Понедельник, 13.05.2024, 19:22
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Чойхонада ўтириш шартлари
03:53
Чойхонада ўтириш шартлари
Савол: ассалому алайкум, устоз.
Менинг икки оғайним нарда
ўйинида ютқазган. Улар ҳамма
оғайнилар учун чойхона қилиб
беришдан ўйнашганди.
Саволим шуки, бу чойхонага
бориб, у ерда тайёрланган
ошни истеъмол қилиш ҳукми
қандай? Бундай ишларнинг
зарарлари ҳақида маълумот
берсангиз!
Жавоб: ва алайкумус салом.
Нарда ўйини қимордир. Қимор
эса ҳаромдир. Қиморда ютиб
олинган нарсани ишлатиш ёки
истеъмол қилиш мумкин эмас.
ﻋَﻦْ ﺳُﻠَﻴْﻤَﺎﻥَ ﺑْﻦِ ﺑُﺮَﻳْﺪَﺓَ ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻴﻬِﺄَﻥَّ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ ﻟَﻌِﺐَ
ﺑِﺎﻟﻨَّﺮْﺩَﺷِﻴﺮِ ﻓَﻜَﺄَﻧَّﻤَﺎ ﺻَﺒَﻎَ ﻳَﺪَﻩُ ﻓِﻲ ﻟَﺤْﻢِ
ﺧِﻨْﺰِﻳﺮٍ ﻭَﺩَﻣِﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﻣَﺎﺟَﻪْ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ.
Сулаймон ибн Бурайда
отасидан ривоят қилишича,
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам шундай деганлар: “Ким
нарда ўйнаса, қўлини чўчқа
гўштига урган ва қонига
бўягандек бўлади” (Муслим,
Абу Довуд, Ибн Можа, Аҳмад ва
Байҳақий ривояти).
Мана шу ривоятни далил
қилган жумҳур уламолар нарда
ўйини ҳаромдир, дейишган.
Нарда ўйини ҳақида бундан
бошқа ривоят ҳам бор.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻣُﻮﺳَﻰ ﺍﻷَﺷْﻌَﺮِﻱِّ ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ
ﻟَﻌِﺐَ ﺑِﺎﻟﻨَّﺮْﺩِ ﻓَﻘَﺪْ ﻋَﺼَﻰ ﺍﻟﻠﻪَ ﻭَﺭَﺳُﻮﻟَﻪُ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟْﺤَﺎﻛِﻢُ
ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу
анҳудан ривоят қилинишича,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам шундай деганлар:
“Ким нарда ўрнаса, аниқки,
Аллоҳ ва Расулига осий
бўлибди” (Абу Довуд, Молик,
Аҳмад, Ҳоким, Ибн Ҳиббон,
Байҳақий ва Табароний
ривояти. Ривоят санади ҳасан).
Банданинг Аллоҳга осий
бўлишига сабаб бўладиган ҳар
қандай амал ҳаром ва гуноҳи
кабира ҳисобланади. Бу ерда
нарда ўйнаган одам Аллоҳ ва
Расулига осий бўлиши, яъни
уларнинг итоатидан чиқиши,
амрига тескари иш қилган
бўлиши айтилмоқда. Демак,
нарда ўйини шубҳасиз
ҳаромдир. Ундан келган фойда
ҳам ҳаром бўлади.
Демак, ўша нарда ўйинида
ютиб олинган чойхона
базмида ўтириш мумкин эмас.
Гарчи у ерда тайёрланадиган
таомлар покиза бўлган
тақдирда ҳам, бу маънавий
нопок ҳисобланади. Сабаби у
ҳалол пулга қилинаётгани йўқ.
Чойхонада ўтириш ҳақида гап
кетганида бошқа жиҳатларни
ҳам айтиб ўтиш керак.
Жумладан, ҳалол, пешона тери
билан топилган пулга
чойхонада ўтириладиган бўлса,
муҳит покиза бўлиши керак.
Чойхонага бориб, у ерда нарда,
карта ўйнаш ёки ароқ ичиш
қатъиян ман этилади. Баъзилар
“мен ичмайман, ичса ўзига
зарар, менга нима, бирга
ўтирсам нима
бўлибди?”дейишади. Бу гап
қанчалик хато эканини
қуйидаги ҳадис мисолида
кўриб чиқамиз.
ﻋَﻦِ ﺍﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦِ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻣَﻦْ
ﻛَﺎﻥَ ﻳُﺆْﻣِﻦُ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻴَﻮْﻡِ ﺍﻵﺧِﺮِ ﻓَﻼَ ﻳَﺸْﺮَﺏِ
ﺍﻟْﺨَﻤْﺮَ ، ﻣَﻦْ ﻛَﺎﻥَ ﻳُﺆْﻣِﻦُ ﺑِﺎﻟﻠﻪِ ﻭَﺍﻟْﻴَﻮْﻡِ
ﺍﻵﺧِﺮِ ﻓَﻼَ ﻳَﺠْﻠِﺲْ ﻋَﻠَﻰ ﻣَﺎﺋِﺪَﺓٍ ﻳُﺸْﺮَﺏُ ﻋَﻠَﻴْﻬَﺎ
ﺍﻟْﺨَﻤْﺮُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ.
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Ким Аллоҳга ва охират
кунига имон келтирган бўлса,
бас, (зинҳор) хамр ичмасин!
Ким Аллоҳга ва охират кунига
имон келтирган бўлса, бас,
хамр ичиладиган дастурхонда
ўтирмасин!” (Табароний ривояти).
Ким Аллоҳга ва охират кунига
имон келтирган бўлса,
хамрнинг бир томчисини ҳам
ичмайди. Ким Аллоҳга, охират
кунига имон келтирган бўлса,
хамр қўйиладиган ва
ичиладиган жойларда
ўтирмайди. Сабаби кишининг
қалбидаги имони билан хамр
бир-бирига тескаридир. Имон
бандани доим яхшиликка
бошласа, хамр бунинг акси.
Имон бандани икки дунё
саодатига йўлласа, хамр уни
дунёю охиратда бадбахт
бўлишига сабабдир.
Ароқхўрлар даврасида ўтириш,
улар билан ҳамсуҳбат бўлиш
мўмин кишига тўғри келмайди.
Чунки, хамр ичиладиган
даврада ўтириш ўша кишида
кейинчалик маст қилувчи
ичимликлар ичишга бўлган
мойилликни келтириб
чиқаради ва унинг ҳамияти ва
ғайратини кеткизади.
Авваламбор, агар бирон ерда
ўтириш пайтида ароқ ёки шу
каби ичимликлар кирса,
дастурхонга қўйилса, мўмин
одам уни олиб ташлашга,
ёнидагиларни ичмасликка
чақириш лозим. Бир-икки
мартада ҳам ҳеч ким унинг
гапларига унамаса, у шу заҳоти
даврани тарк этиши шарт.
Хулоса қиладиган бўлсак,
мўмин-мусулмон банда қимор
ўйналадиган, нопок
ичимликлар ва таомлар
истеъмол қилинадиган
жойларда бўлиши жоиз эмас.
Гарчи ўзи ичмаса ё емаса ҳам у
ерда ўтириши ўша ишга
розилик белгисидир. Яна бунда
банда ўзи билмаган ҳолда
мункар ишга рағбат
билдириши мумкин. Шундай
экан, покиза жойларда ўтириш,
оғайнилар билан тоза
егуликлар истеъмол қилиш
лозим. Акс ҳолда ҳаром устида
жамланиш қиёмат куни қаттиқ
афсус-надоматларга сабаб
бўлади. Тақво йўлида бир-бири
билан дўст тутинганларгина у
куни хурсанд бўладилар.
Дўстлик фақат улфатчилигу
базмлар билангина
боғланмаслиги керак. Балки
мўмин банда асосан оғир
кунларда, қийин маҳалларда
бир-бирини қўллаб-
қувватлашга, ҳақиқий дўст
бўлишга ҳаракат қилиш керак.
Зеро, ким аслида ким экани
бошга иш тушганда билинади.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1141 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz