Анас ибн Молик розийаллоҳу
анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламдан ривоят
қилади: “Аллоҳ таом егандан
сўнг Ўзига ҳамд айтадиган,
бирон ичимлик ичиб, Унга
ҳамд айтадиган бандасидан,
албатта рози
бўлади” (Муслим, Термизий,
Насоий ва Аҳмад ривояти).
Уламолар ушбу ҳадисни далил
қилиб, таомдан сўнг Аллоҳ
таолога ҳамд айтиш мустаҳаб
амаллардан эканини
айтишган.
Ривоятдаги “рози бўлади”
жумласи Аллоҳ таолонинг
бандага раҳматларини
ёғдириши, унинг гуноҳларини
кечириб, ўша бандани ажр-
савоб билан мукофотлашини
англатaди.
Муоз ибн Анас розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Кимки таом еб бўлгач,
“алҳамду лиллаҳиллазий
атъаманий ҳаазат-тоаъма ва
розақонийҳи мин ғойри
ҳавлим-минний ва лаа қувва”
деса, унинг ўтган ва кейи
...
Читать дальше »