Вторник, 14.05.2024, 01:54
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 22 » Намоз ўқиш учун таҳоратнинг фарз экани
20:51
Намоз ўқиш учун таҳоратнинг фарз экани
ﻋَﻦْ ﻋَﺒْﺪِ ﺍﻟﻠﻪِ ﺑْﻦِ ﻋَﺒَّﺎﺱٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ
ﺃَﻥَّ ﺭَﺳُﻮﻝَ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﺧَﺮَﺝَ ﻣِﻦْ ﺍﻟْﺨَﻼَﺀِ ﻓَﻘُﺪِّﻡَ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﻃَﻌَﺎﻡٌ
ﻓَﻘَﺎﻟُﻮﺍ: ﺃَﻻَ ﻧَﺄْﺗِﻴﻚَ ﺑِﻮَﺿُﻮﺀٍ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺇِﻧَّﻤَﺎ
ﺃُﻣِﺮْﺕُ ﺑِﺎﻟْﻮُﺿُﻮﺀِ ﺇِﺫَﺍ ﻗُﻤْﺖُ ﺇِﻟَﻰ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓِ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﻨَّﺴَﺎﺋِﻲُّ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﻟﻄَّﺒَﺮَﺍﻧِﻲُّ ﻓِﻲ
ﺍﻟْﻜَﺒِﻴﺮِ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Абдуллоҳ ибн Аббос
розийаллоҳу анҳудан ривоят
қилинишича, Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ҳожатхонадан
чиққанларида у зотга таом
келтирилди ва: “Сизга
таҳорат суви олиб
келайликми?” дейишди.
Шунда у зот: “Мен қачон
намозга турсам, ўшанда
таҳорат қилишга
буюрилганман”, дедилар
(Абу Довуд, Термизий, Насоий,
Аҳмад, Ибн Хузайма,
Табароний “Кабийр”да
ривоят қилган. Ривоят санади
саҳиҳ).
Ушбу ривоятда ҳожатхонадан
чиққандан кейин ёки
таомланишдан олдин таҳорат
қилиш вожиб эмаслиги
маълум қилинмоқда. Банда
қачон намоз ўқимоқчи
бўлсагина таҳорат қилиши
керак.
Ибн Аббос розийаллоҳу
анҳудан ривоят қилинади:
“Биз Набий соллаллоҳу алайҳи
ва саллам ҳузурларида эдик. У
зот ҳожатхонадан
чиққанларидан сўнг таом
олиб келинди ва: “Таҳорат
қиласизми?” дейилди. Шунда у
зот: “Нега, намоз ўқирмидим,
таҳорат қиламан?”
дедилар” (Муслим ва Ибн Абу
Шайба ривояти).
ﻭَﻋَﻦْ ﺍﺑْﻦِ ﻋُﻤَﺮَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ
ﺗُﻘْﺒَﻞُ ﺻَﻼَﺓٌ ﺑِﻐَﻴْﺮِ ﻃُﻬُﻮﺭٍ ﻭَﻻَ ﺻَﺪَﻗَﺔٌ ﻣِﻦْ
ﻏُﻠُﻮﻝٍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺻْﺤَﺎﺏُ ﺍﻟﺴُّﻨَﻦِ
ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ ﻭَﺍﺑْﻦُ
ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Ибн Умар розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Покликсиз намоз, хиёнатдан
(касб қилиб берилган) садақа
қабул қилинмайди” (Муслим,
Сунан соҳиблари, Доримий,
Аҳмад, Ибн Хузайма ва Ибн
Ҳиббон ривояти).
Ушбу ривоятда банданинг
намози Аллоҳ даргоҳида
қабул бўлиши учун таҳорат
шарт экани ва ҳаромдан
топиб берилган садақа мақбул
эмаслиги айтилмоқда.
Бу ерда “поклик” деганда
“таҳорат, ғусл ёки таяммум”
назарда тутилмоқда.
Банда намоз ўқиши учун унда
бир неча шартлар бўлиши
лозим. Аввало, унинг либоси
ва бадани пок бўлиши керак.
Қолаверса, намоз ўқимоқчи
бўлган банданинг таҳорати
бўлмаса, аввал таҳорат қилиб,
кейин намозга киришиши
талаб этилади. Жунуб, ҳайз ва
нифосдан пок бўлган аёллар
ғусл қилиб, сўнг намоз
ўқийдилар. Агар сув
топилмаса ёки сув ишлатишга
тўсқинлик бўлса, банда покиза
тупроқ билан таяммум қилади
ва Аллоҳ билан мулоқотга
киришади.
Барча уламолар намоз тўғри
адо этилиши учун банда
таҳоратли бўлиши шарт
эканини таъкидлаганлар.
Шунингдек, улар таҳоратсиз
намоз ўқиш ҳаромлигини ҳам
алоҳида эслатиб ўтишган. Хоҳ
фарз, хоҳ нафл, жаноза
намози, шукр ёки тиловат
саждаси бўлсин, буларнинг
ҳеч бирини таҳоратсиз ҳолда
бажариш мутлақо мумкин
эмас. Агар узрсиз, атайлаб
таҳоратсиз ҳолда намоз ўқиса,
шофеъий ва жумҳур уламолар
наздида, гуноҳкор бўлади,
аммо кофир бўлмайди. Абу
Ҳанифа бундай банда
шариатни енгил санагани учун
кофир бўлади, деган фикрни
айтган.
Намоз улуғ ибодат бўлиб, унда
банда Аллоҳ билан юзма-юз
бўлади. Бу бахтга ҳар қандай
одам лойиқ кўрилавермайди.
Бунда бандадан талаб
қилинадиган энг катта шарт
покликдир. Покликсиз унинг
ибодати мақбул эмас. Шундан
ҳам Ислом покликка қанчалик
катта аҳамият беришини
билиб олиш мумкин.
ﻭَﻋَﻦْ ﺃَﺑِﻲ ﻫُﺮَﻳْﺮَﺓَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻋَﻦْ
ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻝَ: ﻻَ
ﻳَﻘْﺒَﻞُ ﺍﻟﻠﻪُ ﺻَﻼَﺓَ ﺃَﺣَﺪِﻛُﻢْ ﺇِﺫَﺍ ﺃَﺣْﺪَﺙَ ﺣَﺘَّﻰ
ﻳَﺘَﻮَﺿَّﺄَ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺧُﺰَﻳْﻤَﺔَ.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
салламдан ривоят қилади:
“Агар биронтангизнинг
таҳорати бузилса, (қайта)
таҳорат қилмагунича Аллоҳ
унинг намозини қабул
қилмайди” (Бухорий, Муслим,
Абу Довуд, Термизий, Аҳмад
ва Ибн Хузайма ривояти).
Кимнинг таҳорати бўлмаса
ёки унга бетаҳоратлик етса –
таҳоратни кетказувчи ёки
ғуслни вожиб қилувчи
ҳолатлардан бири юз берса,
то у ғусл ёки таҳорат
қилмагунича, ўқиган намози
қабул қилинмайди.
Агар бетаҳоратлик намоз
вақтида содир бўлса, намозни
бузиб, янги таҳорат қилинади
ва қайтадан намоз ўқилади.
Банда хоҳ ихтиёрий тарзда,
хоҳ мажбуран бетаҳорат
бўлсин, фарқи йўқ. Иккала
ҳолатда ҳам қайтадан таҳорат
қилиб, кейин намоз ўқилади.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﻠِﻲٍّ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻗَﺎﻝَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ:
ﻣِﻔْﺘَﺎﺡُ ﺍﻟﺼَّﻼَﺓِ ﺍﻟﻄُّﻬُﻮﺭُ ﻭَﺗَﺤْﺮِﻳﻤُﻬَﺎ ﺍﻟﺘَّﻜْﺒِﻴﺮُ
ﻭَﺗَﺤْﻠِﻴﻠُﻬَﺎ ﺍﻟﺘَّﺴْﻠِﻴﻢُ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ
ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭِﻣِﻲُّ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﻣَﺎﺟَﻪْ
ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ ﻭَﺍﻟﺪَّﺍﺭَﻗُﻄْﻨِﻲُّ ﻭَﺳَﻨَﺪُﻩُ ﺣَﺴَﻦٌ
ﺻَﺤِﻴﺢٌ.
Али розийаллоҳу анҳу ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Намознинг калити поклик,
таҳрийми такбир, таҳлийли
эса салом беришдир”,
деганлар” (Абу Довуд,
Термизий, Доримий, Ибн
Можа, Аҳмад ва Дорақутний
ривояти. Ҳадис санади ҳасан-
саҳиҳ).
Бу ривоятда ҳам
бетаҳоратлик намоз ўқишга
тўсқинлик қилиши
айтилмоқда.
Намоз раҳмат эшиги.
Бетаҳоратлик унинг қулфи.
Таҳорат эса ўша қулфни
очувчи калитдир. Демак,
Аллоҳнинг раҳматига эришиш
учун намоз ўқиш керак. Намоз
қабул бўлиши учун таҳорат
қилиш шарт.
Банда “Аллоҳу акбар!” деб
қулоқ қоқиб, намозга
кирганидан кейин унга
гапириш ва намоз
ташқарисида қилинадиган
барча ишлар ҳаром бўлади.
Намозни якунлаб, икки
тарафга салом бергач,
намозда қила олмаган
ишларини (албатта ҳалол
амалларни) қилиши мумкин
бўлади.
Зиёвуддин Раҳим ва Одилхон
Юнусхон ўғлининг “Таҳорат
китоби”дан
Манба: www.muxlis.uz
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1452 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz