Понедельник, 13.05.2024, 07:36
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » “Одноклассники”да суҳбатлашиш ҳукми
03:58
“Одноклассники”да суҳбатлашиш ҳукми
Савол: ассалому алайкум!
Авваламбор, шундай сайтни
ташкил қилганингиз учун
катта раҳмат! Айтмоқчиманки,
ушбу сайт орқали кўпгина
саволларга жавоб топамиз.
Мен Тошкент шаҳрида
истиқомат қиламан. Ёшим
20да. Турмушга чиққанман.
Яқинда ўғил фарзандли
бўлдик. Аллоҳга беҳисоб
шукрки, оиламиз тинч.
Сиздан биргина саволга
жавоб олмоқчиман. Ҳозирги
кунда ижтимоий тармоқларда
танишиш, суҳбатлашиш кенг
авж олиб бормоқда. Айниқса
“одноклассники” сайтини
алоҳида таъкидлаб ўтиш
керак. Айтингчи, оилали эркак
кишининг шу каби
тармоқларда ўтириб қизлар
билан суҳбатлашиши
гуноҳми? Номаҳрам аёл билан
турли хил мавзуларда суҳбат
қуриш зинога кирмайдими?
Ушбу масала юзасидан
динимизда нима дейилган?
Ҳозирги кунда, айниқса
уйланган, оилали
эркакларнинг шундай
сайтларда бегона аёллар
билан суҳбатлашиши авж
олиб кетмоқда. Бу суҳбатлар
кейинчалик катта зиёнларни
келтириб чиқармасмикин?..
Жавоб: ва алайкумус салом.
Сизнинг хавотирингиз асосли.
Ҳақиқатан эркакнинг
номаҳрамлар билан суҳбати
бориб-бориб зинога сабаб
бўлади. Ҳадисда қўлнинг
зиноси ушлаш, кўзнинг зиноси
назар солиш, лабники бўса
олиш экани, бу ишлар зинога
сабаб бўлиши айтилган.
Шариатда нима ҳаром
қилинган бўлса, унга олиб
борувчи нарса ҳам ҳаром
қилинган. Жумладан, қайси
йўл билан бўлмасин эркак ёки
аёлнинг номаҳрам билан
кўришиши, таъқиқланган
мавзуларда суҳбатлашиши
ҳаром ишлардандир. Бу юзма-
юз, телефон ёки интернет
орқали бўладими, фарқи йўқ.
Илло сайтлар орқали илм
олиш, тажриба орттириш,
савол-жавоб қилиш жоиз, деб
биламиз. Шунда ҳам шариат
чегарасидан чиқиб кетмаслик
талаб этилади. Илм оламан,
деб мавзуни бошқа тарафга
ўзгартириб юбориш,
маърифатни ниқоб қилиб,
шаҳваний ҳою-ҳавасларга
учиш жоиз эмас. Тавфиқ
Аллоҳдандир!
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1365 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz