Вторник, 14.05.2024, 11:23
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 10 » Таҳоратда шубҳаланиш
22:21
Таҳоратда шубҳаланиш
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ:
ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﺇِﺫَﺍ ﻭَﺟَﺪَ ﺃَﺣَﺪُﻛُﻢْ ﻓِﻲ ﺑَﻄْﻨِﻪِ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻓَﺄَﺷْﻜَﻞَ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﺃَﺧَﺮَﺝَ ﻣِﻨْﻪُ ﺷَﻲْﺀٌ ﺃَﻡْ ﻻَ ﻓَﻼَ ﻳَﺨْﺮُﺟَﻦَّ
ﻣِﻦْ ﺍﻟْﻤَﺴْﺠِﺪِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳَﺴْﻤَﻊَ ﺻَﻮْﺗًﺎ ﺃَﻭْ ﻳَﺠِﺪَ
ﺭِﻳﺤًﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Агар сизлардан биронтангиз
қорнида нимадир сезса ва
ундан бирон нарса чиққан ё
чиқмагани ҳақида шубҳага
борса, бас, то овозни
эшитмагунича ёки ҳид
сезмагунича масжиддан
зинҳор чиқиб
кетмасин!” (Бухорий, Муслим,
Абу Довуд, Термизий,
Доримий, Ибн Можа, Аҳмад ва
Ибн Хузайма ривояти).
Ушбу ривоятда аниқ нарса
шубҳа билан бекор
бўлмаслиги таъкидланмоқда.
Инсон турли ҳолатда бўлади.
Баъзида касалликка чалинган
бўлиши, баъзида хаёли бирон
ерга кетиб қолиши, шайтон
васваса қилиш мумкин. Агар
намозда банда таҳорати
кетган ёки кетмаганлигини
аниқ била олмаса, елнинг
овозини эшитмагунича,
ҳидини сезмагунича ёки
таҳоратни бузувчи бошқа
ҳолатларни кўрмагунича
унинг таҳорати синмаган
ҳисобланади.
Ушбу ҳадис Ислом
асосларидан бири ва фиқҳ
қоидаларидан бўлган улуғ
ривоятдир. Уламолар бу
ҳадисдан келиб чиқиб, “бирон
нарсанинг хилофи юз бергани
аниқ бўлмагунича, у асл
ҳукмида қолади. Унга бирон
шубҳа зарар қилмайди”,
дейишган. Шунга кўра, ким
таҳорати борлигига аниқ
ишонса ва таҳорати кетганига
шубҳаланса, унинг таҳорати
бор ҳисобланади. Бу нарса
намоз ичида ёки намоз
ташқарисида бўладими,
фарқи йўқ. Бу салаф ва
улардан кейинги жумҳур
уламолар фикридир[1]. Бироқ
ким таҳорати борлигига
шубҳаланиб, таҳорати
кетганига аниқ ишонча,
уламолар ижмоъсига кўра,
қайта таҳорат қилиши керак.
Аббод ибн Тамим амакисидан
ривоят қилишича, бир киши
намозда бир нарса бўлгандек
туюладиган нарса ҳақида
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламга мурожаат
қилганида, у зот: “У овозни
эшитмагунча ёки ҳидни
сезмагунча (намоздан)
чиқмасин!” дедилар.
(Муттафақун алайҳ).
ﻭَﻋَﻦْ ﺳَﻌِﻴﺪِ ﺑْﻦِ ﺍﻟْﻤُﺴَﻴَّﺐِ ﺃَﻧَّﻪُ ﺳَﻤِﻌَﻪُ
ﻭَﺭَﺟُﻞٌ ﻳَﺴْﺄَﻟُﻪُ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺇِﻧِّﻲ ﻷَﺟِﺪُ ﺍﻟْﺒَﻠَﻞَ ﻭَﺃَﻧَﺎ
ﺃُﺻَﻠِّﻲ ﺃَﻓَﺄَﻧْﺼَﺮِﻑُ ﻓَﻘَﺎﻝَ ﻟَﻪُ ﺳَﻌِﻴﺪٌ: ﻟَﻮْ
ﺳَﺎﻝَ ﻋَﻠَﻰ ﻓَﺨِﺬِﻱ ﻣَﺎ ﺍﻧْﺼَﺮَﻓْﺖُ ﺣَﺘَّﻰ
ﺃَﻗْﻀِﻲَ ﺻَﻼَﺗِﻲ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣَﺎﻟِﻚٌ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﻋَﺒْﺪُ ﺍﻟﺮَّﺯَّﺍﻕِ.
Саид ибн Мусаййабдан бир
киши: “Мен намоз
ўқиётганимда намликни ҳис
қиламан. Шундай ҳолда
намоздан чиқишим
керакми?” деб сўраганида,
Саид: “Агар сонимга бирон
нарса оқса, намозимни
тугатмагунимча ибодатимни
бузмайман”, деди (Молик,
Дорақутний ва Абдураззоқ
ривояти).
Ушбу ривоят ҳақида бир неча
фикрлар бор:
– Саид ибн Мусаййаб наздида
намлик чиқиши билан таҳорат
бузилмайди [2];
– агар намозда бирон нарса
чиққандек туюлса, таҳорат
синмаган ҳисобланади;
– беморнинг закаридан
тўхтамасадан бавл чиқиб
турса, у ҳар намоз вақтида
таҳорат қилади.
Ким таҳорат қилганидан
кейин закаридан намлик
оққанини кўрса, қайта таҳорат
қилади. Сабаби бу сийдик
томчилари бўлиб, у таҳоратни
бузади.
Истинжодан кейин шайтон
васвасасини кетказиш учун
кийимга сув пуркалади. Агар
шундан кейин ҳам бирон
нарса сезса, бу сув томчиси
деб қаралади.
Таҳоратда шубҳаланиш фақат
ел чиқиши билан боғлиқ эмас.
Бундан ташқари закардан
бавл ёки мазий чиқиши каби
ҳолатлар ҳам бандани шубҳа
кўчасига етаклайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам бундай
шубҳалардан холи бўлиш учун
қандай йўл тутганлари
қуйидаги ривоятларда
айтилади.
ﻋَﻦْ ﺍﻟْﺤَﻜَﻢِ ﺃَﻭْ ﺍﺑْﻦِ ﺍﻟْﺤَﻜَﻢِ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻪِ ﺃَﻥَّ
ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺑَﺎﻝَ
ﺛُﻢَّ ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻭَﻧَﻀَﺢَ ﻓَﺮْﺟَﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ҳакам ёки Ибн Ҳакам
отасидан ривоят қилишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам бавл
қилиб, сўнг таҳорат олганлар
ва фаржларига сув
сепганлар (Абу Довуд ва
Аҳмад ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Таҳоратдан олдин бавл
қилинса, ҳатто яхшилаб
истибро қилинса ҳам, баъзи
ҳолларда таҳорат қилиб
бўлгач, закардан суюқлик
чиққандек бўлади. Мана
шунинг олдини олиш учун
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам таҳоратдан кейин
кийим устидан фаржларига
қўл учида сув пуркар эдилар.
Шундай қилинса, қалбга
васваса келмайди.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃُﺳَﺎﻣَﺔَ ﺑْﻦِ ﺯَﻳْﺪِ ﺑْﻦِ ﺣَﺎﺭِﺛَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻋَﻠَّﻤَﻨِﻲ ﺟِﺒْﺮَﺍﺋِﻴﻞُ
ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀَ ﻭَﺃَﻣَﺮَﻧِﻲ ﺃَﻥْ ﺃَﻧْﻀَﺢَ ﺗَﺤْﺖَ ﺛَﻮْﺑِﻲ
ﻟِﻤَﺎ ﻳَﺨْﺮُﺝُ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﺒَﻮْﻝِ ﺑَﻌْﺪَ ﺍﻟْﻮُﺿُﻮﺀِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ.
Усома ибн Зайд ибн
Ҳорисадан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам: “Жаброил
менга таҳоратни ўргатди ва
менга таҳоратдан кейин
чиқадиган сийдик туфайли
кийимим остига сув
сепишимни амр қилди”,
дедилар” (Ибн Можа ривояти.
Ривоят санади ҳасан).
Ушбу ривоятдан
қуйидагиларни билиб оламиз:
– Жаброил алайҳис салом
Расулуллоҳга таҳорат ва
намозни ўргатгани;
– таҳорат ҳақида бўладиган
васвасани кетказиш учун
кийим устидан сув пуркаш
лозимлиги.
ﻭَﻋَﻦِ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﺃَﻥَّ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻰَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺗَﻮَﺿَّﺄَ ﻣَﺮَّﺓً
ﻣَﺮَّﺓً ﻭَﻧَﻀَﺢَ ﻓَﺮْﺟَﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ
ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам аъзоларини бир
мартадан ювиб таҳорат
қилганлар ва фаржларига
сув сепганлар (Доримий
ривояти. Ривоят санади
саҳиҳ).
Кунларнинг бирида Набий
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
аъзоларини бир мартадан
ювиб таҳорат қилганлар ва
кийим устидан фаржларига
сув сепганлар. У зот бу ишни
доим эмас, баъзи вақтларда
қилганлар.
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﻟﺼَّﻠْﺖِ ﺑْﻦِ ﺯُﻳَﻴْﺪٍ ﺃَﻧَّﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﺳَﺄَﻟْﺖُ
ﺳُﻠَﻴْﻤَﺎﻥَ ﺑْﻦَ ﻳَﺴَﺎﺭٍ ﻋَﻦْ ﺍﻟْﺒَﻠَﻞِ ﺃَﺟِﺪُﻩُ
ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺍﻧْﻀَﺢْ ﻣَﺎ ﺗَﺤْﺖَ ﺛَﻮْﺑِﻚَ ﺑِﺎﻟْﻤَﺎﺀِ ﻭَﺍﻟْﻪُ
ﻋَﻨْﻪُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣَﺎﻟِﻚٌ.
Солт ибн Зуйайддан ривоят
қилинади: “Мен Сулаймон
ибн Ясордан намлик ҳис
қилишим ҳақида сўраган
эдим, у: “Кийиминг остидан
сув сеп ва кейин парво
қилма!” деди” (Молик
ривояти).
Агар закардан намлик
чиққанга ўхшаса, фаржга сув
пуркалади ва кейин бунга
эътибор қилинмайди. Бу
шубҳа бўлганда қилинади.
Агар закрдан бавл ёки мазий
чиққани аниқ бўлса, закарни
ювиб қайта таҳорат қилиш
керак.
Ким таҳорат қилаётганда бир
аъзони ювганлиги борасида
биринчи маротаба шубҳа
қилса, ўша жойни ювади. Агар
бу нарса кўп такрорланса,
эътибор бермайди. Бу таҳорат
қилиш пайтидаги шубҳани
йўқотиш учун қўлланилади.
Агар таҳоратдан кейин ҳар
хил шубҳа ва гумонлар
хаёлини банд қилса, бунга
эътибор бермайди.
Хулоса қиладиган бўлсак, ким
намозда закаридан намлик
ёки орқасидан ел чиққандек
туюлса, таҳоратида
шубҳаланса, намозини давом
эттиради. Агар закардан бавл
ёки мазий ёки орқадан ел
чиққанини аниқ билса,
таҳоратини янгилаши лозим.
Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон
Юнусхон ўғлининг “Таҳорат
китоби”дан
Манба: www.muxlis.uz
[1] Имом Моликдан икки хил
ривоят келтирилади.
Биринчиси, агар банда
намоздан ташқарида шубҳага
тушса, қайта таҳорат қилади,
намоз ичида шарт эмас.
Иккинчиси, ҳар қандай
ҳолатда қайта таҳорат
қилиши керак. Шофеъий
уламолар: “Бу ҳолатда эҳтиёт
юзасидан таҳорат қилиш
мустаҳаб. Агар эҳтиёт
юзасидан таҳорат қилганидан
кейин ҳам унинг шубҳаси
тугамаса, ундан масъулият
соқит қилинади”.
Бир киши таҳоратида
шубҳаланиб, эҳтиёт юзасидан
таҳорат қилди ва билса,
таҳорати синган экан. Шубҳа
ҳолатида қилган таҳорат
билан намоз ўқиса бўладими?
деган саволга шофеъийлар:
“Бу таҳорат жоиз эмас. Сабаби
у шубҳа бор пайтида қилинган
ва ниятда иккиланиш бўлган”,
дейишган.
[2] Бу ҳақда “Ал-мунтақо
шарҳул-муваттоъ” китобидан
кенгроқ маълумот олишингиз
мумкин.
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 982 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz