш, илм олишни
хоҳламасликка олиб боради.
4. Ҳаётдан ноумид бўлиш.
Умидсизлик, бирон
муваффақиятга эришишга
ишончнинг йўқлиги одамни
танбал ва дангаса, ожиз ва
қўрқоқ қилиб қўяди. Шу сабаб
ҳам динимизда бандалар
Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз
бўлмасликлари, доим ҳар
соҳада фақат олға қадам
ташлашлари лозимлиги бот-
бот уқтирилади.
5. Вақтнинг қадрини
билмаслик.
Дангасаликнинг келиб
чиқишига энг катта
сабаблардан бири ҳам вақтни
тежамаслик, умрнинг қадрига
етмасликдир. Зеро, дангаса
одам ғафлатга ботиб, ишларни
ортга сураверади, “ҳали вақт
бор, кейин қиларман” деб
фойдали, қилиниши жуда зарур
амалларни ҳам кейинга
қолдираверади. Аслида ҳар
бир соат ва куннинг ўз ўрни, ўз
вазифа ва ташвишлари бўлади.
Бугунги ишни эртага қолдирган
банда ўзига жуда кўп муаммо
сотиб олади. Муаммо ва
юмушлар тўпланиб қолганидан
кейин уларни қилишга
эринади. Мана қаерда
дангасаликнинг асл сабаби.
6. Иммунитетнинг пастлиги.
Дангасалик касалига фақат
маънавий-руҳий омиллар эмас,
балки тиббий омиллар ҳам
сабаб бўлади. Буларнинг энг
аввалида инсон
иммунитетининг пастлиги
туради. Иммунитети паст
одамнинг ишлаш фаоллиги,
ёдда сақлаш қобилияти,
диққатни жамлаши пасаяди. Бу
ўз-ўзидан дангасалик ва
ишёқмасликка, талабалар
ўқиган маълумотларини ёдда
сақлай олмасликларига сабаб
бўлади.
7. Кўп овқат ейиш.
Ҳозирда кўп одамлар айнан
таомга ружуъ қўяётганлари
сабаб ҳам қалблари қорайиб,
вазнлари ортиб, маънавий
оламлари тубанлашмоқда.
Маънавиятнинг пасайиши
дангасалик ва қалб билан
боғлиқ бошқа иллатларга сабаб
бўлади.
Овқатни меъёрида еган
тақдирда ҳам таомдан сўнг
тезда уйқуга кетишдан эҳтиёт
бўлиш керак. Зеро, бу қалбни
қорайтиради, соғлиққа катта
зарар келтиради.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
қилинган ривоятда Набий
саллаллоҳу алайҳи ва саллам
шундай деганлар:
“Таомларингизни Аллоҳни зикр
қилиш ва намоз ўқиш билан
эритинглар (яъни, ҳазм
қилинлар). Зинҳор (таомдан
сўнг) ухламанглар! Акс ҳолда
қалбларингиз қотиб
қолади” (Байҳақий, Табароний,
Абу Нуайм, Ибн Мардавайҳ, Ибн
Сунний, Уқайлий ва Ибн Адий
ривояти).
Тўйиб овқат еган одамнинг
асосий қуввати овқат ҳазм
қилишга сарфланиб, унинг кучи
камаяди, танасидан мадор
кетади ва уйқуга мойиллик
сезади.
8. Кўп ухлаш.
Кўп таом ейиш ҳам
дангасаликка сабаб бўлади.
Овқатни меъёридан ортиқ
истеъмол қилиш уйқучиликка
олиб боради. Одам кўп
ухлагани сари унинг руҳий ва
ақлий фаолияти, ишчанлик
салоҳияти пасайиб боради.
Оиша розийаллоҳу анҳо Набий
саллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади: “Уч
нарса қалбнинг қотишига
сабаб бўлади: таомга ҳирс
қўйиш, уйқу ва роҳат-
фароғатни яхши кўриш” (Ибн
Мардавайҳ ва Дайламий
ривояти).
Ибн Қаййим шундай деган:
“Кўп ухлаш қалбни ўлдиради,
танани ишдан чиқаради,
вақтни беҳуда кетказади ва
ғафлат билан дангасаликка
олиб боради”.
Ўтказилган тадқиқотлар
натижасидан маълум
бўлишича, дангасалар ўз
умрларининг ярмини уйқуда
ўтказишади. Оқибатда мия
пўстлоғидаги карахтлик
фикрлаш имкониятларини
чегаралаб қўяр экан. Демак,
уйқучилик дангасалик билан
бир қаторда инсоннинг
фикрлаш қобилиятига ҳам
салбий таъсир кўрсатади.
Кейин эрталаб барвақт туриш
ўрнига қуёш чиққунча ухлаш
ҳам дангасаликнинг
омилларидандир.
Ибн Масъуд розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламнинг ҳузурларида
тонггача ухлаган киши ҳақида
зикр қилинди. Шунда у зот “У
кишининг икки (ёки бир)
қулоғига шайтон бавл қилиб
кетибди”,
дедилар” (Муттафақун алайҳ).
Бу ерда бомдод намози
пайтигача ухлаб, тунги намозга
турмаган киши ҳақида гап
кетмоқда. Ушбу ҳадисдан
бомдод намозини ўқимаслик
қанчалик ёмон нарса эканини
тасаввур қилиб олиш қийин
эмас.
Қуртубий айтади: “Шайтоннинг
инсон қулоғига бавл қилиши
ҳақиқат эканига шубҳа йўқ.
Чунки шайтоннинг еб-ичиши
ва никоҳланиши ҳақидаги
хабарлар бор. Унинг бавл
қилишидан ҳам ажабланмаса
бўлади”.
Хаттобий шундай дейди:”Бу
нарса бандага уйқуни оғир
қилиб, уни намоздан чалғитади.
Кимнинг қулоғига шайтон бавл
қилса, унинг қулоғи ҳақни
эшитишдан тўсилиб, ҳис-
туйғулари фасод бўлади”.
Демак, барвақт туриб, бомдод
намозини ўқигач, илм ва
фойдали ишлар билан машғул
бўлиш кишини дангасаликдан
сақланишига ёрдам беради.
Бошқа ривоятларнинг бирида
тонгда қилинган ишлар
баракали бўлиши айтилган.
9. Ишлаш вақти ва уйқу
соатининг бузилиши.
Инсон ишлаш ва дам олиш
вақтини белгилаб, қатъий
тартиб билан ҳаётини изга
солмаса, ҳамма ишлари бир-
бирига аралашиб кетади. Иш
вақтида кўп дам олиш, дам
олиш вақтида ҳаддан ташқари
кўп телевизор кўриш, овқат
еяётганида китоб ўқиш билан
одам бирон натижага эриша
олмайди. Ҳозир кўпчилик
вақтнинг тез ўтишидан нолиб,
овқат еяётганда, ҳатто
транспортда кетаётганда ҳам
китоб ўқишга, шу билан вақтни
тежашга ҳаракат қилишади. Бу
нотўғри. Сабаби бу билан кўз
ишдан чиқса, ўқилаётган
маълумот диққат тарқоқлиги
сабаб яхши ўзлаштирилмайди.
Зеро, илм олиш фақат
ўқишдангина иборат эмас. Уни
фирклаш, мушоҳада қилиш ва
ўқиган маълумотларни мияда
қайта ишлаш керак.
Кечаси ярим тунгача телевизор
кўриб, қуёш чиққач уйқудан
турадиган одам ғайратли,
шижоатли бўлишини тасаввур
қилиш қийин. Динимизда
бежизга хуфтон намозидан
сўнг уйқуга кетишга тарғиб
қилинмаган. Шундай қилинса,
эрталаб барвақт турилади,
ибодат ҳам, бошқа ишлар ҳам
ўз вақтида бажарилади.
Баъзи кишилар ишлаш учун
маълум соатни белгилаб қўйиб,
имкон қадар вақтнинг тезроқ
ўтишини кутади. Масалан,
кунда 8 соат ишлайдиган баъзи
кишилар “мен ишимни қилиб
бўлдим”, деб бошқа ишларга
бефарқ бўладилар. Бу ўзини
алдашдан бошқа нарса эмас.
Аслида инсон вақтга эмас,
балки иш унумдорлигига
эътибор бериши, ўша
белгиланган 8 соатда имкон
қадар кўпроқ ишни амалга
оширишга ҳаракат қилиши
керак. Чунончи 2 соатда
битирадиган ишини 1-1.5
соатда қилиш ҳам мумкин.
Шунда унинг муваффақиятга
эришиши осон бўлади. Ишни
фақат маълум вақт ёки шароит
билан чеклайдиганлар ҳаётда
деярли бирон нарсага
эришмайдилар, доим
дангасалик ва беғамлик ила
ҳаёт кечирадилар.
Биз қуйида дангасаликка сабаб
бўлувчи баъзи омилларни
санаб ўтдик. Ўқувчининг
вақтини олмаслик учун
уларнинг асосийларини
келтирдик. Қуйида дангасалик
иллатига шифо бўлувчи
малҳамларни баён қиламиз.
Дангасаликдан қутулиш
йўллари
Дангасаликдан қутулиш
йўллари ҳам руҳият, ҳам
моддият билан боғлиқдир.
Демак, банда ўзидаги
дангасалик, ишёқмаслик
иллатини даволаши учун
қуйидагиларга эътибор бериши
керак:
1. Аллоҳга тақво қилиш,
қалбни поклаш.
Дангасаликдан фориғ бўлиш
учун биринчи галда эътиқодни
мустаҳкамлаш, имонда
собитқадам бўлиш, қалбни
турли иллатлар ва нопок
нарсалардан сақлаш керак.
Зеро, маънавияти носоғлом
одамнинг ғайратли, шижоатли
бўлиши қийин. Гуноҳга ботиш,
ҳаром-хариш ишларни қилиш
қалбни қорайтириб, бандани
ғафлат сари бошлайди.
Ғафлатга ботган одам шижоат
ва зийраклик каби
хислатлардан маҳрум бўлади,
ғофил ва дангаса кимсага
айланади. Шунинг учун қалбни
турли шубҳалардан ва гуноҳ
ишларни ният қилишдан
поклаш, уни Аллоҳ ва Расулига
бўлган муҳаббат ила
зийнатлаш керак. Қалбдаги
имон кучли бўлса, тана ҳам
ғайратли бўлади. Қалбда имон
мавж урса, танбалликдан асар
ҳам қолмайди.
2. Истиғфор айтиш.
Тавба-тазарруъ қилиш,
истиғфор айтиш ҳам қалбнинг
покланиши ва ишларнинг
осонлашишига сабаб бўлади.
Айниқса, саҳар вақтида
айтилган истиғфор сабабидан
ечилмай турган тугунлар
ечилади, гуноҳлар кечирилади,
ризқнинг келиши тезлашади,
муаммолар Аллоҳнинг изни
билан ҳал бўлади. Дангасалик
иллатига гирифтор бўлган одам
ҳам саҳарда туриб таҳорат
қилиб икки ракъат намоз
ўқигач истиғфор айтса,
қалбидаги касалликдан
қутулади.
3. Дангасаликдан паноҳ
сўраш.
Кўпчилик дангасаликдан
биргина дуо қилиш билан
халос бўлишни истайди. Тўғри,
дуо қилиш, Аллоҳдан
ҳожатларини раво этишини
сўраш яхши. Аммо фақат дуо
билан иш битмайди. Банданинг
ўзидан ҳам ҳаракат бўлиши
керак. Агар икки омил
бирлашса, кутилган самарага
тезроқ эришилади. Шу маънода
дангасаликдан қутулиш
дуосини келтирамиз.
ﺍﻟﻠَّﻬُﻢَّ ﺇِﻧِّﻲ ﺃَﻋُﻮﺫُ ﺑِﻚَ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻬَﻢِّ ﻭَﺍﻟْﺤَﺰَﻥِ
ﻭَﺍﻟْﻌَﺠْﺰِ ﻭَﺍﻟْﻜَﺴَﻞِ ﻭَﺍﻟْﺒُﺨْﻞِ ﻭَﺍﻟْﺠُﺒْﻦِ ﻭَﺿَﻠَﻊِ
ﺍﻟﺪَّﻳْﻦِ ﻭَﻏَﻠَﺒَﺔِ ﺍﻟﺮِّﺟَﺎﻝِ.
“Эй Аллоҳ, мен Сендан ғам-
ташвиш, ожизлик, дангасалик,
бахиллик, қўрқоқлик, қарзнинг
кўпайиб кетиши ва кишилар
(мендан) ғолиб бўлишларидан
паноҳ тилайман” (Бухорий, Абу
Довуд, Термизий, Насоий ва
Аҳмад ривояти).
Мана шу дуода ғам-ташвиш,
умидсизлик, ҳар тарафлама
ожизлик, дангасалик ва
бахиллик каби маънавий
иллатлардан, қарзга ботиб
қолиш ва одамлар наздида
ожиз-нотавон бўлиб, бирон
ишни эплай олмасликдан
паноҳ сўралмоқда.
Бу дуонинг арабчасини ўқиш
афзал. Агар киши арабчани
билмаса, ўзбек тилида ихлос
билан дуо қилса ҳам бўлади.
Зеро, дуони араб тилида чала-
чулпа ўқиганидан кўра ўз
тилида қалбдан дуо қилиш
афзалроқ. Муҳими арабча дуо
қилиш эмас, балки ихлос билан
сўрашдир.
4. Ғайрат ва шижоат
фазилати ҳақида ҳадис ва
ривоятларни ўқиш.
Мўмин одам мулойим ва
камтарин бўлиши керак. Аммо
бу нарса унинг бўшашган,
қўрқоқ ва оғзидаги ошни
олдириб қўядиган бўлиши
кераклигини англатмайди. Биз
сабр билан қўрқоқлик, шижоат
билан мулойимлик орасидаги
фарқни ажрата билишимиз
лозим.
Ҳадиси шарифларнинг бирида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам кучли мўмин афзал
эканини баён қилганлар.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦُ ﺍﻟْﻘَﻮِﻱُّ
ﺧَﻴْﺮٌ ﻭَﺃَﺣَﺐُّ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﻠﻪِ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤُﺆْﻣِﻦِ
ﺍﻟﻀَّﻌِﻴﻒِ ﻭَﻓِﻲ ﻛُﻞٍّ ﺧَﻴْﺮٌ ﺍﺣْﺮِﺹْ ﻋَﻠَﻰ ﻣَﺎ
ﻳَﻨْﻔَﻌُﻚَ ﻭَﺍﺳْﺘَﻌِﻦْ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ ﻭَﻻَ ﺗَﻌْﺠَﺰْ ﻭَﺇِﻥْ
ﺃَﺻَﺎﺑَﻚَ ﺷَﻲْﺀٌ ﻓَﻼَ ﺗَﻘُﻞْ ﻟَﻮْ ﺃَﻧِّﻲ ﻓَﻌَﻠْﺖُ ﻛَﺎﻥَ
ﻛَﺬَﺍ ﻭَﻛَﺬَﺍ ﻭَﻟَﻜِﻦْ ﻗُﻞْ ﻗَﺪَﺭُ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﻣَﺎ ﺷَﺎﺀَ
ﻓَﻌَﻞَ ﻓَﺈِﻥَّ ﻟَﻮْ ﺗَﻔْﺘَﺢُ ﻋَﻤَﻞَ ﺍﻟﺸَّﻴْﻄَﺎﻥِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят
қилади:“Кучли мўмин Аллоҳ
учун кучсиз мўминдан яхшироқ
ва севимлироқдир. Уларнинг
иккисида ҳам яхшилик бор. Сен
ўзингга фойдали нарсага интил.
Аллоҳдан ёрдам сўра, ожиз
қолма. Агар бошингга бирон
мусибат тушса, “агар бундай
қилганимда мана бундай
бўларди”, дема. Балки
“Аллоҳнинг тақдири экан, У Зот
нимани хоҳласа, ўшани
қилади”, дегин. Зеро
“агар” (сўзи) шайтон амалини
очиб беради” (Муслим, Ибн
Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон
ривояти).
Бу ҳадисда ҳар тарафлама
кучли ва бақувват мўмин
кучсиз мўминдан афзал ва
Аллоҳ учун севимлироқ экани
айтилмоқда. Сабаби кучли
мўмин ибодатларга ғайратли,
нафс билан курашишда ғолиб
бўлади. Душманга қарши
туришда ҳам кучли мўмин
кўпроқ шижоат кўрсатади.
Кучли мўмин дангасалик ва
ожизлик каби иллатлардан
холи бўлиб, ўзи ва
мусулмонларга кўплаб
манфаатлар етказади. Демак,
банда ҳам руҳан, ҳам
жисмонан кучли бўлишга,
танасини жисмоний машқлар
билан чиниқтириш, қалбини
поклашга ҳаракат қилиши
керак.
“Сен ўзингга фойдали нарсага
интил. Аллоҳдан ёрдам сўра,
ожиз қолма” деган жумладан
мўмин банда доим ҳаракатда
бўлиши, ибодат ва бошқа
ишларда жидду жаҳд қилиши,
ожизлик ва ялқовликдан узоқ
бўлиши кераклиги маълум
бўлади. Демак, дангасаликдан
узоқ бўлишга ҳаракат қилиш
динимиз талабидир.
5. Масъулиятни ҳис қилиш.
Ҳар бир инсон зиммасида
бирон вазифа бўлади. Ҳаётда
мақсад ва интилишлари
бўлмаган одамни учратиш
қийин. Шундай экан ҳар бир
одам ўз масъулиятини тўлиқ
англаб етиб, гарданидаги
вазифаларни адо қилишга
ҳаракат қилади. Масъулият
ҳиссининг йўқолиши, ғафлат ва
беғамлик дангасаликка сабаб
бўлади.
6. Вақтнинг қадрига етиш,
ишларни тартиб билан
бажариш.
Вақтнинг қадрига етиш, умр
ғанимат эканини билиш ҳам
дангасаликдан тўсувчи
нарсадир. Зеро, умр ўтиб
бораётгани, ҳаёт кун ва
соатлардан иборатлигини
тушуниб етган банда бирон иш
билан машғул бўлади,
дангасалик ва боқимандаликка
асло йўл қўймайди.
ﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻣَﺴْﻌُﻮﺩٍ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ ﺗَﺰُﻭﻝُ ﻗَﺪَﻡُ ﺍﺑْﻦِ ﺁﺩَﻡَ
ﻳَﻮْﻡَ ﺍﻟْﻘِﻴَﺎﻣَﺔِ ﻣِﻦْ ﻋِﻨْﺪِ ﺭَﺑِّﻪِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳُﺴْﺄَﻝَ ﻋَﻦْ
ﺧَﻤْﺲٍ: ﻋَﻦْ ﻋُﻤُﺮِﻩِ ﻓِﻴﻢَ ﺃَﻓْﻨَﺎﻩُ ﻭَﻋَﻦْ
ﺷَﺒَﺎﺑِﻪِ ﻓِﻴﻢَ ﺃَﺑْﻼَﻩُ ﻭَﻣَﺎﻟِﻪِ ﻣِﻦْ ﺃَﻳْﻦَ ﺍﻛْﺘَﺴَﺒَﻪُ
ﻭَﻓِﻴﻢَ ﺃَﻧْﻔَﻘَﻪُ ﻭَﻣَﺎﺫَﺍ ﻋَﻤِﻞَ ﻓِﻴﻤَﺎ ﻋَﻠِﻢَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ
ﻳَﻌْﻠَﻰ.ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Қиёмат куни беш нарса
ҳақида сўралмагунича Одам
боласининг қадами
Парвардигори ҳузуридан
силжимайди: умрини қандай
ўтказгани, ёшлигида қандай
ишлар қилгани, бойликни
қаердан топиб, қаерга
сарфлагани ва билган
нарсаларига қай даражада
амал қилгани ҳақида
(сўралади)” (Термизий,
Доримий, Табароний ва Абу
Яъло ривояти. Ривоят санади
ҳасан).
Бу умр инсонга бежизга
берилмаган, у ҳаёти дунёда
қилган ҳар бир иши учун
жавоб беради. Вақтини қандай
ўтказгани ҳақида сўралади.
Шундай экан, мўмин банда
бирон вақтини беҳуда
ўтказмасдан ҳар бир дақиқа
қадрига етиши керак. Умрни
ғанимат билган одам қалбида
дангасаликдан асар ҳам
қолмай, ўз-ўзидан шижоатли ва
ғайратли, зийрак ва мард
инсонга айланади.
7. Уйқу вақтига эътиборли
бўлиш.
Юқорида айтиб ўтганимиздек,
банда ўз вақтида дам олиши
керак. Бунинг учун эртароқ
ётиб, уйқудан барвақт туриш
талаб этилади. Ярим кечагача
телефизордаги бўлар-бўлмас
кино ва сериалларни кўриб,
алламаҳалда ухлаш соғлиққа
зарар келтиради ва кишини
дангаса қилиб қўяди, ишидан
баракани кетказади.
8. Иммунитетни кўтариш,
фойдали маҳсулотларни
истеъмол қилиш.
Инсон ишёқмаслигига иммун
тизимининг пастлиги сабаб
экан, демак уни доим
меъёридан тушиб кетмаслигига
ҳаракат қилиш керак. Бунинг
учун баъзи маҳсулотларни оз-
оздан муттасил истеъмол
қилиб туриш талаб этилади.
Жумладан, ҳар куни бир чой
қошиқда асал ялаш, седана
доналаридан ютиш ёки седана
ва зайтун ёғини ичиш,
наъматак дамласидан ичиш,
ёнғоқ, майиздан еб туриш
иммунитетни кўтаради, иш
фаоллигини оширади,
хотирани яхшилайди. Биз
қисқа маълумот билан
чекландик. Бунда диққат
қилишимиз лозим нарса шуки,
дангасаликдан қутулиш
йўлларидан бири кишининг
ҳар тарафлама соғлом
бўлишидир. Соғлом бўлиш учун
фойдали маҳсулотлардан
меъёрида ва доимий суратда
еб туриш керак.
9. Доим яхши кайфиятда
бўлиш. Ғазаб ва шаҳватдан
тийилиш.
Кишининг кайфияти яхши
бўлса, унинг иш фаолияти ҳам
баракали бўлади. Бирон
нарсадан ғазабланиш,
асабийлашиш, одамлар билан
жанжаллашиш тез чарчаш,
стресс ва дангасалик
иллатларига сабаб бўлишини
унутмаслик лозим. Бунинг учун
қалбда бировга нисбатан ҳасад
ва кўролмаслик иллатини
ҳайдаш, ўзгаларни ғийбат
қилмаслик, одамларга яхши
муомалада бўлиш, тақдиридан
рози ҳолда яшаш, Аллоҳдан
яхшилик гумон қилиш ва
бўлар-бўлмасга
асабийлашишдан тийилиш
керак.
10. Илм олишда турли
мавзулардаги маълумотларни
алмаштириб ўқиш.
Илм олишда дангасаликдан
қутулиш учун юқоридаги
тавсиялардан ташқари яна
турли китобларни алмаштириб
ўқиш, машғулотларни
қизиқарли ва осон усулда
ўтказиш фойда беради. Фақат
бир мавзудаги маълумотларни
ўқийвериш одамни
зериктиради. Ишда ҳам
шундай. Инсонда узоқ давом
этган нарсалардан зерикиш
ҳисси бор экан, дангасаликни
даволашда шу жиҳатни
эътибордан четда
қолдирмаслик талаб этилади.
11. Ишлаш ва таълим
вақтида оз-оздан жисмоний
машқлар билан шуғулланиш.
Илм олишда вақтида дам олиш
ва ҳар 30-40 дақиқа орасида
5-10 дақиқа жисмоний
машғулотларни бажариш
фойдалидир. Сабаби бу билан
мия дам олади, ақлий зўриқиш
олди олинади, илмга бўлган
рағбат ошади. Умуман
жисмоний тарбия билан
шуғулланиш одамни ғайратли,
шижоатли ва довюрак ҳамда
соғлом-бақувват бўлишини
таъминлайди.
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 3518 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz