Вторник, 14.05.2024, 00:00
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 10 » Носнинг зарари
22:24
Носнинг зарари
Носвой тўқ яшил ёки сарғиш
яшил мураккаб таркибли
моддалар аралашмасидан
иборат. Улар қуйидагича:
қуритилган тамаки япроғи (45
фоиз), кул (ғўзапоя кули ёки
оддий кул, 32 фоиз), ўсимлик
мойи (пахта ё кунжут мойи, 18
фоиз), сўндирилган оҳак (5
фоиз).
Буларнинг барчаси
аралаштириб тайёрланади,
баъзан сув ва сирач,
шунингдек, ранги ва таъмини
яхшилаш учун тут барги ё
бошқа ҳидли ўтлар қўшилади.
Нос таркибида оҳак миқдори
кўп бўлса, у ўткир саналади.
Нос чекувчилар худди сигарет
чекувчига ўхшаб унга ўрганиб
қолишади. Носкашдан доим
қўланса ҳид анқиб туради. Нос
чеккан киши енгил кайф
қилади, бироз боши айланади,
ором олгандек бўлади. Бу
ҳолат тамаки талқони
таркибидаги канцероген
модданинг бошқа моддалар
билан бирга қонга сўрилиб,
бош мияга таъсир етиши
натижасида рўй беради.
Носни биринчи бор чеккан
одамда унинг таркибидаги
заҳарли моддаларга нисбатан
одам организмидаги ҳимоя
реакцияси пайдо бўлади:
кўнгил айнийди, қусади, боши
айланади, юрак уриши
тезлашади, совуқ тер босади,
маст одамдек гандираклайди.
Носнинг зарарли
томонларини кўпчилик яхши
билмайди. Носга тил остидаги
қонга тезроқ сўрилиш, таъсир
кучини тезлаштириш
мақсадида оҳак қўшилади. Бу
эса оғиз бўшлиғида сўлак
безлари фаолиятининг
бузилишини юзага келтиради.
Натижада патологик
микроорганизмни,
яллиғланишни кучайтириши,
жуда кўп ҳолларда оғиз
бўшлиғи ракини келтириб
чиқариши ҳолатлари ҳам
кузатилади.
Нос сўлак орқали ютилиб,
ошқозон безлари фаолиятини
бузади, гастрит, ич қотиши,
ошқозон яраси ва ҳаттоки
раки касалига олиб бориши
мумкин. Кишилар асосан
носга руҳий томондан
боғланиб қоладилар. Агар
кашанда вақтида чеколмаса, у
жиззаки, жаҳлдор, қўрс бўлиб
қолади.
Нос чекувчилар орасида
аёллар ҳам борлиги ачинарли
ҳолдир. Нос чекиш хунук
бўлганидек, уни хоҳлаган
жойда тупуриш ҳам ўта
маданиятсизлик ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтганда, нос
бутун ички аъзоларга салбий
таъсир кўрсатади. Ошқозон,
жигар ва ичаклар фаолияти
бузилади. Бошқа тамаки
маҳсулотлари каби бу
тутунсиз оғудан чекиб, айрим
ташвишлардан қутуламан,
дегандан кўра, ҳеч қачон
носни қабул қилмаслик тавсия
этилади
“Саломатлик тақвими”дан
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 5850 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz