Вторник, 14.05.2024, 08:19
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 10 » Мисвокнинг ухровий ва дунёвий фойдалари
22:23
Мисвокнинг ухровий ва дунёвий фойдалари
Мисвокнинг ухровий
фойдалари Аллоҳ таоло охират
куни бандаларидан рози бўлиб,
уларни жаннатга киритиши,
амаллар учун бериладиган
савобларнинг кўпайтирилиши
ва шу кабилардир. Унинг
дунёвий фойдалари эса, унинг
инсон танасига келтирадиган
манфаатлардан ўз аксини
топади. Мўмин киши мисвок
қўллаганда энг биринчи
навбатда ухровий
манфаатларни кўзлаши лозим.
Шунда ўз-ўзидан мисвокнинг
дунёвий фойдаларини қўлга
киритади.
– Аллоҳ розилигига
эриштиради;
– банда доимий тарзда мисвок
ишлатиш билан Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
суннатларини бажарган бўлади
ва бу билан улуғ ажр-савоб
қозонади;
– мисвок ишлатиш билан
банда жамики пайғамбарлар
суннатига амал қилган бўлади;
– Сирот кўпригидан ўтишни
тезлаштиради;
– жаннатда юқори
мартабаларга эриштиради;
– мисвок ишлатувчи банда
Аллоҳнинг мағфиратига
муносиб бўлади;
– оғизни хушбўй қилади;
– мисвок қалбни поклайди;
– солиҳ амалларга, жумладан,
зикр, намоз ва Қуръон
тиловатига рағбатни
кучайтиради;
– доимо мисвок ишлатиб
юрувчи кишининг юзи нурли
бўлади;
– фаришталарни хурсанд
қилади ва улар мисвок
ишлатувчи бандага салавот
айтиб турадилар;
– шайтонни ғазаблантиради,
маҳзун қилади ва унинг
васвасасини қайтаради;
– ҳасанотларни
(яхшиликларни) кўпайтиради
[1];
– жумладан, мисвок ишлатиб
ўқилган икки ракъат намоз
мисвок ишлатмай ўқилган
етмиш ракъат намоздан
афзалдир[2];
– мисвок ишлатувчи бандага
ибодатларни кўпроқ қилиши
учун қувват берилади;
– ўлим вақтида шаҳодат
калимасини эслатади;
– сакаротул мавт чоғида
руҳнинг бадандан чиқишини
осонлаштиради[3];
– Аллоҳ розилиги учун мисвок
ишлатувчи бандага қабрида
ёрдам берилади – ўлимдан сўнг
унинг қабри кенгаяди,
қабрдаги қўрқинчлардан фориғ
бўлади;
– Аллоҳ таоло мисвок
ишлатувчи бандасини ҳар
қандай дарддан фориғ этиб,
унга саломатлик ато қилади;
– мисвок ўлимдан бошқа барча
дардга даводир[4];
– бойлик ва фаровонликка
сабаб бўлади;
– кўзни равшанлаштиради[5];
– оғиз бўшлиғи саломатлигини
таъминлайди, хусусан милкни
мустаҳкамлайди[6];
– балғамни кўчиради;
– бўғиз ва тилни поклайди;
– таъм билиш сезгисини
яхшилайди;
– тиш дарз кетишининг олдини
олади;
– ақлий қобилиятни ўстиради;
– хотирани кучайтиради [7];
– ошқозон фаолиятини
яхшилайди, ошқозон-ичак
касалликлари олдини олади;
– тишларни оқартиради,
тишдаги тошларни кетказади
ва уларни чиришдан сақлайди;
– тиш оғриғини бартараф
этади;
– бош оғриғини босади;
– овозни тиниқлаштиради ва
тилни фасоҳатли қилади;
– иштаҳани кўтаради [8];
– таом ҳазм бўлишига ёрдам
беради;
– аччиқни кесади;
– уйқуни қочиради;
– қаришни секинлаштиради.
Хусусан, барвақт соч
оқаришининг олдини олади;
– сочни сержило қилади ва
қорайтиради;
– танани қувватли қилиб, белни
мустаҳкамлайди;
– қомат тўғри бўлишига ёрдам
беради;
– ахлоқни яхшилайди;
– асаб толаларини
мустаҳкамлайди;
– ҳарорат кўтарилишининг
олдини олади;
– нафас йўлларини яхшилайди;
– мисвокнинг биз билмаган яна
қанчадан-қанча фойдалари
бор. Доимий равишда мисвок
ишлатувчилар дунё ва
охиратда кўп манфаатларга
эришадилар. “Ан-Наҳр”
китобида шундай дейилган:
“Мисвокнинг фойдалари
ўттиздан ҳам ортиқдир.
Уларнинг энг кичиги шуки,
мисвок оғиздан ёқимсиз
ҳидларни кетказади. Энг
каттаси шуки, ўлим олдида
шаҳодат калимасини
эслатади”.
Зиёвуддин Раҳим тайёрлади
Манба: www.muxlis.uz
[1] Икрима раҳматуллоҳи алайҳ
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳу
ривоят қилади: “Мисвокда ўнта
хислат бор: Аллоҳ таолони
рози қилади, шайтонни
ғазаблантиради,
фаришталарни хурсанд қилади,
милкни яхшилайди, тишдаги
доғларни кетказади, кўзни
равшан қилади, оғизни хушбўй
қилади, балғамни камайтиради,
мисвок суннат амалдир ва
ҳасанотларни кўпайтиради”
(Дароқутний ривояти).
[2] Баъзи ривоятларда мисвок
намознинг савобини 70 дан
400 баробаргача кўпайтириши
айтилган.
[3]“Шарҳус-судур”.
[4] Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Мисвок
ўлимдан бошқа ҳар бир дардга
шифодир” (Дайламий “Ал-
Фирдавс”да ривоят қилган).
[5]Мисвокнинг фойдаси фақат
тиш ва милклар билан боғлиқ
эмас, балки у бошқа аъзоларга
ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
[6]Манбаларда мисвокнинг 70
дан ортиқ фойдаси борлиги
зикр қилинган. Буларнинг
аксарияти илмий нуқтаи
назардан ўз тасдиғини топган
ва топиб келмоқда.
[7]Ҳазрат Али розийаллоҳу
анҳу: “Мисвок хотирани
яхшилайди”, деган.
[8]Мисвок иштаҳани очгани
учун ҳам овқатдан олдин
мисвок қўллаш мустаҳабдир.
Маълумки, овқат иштаҳа билан
ейилса, ошқозонда яхши ҳазм
бўлади (Эслатма: “мисвок
иштаҳани очади” деган
жумлани “мисвок кишининг
таомга бўлган ҳирсини
кучайтиради” деб тушунмаслик
керак).
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1554 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz