Понедельник, 13.05.2024, 21:39
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 22 » Светофор қизил чироғида ўтиш ҳаромми?
23:46
Светофор қизил чироғида ўтиш ҳаромми?
Бу савол кўпчиликни
қизиқтириши табиий. Йўл
ҳаракати қоидалари яқин
вақтлардан жорий қилинган
бўлса, Исломда бунинг ҳукми
айтилганми, деган фикр-
мулоҳазалар билдирилиши
мумкин. Динимиз Исломда
Аллоҳ таолонинг боқий ва
ҳикматли ҳукмлари билан
бандалар тўғри йўлни топиб
оладилар. Бундан кейин биз
билмаган қулайликлар ва
хаёлимизга келмаган
нарсалар кашф қилинса ҳам
уларнинг ҳукмини Исломдан
топишимиз мумкин. Шариат
қонунлари умумийдир. Ҳар
бир замон ва маконга, ҳар
бир инсон боласига муносиб
ва мувофиқдир. Уни
ўзгартириш ёки инкор этиш
бандани залолатга олиб
боради.
Энди мавзуимизга қайтсак.
Маълумки, светофор йўл
ҳаракати қоидаларининг
ажралмас қисми саналади.
Усиз ҳайдовчи ва пиёдалар
хавфсизлигини таъминлаш
мумкин эмас. Светофор қизил
чироғи ҳаракатни
таъқиқлайди. Буни биламиз.
Аммо баъзилар бу қоидага
риоя қилмай, ўзларига
ортиқча баҳо бериб, қизилда
ҳам ўтиб кетаверадилар.
Аммо бу иш шариатимиз
қоидаларига зиддир. Сабаби
бу билан ҳайдовчи ва
пиёдалар ўзлари ва ўзгалар
ҳаётини хавфга қўйган
бўладилар. Шариатимизда
ўзини ёки ўзга одамни ноҳақ
ўлдириш катта гуноҳлиги
маълумдир. Иккинчидан,
светофорнинг қизил чироғида
ўтиб кетган кимса бировнинг
ҳаққини еган бўлади. Сабаби
сизга қизил чироқ ёнганда
бошқа йўналиш бўйича
ҳаракатга рухсат берилади.
Демак, қизил ёнганида
бошқалар ўтиш ҳуқуқига эга
бўладилар. Қоидани назар-
писанд қилмай қизилда ўтиб
кетган кимса эса ўзга одам
ҳаққини еган бўлади. Бунга
шубҳа йўқ. Қуръони каримда
ўзгалар ҳаққини ейиш
қанчалик оғир гуноҳ экани
аниқ-равшан қилиб айтилган.
Шу ўринда светофор
бўлмаган, аммо пиёдаларни
ўтказиб юбориш лозимлигини
билдирувчи белги ўрнатилган
жойларда пиёдаларга йўл
бермай ўтиб кетиш ҳам
қонунга зид эканини алоҳида
эслатиб ўтиш ўринли.
Демак, светофор қизил
чироғида ўтиш ҳар жиҳатдан
мумкин эмас. Шунинг учун
мусулмон банда, аввало ўз
дини қонун-қоидаларини,
шариат аҳкомларини имкон
қадар ўрганиши, шу билан
бирга умумқоидаларга ҳам
риоя қилиши, ўзи ва ўзгалар
ҳаётини хавф-хатарга
соладиган ишлардан
тийилиши лозим.
Зиёвуддин Раҳим
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 987 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz