Понедельник, 13.05.2024, 04:19
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Июль » 9 » Ҳадя ва пора ўртасида қандай фарқ бор?
03:49
Ҳадя ва пора ўртасида қандай фарқ бор?
Савол: ассалому алайкум. Мен
ташкилотда ғазначи, ҳисобчи
бўлиб ишлайман. Ҳар ойнинг
маълум кунларида
ишчиларнинг маошларини
нақд пул шаклида олиш ва
бошқа юмушлар билан банкка
бораман. Минг афсуслар
бўлсинки, ҳозирда порахўрлик
кенг илдиз отиб кетди. Бир сўз
билан айтганда, порасиз иш
битириш қийин бўлиб қолди.
Давлат ташкилотларида ишни
битириш учун ё бирор
танишинг бўлиши ё бўлмаса, у
ердаги “шоввоз”ларнинг
кўнглига йўл топиш керак
бўлади.
Мен яқинда Дейл Карнеги
исмли машҳур педагог-
психологнинг китобидан
кишиларни қандай қилиб ўзига
жалб қилиш мумкинлиги, улар
билан муомала қилиш санъати
ҳақида ўқидим. У ердаги
гапларнинг хулосаси шуки,
киши то бошқалар билан
қизиқмас экан, у билан ҳам
биров қизиқмайди.
Китобларимизда одамлар
орасида ўзаро меҳр-оқибатни
кучайтириш воситаларидан
бири саломлашиш бўлса,
бошқалари ҳадя улашиш, таом
улашиш каби ишлар экани
айтилган. Жумладан, Абу
Ҳурайра розияллоҳу анҳудан
ривоят қилинади: “Набий
алайҳиссалом: “Бир-
бирларингизга ҳадя
беринглар. Ҳадя қалбдаги
ғазабни кетказади...”
дедилар” (Марвазий, “Китабул-
бирри вас-сила”).
Зуҳрийдан ривоят қилинади:
“Ҳожатдан олдинги ҳадя
қандай ҳам яхши нарса”,
дедилар.Ҳоким ва Дайламий
Оиша розияллоҳу анҳодан
келтирган ривоятда:“Ҳадя
ҳожатни талаб қилишда
қандай ҳам яхши ёрдамчи!”
дейилган. Дайламийнинг
ривоятида: “Ҳадя ҳожатни
талаб қилишда қандай ҳам
яхши калит!” дейилган
(“Китабул-бирри вас-сила”).
“Бас, ҳадядан мақсад
қалбларни мойил қилишдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва саллам айтганлар: “Бир-
бирингизга ҳадя берингиз,
ораларингизда муҳаббат пайдо
бўлади”. Бу ҳадисни имом
Молик “Муватто”да ривоят
қилган. Шубҳасиз, ҳадя қилган
одам ҳадя олган одамнинг
назарида эътиборга сазовор
кишига айланади. Бу одамлар
табиатида Аллоҳ яратган
хулқдир… (islamweb/28968).
Баъзи фатволарда эса
хизматчининг ҳадя олиши
жоиз эмас дейилган: “Бу ҳукм
вазифаси омма билан муомала
қилишдан иборат бўлган ҳар
қандай хизматчи учун жиддий
аҳамиятга эга. Чунки ўша
ҳадяларни қабул қилиш уни
ҳадя берган одам томонга
оғиши ва бирор нарса
бермаган одамнинг ҳақини
камситиши учун кучли
омилдир” (islamweb/8321).
Бу бобда Бухорий ва Муслим
Абу Ҳумайд ас-Соидийдан
ривоят қилган садақаларни
йиғувчи Ибн Лутбия исмли
киши ҳақидаги ҳадис ҳам
келтирилган экан.
Юқоридагиларни ўқиб
иккиланиб қолдим: мен ўша
банк ходимлари билан ўзаро
дўстона муносабат ўрнатсам,
уларнинг қалбини ўзимга ром
қилсам, ҳам дўстларим сафи
кенгаяди. Шу билан бирга у
ердаги ҳожатим ҳам раво
бўлади. Устоз, мен порани ният
қилмай (хоҳ ишимни битириб
берсин, хоҳ битириб бермасин)
орадаги меҳр-оқибатни
кучайтириш ва уларнинг
қалбларини ўзимга ром қилиш
учун уларни чақириб таом
қилиб берсам ёки совғалар
берсам бўладими? Ҳожатим
битмаса ҳам борганда
жаҳллари чиқмай табассум
билан кутиб олишарди, ҳеч
бўлмаса.
Интернет орқали улардан
бирининг туғилган куни
санасини кўриб қолдим ва
арзимаса ҳам битта ручка
сотиб олиб совға қилдим.
Шундан кейин у йигитнинг
менга нисбатан муносабати сал
бўлса-да ижобий томонга
ўзгарди (аслида туғилган кунни
нишонлаш шариатда йўқ-ку,
лекин одамларга буни
тушунтириш қийин). Илтимос,
бу борада менга йўл-йўриқ
кўрсатинг. Менинг қилган ишим
тўғрими?
Жавоб: ва алайкумус салом.
Ҳадя ва пора бериш
масаласида шариатда етарли
маълумотлар бор. Қуйида
уларни мухтасар тарзда баён
қиламиз.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ
ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﺗَﻬَﺎﺩَﻭْﺍ ﺗَﺤَﺎﺑُّﻮﺍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺍﻟْﺒَﻴْﻬَﻘِﻲُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﻳَﻌْﻠَﻰ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ
ﺣَﺴَﻦٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Бир-бирингизга ҳадя
беринглар. Шунда орангизда
меҳр-муҳаббат пайдо
бўлади” (Бухорий[1], Байҳақий
ва Абу Яъло ривояти. Ривоят
санади ҳасан).
Ушбу ҳадисда бир-бирига ҳадя
бериш билан инсонлар
ўртасида илиқ муносабатлар
ўрнатилиши, қалбдаги гина-
кудуратлар барҳам топиб,
душманлик ва адоват ҳисси
йўқолиши айтилмоқда.
Туҳфа бериш ва олиш
ҳалолдир. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
ҳадяларни қабул қилардилар.
Аммо пора ҳақида бундай деб
бўлмайди. Чунки поранинг
ҳаромлиги Қуръон ва суннат
билан собит бўлган. Пора
гуноҳи кабиралардан саналади.
Аллоҳ таоло айтади: “Мол-
дунёларингизни
ораларингизда ноҳақ – ҳаром
йўллар билан емангиз! Ва
билиб туриб, одамларнинг
молларидан бир қисмини
гуноҳ – ҳаром йўл билан ейиш
учун (молларингизни пора
қилиб) ҳокимларга
узатманг!” (Бақара, 188).
Ушбу оятда мўмин-
мусулмонлар бир-бирларининг
ҳақларини ўғрилик,
товламачилик, босқинчилик
каби ношаръий йўллар билан
ейишлари ва ўзлари ноҳақ
бўлсалар ҳам фойдаларига
ҳукм чиқариши учун
ҳокимларга пора беришлари
жоиз эмаслиги
таъкидланмоқда.
ﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ
ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ: ﻟَﻌَﻦَ ﺍﻟﻠﻪُ ﺍﻟﺮَّﺍﺷِﻲَ
ﻭَﺍﻟْﻤُﺮْﺗَﺸِﻲَ ﻓِﻲ ﺍﻟْﺤُﻜْﻢِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламдан ривоят қилади:
“Аллоҳ ҳукмда пора берган ва
пора олганни
лаънатлаган!” (Аҳмад, Ибн
Ҳиббон ва Табароний ривояти.
Ривоят санади саҳиҳ).
“Пора” шаръий истилоҳда
“бирон фойдани ботил йўл
билан қўлга киритиш, ҳақни
ботил қилиш ва ботилни юзага
чиқариш учун ҳоким ёки
бошқаларга бериладиган
нарса”дир.
“Ҳадя” эса “бирон инсонни
ҳурмат-эҳтиром қилиш
маъносида унга совға
бериш”дир.
“Кашшофул-қинаъ”да ҳадя ва
пора ўртасидаги фарқ
қуйидагича тушунтирилган:
“Пора талаб қилингандан
кейин берилади. Ҳадя эса талаб
қилинмасидан олдин
берилади”. Ҳадядан бирон эваз
ният қилинмайди, балки холис
совға берилади. Порада эса
мақсад қилган ишини битириш
кўзланади.
Порахўрлик жамият илдизига
болта урувчи энг хавфли
иллатдир. Бу билан инсонлар
луқмаси бузилади, ҳақ-ҳуқуқлар
топталади, хуллас пора билан
ер юзида фасод ишлар
кўпаяди. Бу ривожланишга
тўсиқ бўлади. Сабаби
порахўрлик урчиган жойда
муносиблар қолиб, лаёқати
етмайдиганлар бирон
лавозимда ишларлари
кузатилади. Қолаверса, ҳақ
эгалари қолиб ўзгалар уларнинг
ҳақини еб кетади. Бу нарса
жамият ҳаёти издан чиқишига
сабаб бўлади.
Демак, ҳадя билан порани бир-
бирига қиёслаб бўлмайди. Бири
инсонлар ўртасида муҳаббат
ришталарини боғласа,
иккинчиси ҳақ-ҳуқуқлар
топталиши, золимнинг мазлум
устидан босиб ўтиб, ўзи
муносиб бўлмаган нарсага
эришишига сабаб бўлади.
Ҳукмда масъул одамнинг пора
олиши ҳаром эканида ҳеч
қандай ихтилоф йўқ. Сабаби бу
зулмга, ҳақ-ҳуқуқлар поймол
қилинишига олиб боради.
Бунда пора талаб қилиш, уни
бериш, қабул қилиш ва ўртада
воситачилик қилиш ҳаромдир.
Уламолар каттароқ зарарни
даф қилиш учун пора бериш
жоизлигини айтишган.
Шунингдек, бирон нарса фақат
кишининг ўзига тегишли бўлса-
ю, аммо уни қўлга киритишга
баъзи нарсалар тўсиқ бўлаётган
бўлса, пора билан ўша нарсага
эришиш жоиз, дейишган.
Фақат бунда бошқалар сиз
билан бир хил ҳуқуққа эга
бўлмаслиги керак. Агар касб
қилинадиган нарсага сиз ва
бошқалар бир хилда эришиши
мумкин бўлса-ю, унга пора
билан эришилса, жоиз
бўлмайди, дейилади.
Демак, жумҳур уламолар
наздида ҳақ нарсага эришиш,
зулм ёки зарарни даф қилиш
учун пора бериш жоиз
саналади. Бунда гуноҳи пора
берганга эмас, пора олганга
бўлади (“Ибн Обидийн”,
“Кашшофул-қинаъ”).
Абу Лайс Самарқандий: “Киши
пора билан ўз жони ва
молидан зарарни даф
қилишининг ҳечқиси йўқ”,
деган (Қуртубий).
Ато ва Ҳасан: “Агар киши ўзи ва
молига зулм етишидан қўрқса,
мусонаъа қилишнинг (яъни,
пора беришининг) ҳечқиси
йўқ”, дейишган (“Кашшофул-
қинаъ”).
Ҳанафийлар порани тўрт
қисмга бўлиб, зарарни даф
қилиш ёки фойдани жалб
қилиш учун пора берилганда,
фақат пора олган одам
гуноҳкор бўлишини айтишган
(“Ибн Обидин”, “Ал-баҳрур-
роиқ”). Валлоҳу аълам!
[1] Бухорий ушбу ривоятни
“Ал-адабул-муфрад”да нақл
қилган.
Категория: Ҳалол ва ҳаром | Просмотров: 1111 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz