Понедельник, 13.05.2024, 18:42
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 17
Савол: ассалому алайкум. Эркак киши
жимоъдан кейин ғусл қилгач, қолдиқ
маний чиқса, яна ғусл қилиши лозимми?
Бир фатвода ундай кишига фақат таҳорат
лозим, дейилибди. Яна аёлнинг фаржидан
ғуслдан кейин эрнинг маний қолдиғи
келса, унинг ҳукми нима?
Жавоб: ва алайкумус салом. Жунубликдан
ғусл қилгач, закарда қолган маний ёки
мазий чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт
эмас. Бунда намоз ўқимоқчи бўлинса,
закар ва либосни поклаб, таҳорат қилиб
олиш кифоя қилади. Магар ғуслдан сўнг
маний шаҳват билан чиқса, унда ғусл
қилиш керак. Закардаги қолдиқ маний
қайта ғусл қилишни вожиб қилмайди.
Манийнинг бир бор шаҳват билан чиқиши
ила бир марта ғусл қилиш вожиб.
Манийнинг қолдиғи яна покланишни лозим
этмайди. Сабаби қолдиқ чиқиши билан
банданинг бутун танаси нопок бўлмайди.
Чунончи бир марта маний чиқиши билан
икки марта ғусл қилиш шарт эмас. Закар
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 1474 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: жаннат ҳақида яна бир-иккита
саволим бор эди: жаннатда қизлар
ҳижобда бўлишадими? Жаннатда ҳозирги
дунёдагидек, лекин қийинчиликсиз,
азобсиз ҳаёт кечириладими?
Жавоб: имом Бухорий ривоят қилган
ҳадисда айтилишича, агар жаннат аҳлидан
бўлган бир аёл ерга назар солганида ер
билан осмон ўртаси ёришиб кетган, хушбўй
ҳидга тўлган бўларди. Жаннат аҳлидан
бўлган аёлнинг рўмоли дунё ва ундаги
нарсалардан яхшироқдир.
Аёлларнинг ўз авратларини бегоналар
кўзидан сақлаши бу инсон фитратига
хосдир. Аммо, афсуски, ҳамма одамлар
ҳам бу ҳақиқатни англаб
етавермайдилар...
Жаннатдаги аёллар кўзларини бегона
эркаклардан тиювчи эканлари ар-Раҳмон
сурасида айтилган. Шунингдек, уларга ўз
хўжайинларигача бирон жин ва инсон
тегмаган бўлади. Яъни, улар бокира, дунё
аёлларида мавжуд камчиликлар – ҳайз ва
нифосдан пок, терлаш, бошқа нажосатлар
... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2659 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум! Бу хатни сизга
ёзиш осон бўлмади. Жуда кўп ўйлаб, кейин
ёзишга қарор қилдим. Қалбимга таскин
керак...
Гапни нимадан бошлашни ҳам билмайман,
қори ака. Мен ўз иймоним хавфда
қолдими, деб жуда қайғудаман.
Алҳамдулиллаҳ, беш вақт намозни канда
қилмайман, кўз, қулоқ, тил ва бошқа
аъзолар зиносидан иложи борича
тийилишга харакат қиламан. Аммо
баъзида шундай хаёллар келадики, менда
мунофиқлик аломатлари борми, деб хафа
бўламан. Аллоҳнинг ягоналигига тўлиқ
ишонганим йўқдек гўё. Астағфируллоҳ, бу
гапни ёзаётиб “лаа илааҳа иллаллаҳ,
муҳаммадур росулуллоҳ”, дедим. “Йўқ, мен
мусулмонман”, деб ўзимга ўзим хитоб
қилдим. Баъзида “Аллоҳ бўлмаса-чи”,
деган хаёл келади ва тезда хаёлим
бузилади. “Нималар деяпман ўзи? Ширкка
олиб борадиган хаёлку бу?!” деб, дарҳол
истиғфор айтаман. Юрагимни эзаётган
нарса менинг шу хаёлим. ... Читать дальше »
Категория: Долзарб мавзулар | Просмотров: 2655 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 17.03.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz