Понедельник, 13.05.2024, 19:42
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Ҳаром амаллар
03:51
Ҳаром амаллар
“Ҳаром” сўзи луғатда
“қайтарилган”, “ман
қилинган” маъносини
англатади. Бу сўз муқаддаслик
(у ерда ёки вақтда уруш
қилиш ҳаром қилинган)
маъносида ҳам қўлланилади.
Жумладан, “Байтул ҳаром”
Каъба, “Масжидул ҳаром”
Каъба жойлашган масжид,
“Баладул ҳаром” Макка
шаҳри, “Шаҳрул ҳаром” уруш
ҳаром қилинган Зулқаъда,
Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб
ойларидан бири маъносини
англатади.
Шаръий истилоҳда қатъий, ҳеч
қандай шубҳасиз, очиқ-ойдин
шаръий далиллар билан
бажарилиши таъқиқланган,
уни бажармаслик қаттиқ
талаб қилинган, уни
юмшатадиган бирон далил
келмаган амал ҳаромдир.
Бунга, Аллоҳга ширк
келтириш, ота-онага оқ
бўлиш, зино, ўғрилик, ноҳақ
одам ўлдириш, сеҳргар ва
фолбинга ишониш, маст
қилувчи ичимликлар ичиш,
тўнғиз гўштини ейиш, ёлғон
гапириш, туҳмат, бўҳтон,
ғийбат, хиёнат, жосуслик,
чақимчилик, бировнинг
ҳаққини ейиш, судхўрлик,
эркакларнинг тилло ва ипак
ишлатишлари, аёлларнинг
эркаклар каби кийинишлари,
ожизаларнинг аврат
жойларини очиб, кўча-кўйда
бировларга кўрсатиб
юришлари мисол бўлади.
Мусулмон банда ҳаромдан
узоқ бўлиши, ундан ҳазар
қилиши фарздир. Ҳар қандай
соф табиатли инсон ҳаром
нарсалардан жирканиши
табиий ҳолат. Фақат моддият
кўзи билан кўрувчи, қалб кўзи
сўқир бўлганларгина ҳаром
нарсалар билан
лаззатланишни инсон
ҳуқуқларининг тўлиқ
таъминланиши, дея даъво
қиладилар.
Ҳаром ишни қилган кимса
қаттиқ гуноҳкор бўлади, икки
дунё азобига учрайди. Уни
тарк этган киши эса
Аллоҳнинг амрига итоат
этгани сабаб савобга
эришади. Ҳаром маъносида
“маъсият” ва “гуноҳ” сўзлари
ҳам ишлатилади. Ҳаромни
инкор қилган одам кофир
бўлади. Сабаби у Аллоҳ ва
Расулининг сўзини инкор
қилган бўлади.
Камина ходимингиз
томонидан ёзилган “Светофор
қизил чироғида ўтиш
ҳаромми?” номли мақола
“Мухлис.уз” сайтида эълон
қилинганида, баъзилар: “Сиз
бу ишни ҳаром дебсиз. Бунга
шаръий далил борми?” деб
савол беришди. Биз нима
ҳақида гапирсак, Ислом
манбаларига асосланамиз.
Ўзимиздан бирон нарса тўқиб
чиқармаймиз. Световор қизил
чироғида ўтиш ҳаром эканига
икки далилни келтириш билан
кифояланамиз. Биринчиси,
Аллоҳ таоло бандаларга
бировнинг ҳаққини ейишни
ҳаром қилган. Етимнинг
молини ейиш, тарозидан уриб
қолиш ҳақида қаттиқ
огоҳлантиришлар келган.
Светофор қизил чироғида
ўтган банда бировнинг
ҳаққини еган бўлади. Сабаби
сизга қизил ёниб турганида
бошқаларга яшил ёнади ва
улар ўша яшилда ўтишлари
керак. Демак, бунда сиз
уларнинг ҳаққини еган
бўласиз. Иккинчиси, световор
қизилида ўтиб кетган банда
ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф-
хатарга қўяди. Аллоҳ таоло
Қуръони каримда
“ўзларингизни ўлдирманг”,
деб амр қилган ва ўзгалар
жонига ноҳақ хавф солиш
нақадар оғир эканини
таъкидлаган. Гапимиз бироз
чўзилиб кетди. Маъзур тутасиз.
Биз бу ерда бирон-бир иш
ҳаром деб ҳукм қилиниши
учун унга шаръий далил
бўлиши керак, деган умумий
қоидага мисол келтириб
ўтдик.
Асли ҳалол бўлган нарсаларга
ҳаром йўл билан эришиш ҳам
ҳаромдир. Масалан, покиза
таомдан меъёрида ейиш
ҳалол. Аммо ўша покиза
таомни ўғирлаб ейиш ҳаром.
Ўзининг никоҳидаги хотини
билан жинсий яқинлик қилиш
ҳалол. Бироқ никоҳида
бўлмаган аёллар билан
яқинлик қилиш ҳаром.
Бунинг акси ўлароқ асли
ҳаром бўлган нарсани ҳалол
йўл билан топгани билан у
ҳалол бўлиб қолмайди.
Масалан, киши пешона тери
билан пул топиб, маст қилувчи
ичимликлар ичса ҳам
ҳаромлигича қолади. Чўчқа
гўшти шариатга “мос” ҳолда
сўйилгани билан ҳалол бўлиб
қолмайди. Мана шу жиҳатни
яхши фарқлаб олиш керак.
Бундан шундай умумий хулоса
чиқадики, ҳаромлик сифатини
ўзида жамлаган ёки ҳалол
бўлса-да, ҳаром йўллар билан
топилган нарсалар ҳаромдир.
Мусулмон банда ҳаромнинг
бир луқмасидан, бир
томчисидан ҳам ҳазар
қилиши керак. Ҳадиси
шарифларда ҳаром луқма
еган банданинг қирқ кунлик
ибодати қабул бўлмаслиги,
ҳаром еб ўсган ет жаннатга
кирмаслиги ҳақида
огоҳлантиришлар келган.
Ейиладиган нарсалардан
тўнғиз гўшти, ваҳший – тиши
ва тирноғи билан ов
қиладиган ҳайвонлар, гўшт
ейдиган қушлар, ўзича ўлган
ҳайвонлар, сўйилганда оққан
қон, “бисмиллоҳ” айтмай
сўйилган ҳалол ҳайвон,
динсиз одам сўйган жонлиқ
(Аҳли китоблар сўйган
жонлиқни ейиш жоиз), маст
қилувчи ичимликларнинг
ҳамма тури, жумладан
гиёҳванд моддалар ҳаром
саналади.
Гарчи ўзи истеъмол қилмаса-
да, асли ҳаром бўлган нарсани
етиштириш ва сотиш ҳам
ҳаромдир. Масалан, гиёҳванд
моддаларни экиш, уларни
етиштириш ҳаром.
Шунингдек, ўзи емаса ҳам
тўнғиз ва бошқа гўшти
ейилмайдиган ҳайвонларни
боқиш ва гўшт учун
топшириш мумкин эмас.
Сабаби бунда ҳаром ишга
ёрдамчи бўлиб қолинади.
Яна бошқа жиҳатлари ҳам
борки, уларни эслатиб ўтиш
лозим. Сиз ем-ҳашак сотасиз,
бир одам ўша емни тўнғизга
бериш учун олмоқда. Сиз унга
озуқа сотишингиз мумкин
эмас. Яна бир мисол. Сиз
деҳқонсиз. Узум ва буғдой
етиштирасиз. Бир харидор
келиб, уни маст қилувчи
ичимликлар тайёрлаш учун
сотиб олмоқчи бўлса, ўша
ҳалол маҳсулотни ҳаром
нарса ишлаб чиқариш учун
сотиш мумкин бўлмайди.
Бизнинг Ислом шариати
инсон манфаатини биринчи
ўринга қўяди. Аллоҳ нимани
ҳаром қилган бўлса, унда биз
учун зарар бор. Шу сабаб бу
нарсалар ҳақида фикр
юритиб, уларга тўлиқ амал
қилишга ҳаракат қилишимиз,
“нега ундай”, “нега бундай”
деб куракда турмайдиган
саволлар беришдан
тийилишимиз талаб этилади.
Зеро, мусулмон ўз номи билан
мусулмон. У Аллоҳ ва
Расулининг амрларига
“лаббай”, деб ижобат этиши,
бирон шубҳа-гумонсиз
шариат аҳкомларига амал
қилиши керак.
Бир ҳаром амал билан
иккинчиси ўртасида ҳеч
қандай фарқ йўқ. Уларнинг
ҳаромлиги ва оғирлиги бир
хил даражададир. Айтмоқчи
бўлганимиз, баъзилар тўнғиз
гўштидан “тақво” қиладилар,
аммо ароқ, пиво, конякни
киприк қоқмай ичаверадилар.
Улар чўчқа гўшти едилар
нима-ю, ароқ ичдилар нима,
фарқи йўқ. Яна баъзилар
бировнинг кўнглига озор
беришдан, юзига гапиришдан
тийилидалар, аммо у йўғида
ғийбат қилишдан тап
тортмайдилар. Бу ишларни
қай суратда, қай ҳолатда ва
шароитда қилишдан қатъи
назар ҳаромлигича
қолаверади ва уларга бир хил
гуноҳ ёзилади.
Бажарилиши қатъий шаръий
далиллар билан қайтарилган
амаллар ҳаром бўлишини
билиб олдик. Шу ерда яна бир
муҳим жиҳатни эслатиб ўтиш
шарт деб биламиз. Қатъий
шаръий далиллар билан
бажарилиши талаб этилган
фарз амалларни қилмаслик
ҳам ҳаромдир. Масалан, кунда
беш вақт намоз ўқиш фарз.
Намоз диннинг устуни. Энди
намоз ўқимаслик ёки уни
узрсиз вақтидан кечиктириш
ҳаромдир. Сабаби намоз
ўқимаслик, уни узрсиз тарк
қилиш ҳақида қаттиқ
ваъийлар келган. Шунингдек,
Рамазон рўзасини тутиш ҳар
бир бандага фарз. Аммо
узрсиз бу муборак ой
рўзасини тутмай юриш ҳаром
саналади. Аллоҳ таоло
бизларни шариат ҳукмларини
мукаммал ўрганиб, унга
оғишмай амал қиладилар чин
мўмин бандалар қаторида
қилсин!
Зиёвуддин Раҳим
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1210 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz