Понедельник, 13.05.2024, 16:58
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Сийдик билан “даволаниш”
03:59
Сийдик билан “даволаниш”
Савол: бир дўстимнинг йўтали
узоқ вақтдан бери
тўхтамаяпти. Ҳеч қандай дори-
дармон таъсир қилмаяпти.
Унга ўз пешобини ичишни
тавсия қилишибди.
Даволаниш мақсадида ўз
пешобини ичиш мумкинми?
Жавоб: Аллоҳ таоло
бандаларига покиза ва ҳалол
нарсалар билан даволанишни
рухсат этган. Нопок нарсалар
инсонга шифо бўлмайди.
Баъзида фойдаси теккандек
туюлиши мумкин, аммо бу
билан инсоннинг бошқа
аъзолари шикастланиши ёки
танасига нажас моддалар
кириб қолиши эҳтимоли бор.
Шу сабаб фақат покиза,
нопоклик хусусияти бўлмаган
дори-дармонлар билан шифо
исташ керак. Сийдик ҳеч
қачон даво бўлмаган. Гарчи
баъзи жоҳил табиб ва
шифокорлар сийдикни даво
сифатида қўллаб, ўз
мижозларига сийдик билан
даволанишни тавсия
қилсалар ҳам нажас ҳеч қачон
шифобахшлик хусусиятга эга
бўлиб қолмайди.
Унутмайликки,сийдик оғир
нажосат саналади. У кийимга
тегса, ўша кийим билан намоз
ўқиб бўлмайди. Таҳорат
қилаётиб закардан сийдик
чиқиб кетса, олинаётган
таҳорат синади. Бунда
қайтадан таҳорат қилиш
керак. Истиброни тарк этиш
билан таҳорат нуқсонли
бўлади ва бу нарса қабр
азобига сабаб бўлади.
Ривоятларнинг бирида банда
қабрида сийдигидан қай
даражада поклангани
хусусида саволга тутилиши
айтилган. Мана шундай
иллатларга эга бавл қандай
қилиб инсонга шифо бўлсин!?
Сийдикни ичиш у ёқда турсин,
ҳатто уни либос ва баданга
текказиш ҳам мумкин эмас. Бу
борада “Мухлис.уз” сайтининг
“Ҳалол ва ҳаром” бўлимидаги
“Ароқ қўшилган дорини ичиш
мумкинми?” номли
мақоладан қўшимча
маълумотлар олишингиз
мумкин.
Яна бир маълумот: фақатгина
туянинг сийдигини ичишга
рухсат этилган. Саҳиҳ
ҳадисларнинг бирида “унинг
сути ва сийдигидан ичинглар”,
деб айтилган. Туядан бошқа
ҳайвон ва жонзотлар
сийдигини қўллаш мумкин
эмас. Валлоҳу аълам.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 8444 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz