Воскресенье, 12.05.2024, 18:26
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 22 » Намозни иши юриши учунгина ўқиса...
23:48
Намозни иши юриши учунгина ўқиса...
Баъзилар: “Одам намоз ўқиса,
ишлари юришар, ҳамма
соҳада муваффақият қозонар
экан”, деб айтаётганларини
эшитиб қоламиз. Аслида
намоз том маънода
муваффақиятлар гаровидир. У
аввало бандани охират
азобидан қутулиб, Аллоҳ
розилигига эришиши учун бир
воситадир. Намоз диннинг
устинидир. Намоз ўқиган
банданинг тани ва қалби,
соғлиғи ва ишлари ўз жойида
бўлади.
Тўғри, Қуръони карим ва
ҳадиси шарифларда намоз
ўқиш кенг ризққа,
фаровонликка сабаб бўлиши
айтилган. Жумладан, Аллоҳ
таоло Ўзининг суюкли
Пайғамбарига шундай хитоб
қилган: “Аҳлингизни намоз
ўқишга буюринг ва ўзингиз
ҳам (намоз ўқишда) чидамли
бўлинг! Биз Сиздан ризқ
сўрамаймиз, (балки) Ўзимиз
Сизга ризқ берамиз. Чиройли
оқибат – жаннат (аҳли)
тақвоникидир” (Тоҳа, 132).
Бу ердаги “намоз”дан мурод
беш вақт фарз намозларидир.
Оятдаги “аҳлингиз”дан мурод
эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламнинг
завжалари, қизлари ва
куёвлари Али розийаллоҳу
анҳу, қолаверса бутун
умматларидир.
Оятнинг маъноси қуйидагича:
эй Муҳаммад, Аллоҳ сизларни
жаҳаннам азобидан халос
қилиши учун аҳлингизни
намозларни ўз вақтида
мукаммал ҳолда ўқишга
буюринг. Ўзингиз ҳам сабрли
бўлиб, намозни тўлиқ адо
этинг. Зеро, гап билан
қилинган насиҳатдан амал
билан кўрсатилган ибрат
таъсирчанроқдир. Агар
намозни қоим қилсангиз,
ўзингиз ўйламаган тарафдан
ризқланасиз. Сиз ўзингизни
ризқлантиришга масъул
эмассиз. Балки Биз сизларни
ризқлантирамиз.
Парвардигорига тақво қилиб,
У Зотга итоат этганларнинг
мукофоти фақат жаннатдир!
Хабарларда келишича, барча
пайғамбарлар бошларига
оғир юмуш тушганида, бирон
муаммога дуч келганларида
дарров намоз ўқишга
киришиб, Аллоҳдан ёрдам
сўрар эканлар.
Ҳадиси қудсийларнинг
бирида: “Эй бандам,
ибодатимга фориғ бўл! Шунда
қалбингни бойликка
тўлдириб, фақирлигингни
кетказаман. Агар ундай
қилмасанг, қалбингни бандлик
(муаммо) билан тўлдираман,
фақирлигингни
кетказмайман” дейилган
(Ушбу ҳадисни Термизий ва
Ибн Можа ривоят қилишган).
Одамлар ичида: “Намоз ўқиш
билан овора бўлсак, касб-кор
ва тирикчилигимиз нима
бўлади, фарзандларни ким
боқади?” деб савол
берувчилар бўлиши
эҳтимолидан Аллоҳ таоло:
“Биз Сиздан ризқ
сўрамаймиз, (балки) Ўзимиз
Сизга ризқ берамиз”, деб
айтмоқда.
“Тафсирул алусий” китобида:
“Ушбу оят намоз ризқнинг
доимий суратда баракали
бўлиши ва ғам-
ташвишларнинг
кўтарилишига сабаб бўлишига
далолат қилади”, дейилган.
ﻋَﻦْ ﻣَﻌْﻤَﺮٍ ﻋَﻦْ ﺭَﺟُﻞٍ ﻣِﻦْ ﻗُﺮَﻳْﺶٍ ﻗَﺎﻝَ:
ﻛَﺎﻥَ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲُّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺇِﺫَﺍ
ﺩَﺧَﻞَ ﻋَﻠَﻰ ﺃَﻫْﻠِﻪِ ﺑَﻌْﺾُ ﺍﻟﻀِّﻴﻖِ ﻓِﻲ
ﺍﻟﺮِّﺯْﻕِ ﺃَﻣَﺮَ ﺃَﻫْﻠَﻪُ ﺑِﺎﻟﺼَّﻼَﺓِ ﺛُﻢَّ ﻗَﺮَﺃَ: ﻭَﺃْﻣُﺮْ
ﺃَﻫْﻠَﻚَ ﺑِﺎﻟﺼَّﻼَﺓِ ﻭَﺍﺻْﻄَﺒِﺮْ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻧُﻌَﻴْﻢٍ ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺑْﻦُ ﺣُﻤَﻴْﺪٍ
ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ ﻓِﻲ ﺍﻟْﻤُﺼَﻨَّﻒِ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ
ﻓِﻲ ﺷُﻌَﺐِ ﺍﻹِﻳْﻤَﺎﻥِ ﺑِﺴَﻨَﺪٍ ﺻَﺤِﻴﺢٍ.
Маъмар қурайшлик бир
кишидан ривоят қилади:
“Агар Набий саллаллоҳу
алайҳи ва саллам
оилаларига ризқдан танглик
етса, аҳли-оилаларини намоз
ўқишга буюрар эдилар ва
“Аҳлингизни намоз ўқишга
буюринг ва ўзингиз ҳам
(намоз ўқишда) чидамли
бўлинг!” оятини тиловат
қилардилар” (Табароний, Абу
Нуайм, Абд ибн Ҳумайд,
Абдураззоқ “Мусаннаф”да ва
Байҳақий “Шуъабул иймон”да
саҳиҳ санад билан ривоят
қилган).
Набий саллаллоҳу алайҳи ва
саллам хонадонлари дунёдаги
энг мукаррам ва энг ҳурматли
уйлардан бўлишига қарамай,
вақти келса ушбу муборак
оилада ризқдан танглик
ҳолатлари учраб турар, ушбу
макон ҳам қийинчилик ва
муаммолардан холи эмасди.
Бу эса, мўмин банданинг
камбағал ёки қийинчиликка
гирифтор бўлиши унинг Аллоҳ
даргоҳидаги даражасига
зиғирча ҳам таъсир
қилмаслигига ишорадир.
Муҳтарам Пайғамбаримиз
саллаллоҳу алайҳи ва саллам
уйларида ана шундай мушкул
ҳолат юз берганида, у зот
юқорида биз ўрганган оятга
(Тоҳа сурасининг 132-ояти)
амал қилиб, ўз аҳли
оилаларини намоз ўқиш ва шу
йўл билан ҳожатларини раво
қилишни сўраб, Аллоҳга дуо
қилишга буюрар эдилар.
Юқоридагилардан маълум
бўладики, намоз фаровонлик
ва ризқнинг келиши
осонлашишига сабаб бўлар
экан. Аммо банда намозни
Аллоҳ розилиги учун ўқиса,
намоздан ҳосил бўладиган
ҳамма фойдаларга эришади.
Лекин фақат кенг ризққа
эришиш учун, ишлари
юришиб кетиши мақсадида
намоз ўқиса, муродига етиши
мумкин. Бироқ намознинг
савобидан маҳрум бўлиб
қолиши ҳеч гап эмас. Шу сабаб
намозни Аллоҳ розилиги, У Зот
буюргани учун адо қилсак,
ҳам дунёда, ҳам охиратда
катта ютуқ ва
муваффақиятларни қўлга
киритамиз.
Зиёвуддин Раҳим
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1087 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz