Вторник, 14.05.2024, 04:47
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 21 » Сўзни қисқа ва лўнда қилиш ҳақида ҳикматлар
22:28
Сўзни қисқа ва лўнда қилиш ҳақида ҳикматлар
Сўзларнинг энг яхшиси қисқа
ва тушунарли бўлганидир.
Ўзбек тилидаги муқобил
шакли:
Гапнинг қисқаси – яхши,
Қисқасидан ҳиссаси – яхши
Гапириш, бирон сўзни
одамларга айтишдан мақсад,
уларга маълум бир
маълумотни етказиш, ўз
фикрини тушунтиришдир.
Инсон сўзлайдиган сўзларнинг
энг яхшиси қисқа, лўнда ва
тушунарли қилиб
ифодаланган жумла
ҳисобланади. Узундан-узоқ ва
тушунарсиз жумлалар эса
кўпчиликка ёқмайди. Шунинг
учун гапираётган сўзимизни,
авваламбор, тушунарли
қилиб, иложи бўлса қисқа
тарзда айтсак, мақсадга
мувофиқ бўлади. Француз
мутафаккири Ларошфуко
ёзади: “Буюк ақл эгаларига оз
сўзда кўп маъно бериш хос
бўлгани сингари, ақли
калталар, аксинча, кўп
гапириб, тайинли бир нарса
айтолмайдилар”.
ﻋَﻴْﺐُ ﺍﻟْﻜَﻼَﻡِ ﺗَﻄْﻮِﻳﻠُﻪُ
Сўзнинг айби – уни узун
қилишда.
Сўзлаётган киши ўз фикрини
гарчи чиройли ва маънодор
жумлалар билан
ифодалаётган бўлса-да, аммо
нутқини узатириб юборса бу
ҳам камчилик ҳисобланар
экан. Донишмандлар
айтадиларки, сўз қанча узун
бўлса, хатоси ҳам шунча кўп
бўлади. Ўз фикрини қисқа ва
тушунарли қилиб ифодалаш –
кишидан илм ва малака талаб
қилади. Демак, сўзим
камчиликлардан холи бўлсин,
деган киши уни узайтириб
юбормаслиги керак.
ﻗَﺼْﺮُ ﺍﻟْﻜَﻼَﻡِ ﻣَﻨْﻔَﻌَﺔٌ
Сўзни қисқа қилиш манфаат
келтиради.
Яъни: сўзини қисқа жумлалар
билан ифодалаш киши учун
фойдадан холи эмас, чунки
одамнинг гапи кўпайган сари,
унинг хато ва камчиликлари
ҳам кўпаяди, кўп гапирувчи
киши ўзининг энг махфий
сирларини ҳам ўзгаларга
айтиб қўйиши мумкин. Хўш
қандай қилиб инсон қисқа ва
лўнда гапира олиши мумкин,
деган савол туғилиши табиий.
Бу ҳақда қуйида тўхталиб
ўтамиз.
ﻛُﺜْﺮُ ﺍﻟْﻘَﻮْﻝِ ﺩَﻟِﻴﻞٌ ﻋَﻠَﻰ ﻗِﻠَّﺔِ ﺍﻟﻌَﻘْﻞِ
Кўп сўзлаш ақлнинг
камлигига ишорадир.
Ўзбек тилидаги муқобил
шакллари:
Олим сўзи – оз,
Оз бўлса ҳам соз
* * *
Оз гапир – соз гапир
Демак, кўп гапириш ақлсизлик
белгиси экан. Ақлли одам
бошқалардан ўзининг юриш-
туриши, одоби, иши,
шунингдек қисқа ва ҳамма
учун тушунарли бўлган тарзда
сўзлаши билан ажралиб
туради. Юқорида, “Қандай
қилиб қисқа ва лўнда гапира
олиш мумкин?” деган савол
туғилган эди. Жавоб ўз-ўзидан
равшан. Бунинг учун ҳам
инсонга аввало билим, ақл-
идрок, тажриба керак бўлади.
Ақлли одам қаерда қандай
сўзлаш, ўз фикрини
бошқаларга қандай қилиб
тушунтириш, сўз танлай
билиш ва бошқа нарсаларни
яхши ўзлаштирган бўлади. Ҳар
бир одам бунга эришиши
мумкин, бунинг учун у илм
олиши ва тажриба орттириши
керак бўлади
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1104 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz