Воскресенье, 12.05.2024, 21:23
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Қиз йигитни пинҳона яхши кўрса бўладими?
03:56
Қиз йигитни пинҳона яхши кўрса бўладими?
Савол: ассалому алайкум.
Ҳозирги ёшлар орасида кенг
тарқалган севги туйғуси, яъни,
йигит ва қиз бир-бирини
ёқтириши гуноҳми? Агар қиз
йигит билан суҳбатлашмаса, у
билан ёлғиз қолмаса, уни
фақат пинҳона ёқтирса ҳам
гуноҳкор бўладими? Агар
саволим ноўрин бўлса, узр.
Жавобингиз учун олдиндан
раҳмат!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Шариатда икки жинс
ўртасидаги муҳаббат мутлоқ
инкор қилинмаган. Чунончи,
эр ва хотин ўртасида севги-
муҳаббат бўлиши ва уларнинг
ўзаро аҳил-иноқ яшашларига
тарғиб қилинган. Аммо бир-
бирига номаҳрам бўлганлар
ўртасидаги севги
муносабатларидан
қайтарилган. Сабаби бу фаҳш
ишларга, жумладан зинога
сабаб бўлади. Шу сабаб
шариатда фарж зиносига
олиб борувчи кўз, тил ва қўл
зиносидан қайтарилади.
Бироқ шариатда
никоҳланувчи йигит ва қиз
бир-бирини гувоҳлар
иштирокида кўриши жоиз
экани айтилган. Албатта, бу
уйланиш ниятида бўлади.
Аммо оилали аёллар ўз
эридан бошқасига ёмон назар
билан қараши ёки у билан
зинони ният қилиш мутлақо
жоиз эмас.
Бокира қизлар ўзига яхши,
салоҳиятли турмуш ўртоқ
насиб этишини орзу
қилишлари, Аллоҳдан дуо
қилиб сўрашлари жоиз бўлса
ҳам, аммо бунда эҳтиёт
тарафини олишлари, севги
асирига айланиб, ўз маъшуқи
йўлида қул бўлишдан
сақланишлари керак. Бу
қизнинг ҳаёсига боғлиқ.
Яна такроран айтамиз,
Исломда икки номаҳрам
ўртасидаги ношаръий
муҳаббат алоқаларидан
қайтарилган. Жумладан,
тўйдан олдин йигит ва
қизнинг қўл ушлашиб
юришлари, бир жойда ёлғиз
қолишлари умуман мумкин
эмас. Аммо йигит уйланиш
арафасида бирон қизни кўз
остига олиб қўйиши жоиз.
Сабаби совчи қўйиш учун
унинг бирон мўлжаллагани
бўлиши табиий. Аммо бу
тўйдан олдин биронтаси
билан юриб, “синаб” кўриб,
кейин уйланиш кераклигини
билдирмайди.
Хуллас, шариатда муҳаббатга
рухсат берилган бўлса-да,
аммо бунда маълум чегарани
сақлаш керак. Масалан, эр ва
хотин ўртасидаги муҳаббат
ришталарига тарғиб
қилинади. Шунингдек, оила
қуришдан олдин йигит ва қиз
гувоҳлар иштирокида бир-
бирини кўриши жоиз. Бундан
бошқа муҳаббат
муносабатлари шариатга зид
деб қаралади. Айниқса,
оилали аёлларнинг ўзга
эркакларга ҳирс билан
қарашлари ножоиз ишдир.
Ёки аксинча, эркакнинг
номаҳрам аёлларга шаҳват
билан тикилиши жоиз эмас.
Ёш қиз ва йигитларнинг
тўйдан анча олдин бир-бирига
кўнгил қўйиши жуда кўп
мусибатларни келтириб
чиқаради. Жумладан:
1. Ношаръий муносабатлар
ўрнатилиши;
2. Ёшлар ахлоқининг
бузилиши;
3. Зинонинг кўпайиши;
4. Зино сабабидан турли
касалликлар тарқалиши;
5. Жамиятда тирик етимлар
сонининг ортиши;
6. Нафсга асосланган муҳаббат
балосига йўлиққан одам ўзи
учун муҳим ишлардан,
жумладан ибодат ва
Аллоҳнинг зикридан тўсилиб
қолади, фикру хаёли ёри
билан нафсини қондиришда
бўлади.
7. Йигит ва қиз ўртасидаги
ношаръий муҳаббат
муносабатлари вақтнинг
беҳуда сарфланишига
сабабдир.
8. Бундай алоқалар оқибатида
пул беҳуда сарфланади,
сабаби йигит “хотамтойлик”
қилиб, қандай бўлмасин қиз
кўнглини олиш, уни хафа
қилмаслик ҳаракатида елиб-
югуради.
9. Энг ёмони бундай ёшлар
Аллоҳнинг ғазабига
йўлиқишади. Сабаби улар
шариатга хилоф бўлган
ишларни қилишмоқда. Ана
энди улар қурадиган оила
мустаҳкам бўлишига ким
кафолат бера олади?!
10. Қизнинг таннозлиги
ортади, йигитни ўзига боғлаб
олиб, имкон қадар кўпроқ
“солиқ” солиш ва шартлар
қўйишга ҳаракат қилади.
Йигит ва қизлар ўртасидаги
муҳаббат муносабатларига
рухсат этилиши, бу ишга
қаршилик билдирилмаслигига
қуйидагилар сабабдир:
1. Шариатни билмаслик;
2. Аллоҳдан уялмаслик;
3. Оилада тарбия кўрмаганлик,
ота ва онанинг фарзандлар
тарбиясидан ғофиллиги;
4. Ножоиз суҳбатлар;
5. Бўш вақтнинг кўплиги,
фойдали иш билан
шуғулланишга рағбат
қилмаслик;
6. Руҳий ва маънавий
бўшлиқнинг мавжудлиги;
7. Ғарбдан кириб келаётган
бузуқ кино ва сериалларни
кўриш (шундай филмларни
кўрган йигитларнинг
“ғайрати” жўшиб, қизларнинг
“меҳри” ошиб, турли
фитналар кўпаяди, орадан ҳаё
кўтарилади, “қайноқ”
алоқадар ўрнатилиши
натижасида турли балолар
ҳам кўпаяверади. Оилалар
бузилишида мана шундай
омиллар асосий сабабдир.
Эътиборлироқ бўлайлик);
8. Давраларда йигит ва
қизларнинг аралаш-қуралаш
бўлиб кетиши ва ҳоказо.
Хулоса қиладиган бўлсак,
мусулмон (!) йигит ва қизлар
учун тўйгача ҳар қандай
муҳаббат ва ишқ маъносидаги
муносабатлар жоиз эмас.
Тўйдан олдин бир-бирларини
кўриб, гувоҳлар иштирокида
бироз суҳбатлашишлари
мумкин.
Муҳаббат муносабатлари
қанча бўлса, тўйдан кейин
рухсат этилади. Мана шу
шариат муродидир. Шариатга
мувофиқ ҳолда оила қурилса,
унинг мустаҳкамлиги
кафоланланади. Исломда оила
қурилганидан кейин эр ва
хотин бир-бирига яхши
муносабатда бўлишга
буюрилади. Бир-бирини
“яхши” кўриб, қўл ушлашиб,
боғу роғларни айланиб,
хаёлан осмонда учиб юрган
болакай ва қизалоқлар эртага
никоҳдан кейин ҳаётлари
қандай бўлишини бир
тасаввур қилиб кўрсинлар.
Кўп ҳолларда тўйдан олдин
қизни “сиз-сиз”лаб, уни еру
кўкка ишонмайдиган, унинг
учун ҳамма нарсага
тайёрлигини изҳор қиладиган
йигитча иши битгач, хотинни
“сен”лаб, уриб-дўппослашни,
сўкиб-ҳақоратлашни
бошлайди. Бундай
мунофиқлик кимга керак?!
Демак, биз шариат
қонунларига амал қилар
эканмиз, дунёда ҳам,
охиратда ҳам саодатга
эришамиз. Бахту саодат
йўлини бундан бошқа
нарсадан излаган одам қаттиқ
янглишади. Сабаби Исломдан
бошқа бахт ва тинчлик
йўлининг ўзи йўқ!!!
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1307 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz