Вторник, 14.05.2024, 04:20
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 10 » Аллоҳ учун интиқом олиш лозимлиги
22:26
Аллоҳ учун интиқом олиш лозимлиги
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﺃَﻧَّﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ:
ﻣَﺎ ﺧُﻴِّﺮَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ
ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺑَﻴْﻦَ ﺃَﻣْﺮَﻳْﻦِ ﺇِﻻَّ ﺃَﺧَﺬَ ﺃَﻳْﺴَﺮَﻫُﻤَﺎ ﻣَﺎ
ﻟَﻢْ ﻳَﻜُﻦْ ﺇِﺛْﻤًﺎ ﻓَﺈِﻥْ ﻛَﺎﻥَ ﺇِﺛْﻤًﺎ ﻛَﺎﻥَ ﺃَﺑْﻌَﺪَ
ﺍﻟﻨَّﺎﺱِ ﻣِﻨْﻪُ ﻭَﻣَﺎ ﺍﻧْﺘَﻘَﻢَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ
ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻟِﻨَﻔْﺴِﻪِ ﺇِﻻَّ ﺃَﻥْ ﺗُﻨْﺘَﻬَﻚَ
ﺣُﺮْﻣَﺔُ ﺍﻟﻠﻪِ ﻓَﻴَﻨْﺘَﻘِﻢَ ﻟﻠﻪِ ﺑِﻬَﺎ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﻣَﺎﻟِﻚٌ ﻭَﺃَﺣْﻤَﺪُ.
Оиша розийаллоҳу анҳодан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам икки
ишдан бирини танлаш
имкони бўлганида, магар
гуноҳ бўлмаса, уларнинг
енгилини танлардилар. Агар
гуноҳ бўлса, ундан энг узоқ
бўлувчи эдилар. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам зинҳор ўз нафслари
учун интиқом олмаганлар.
Магар Аллоҳнинг ҳурмати
оёқ ости қилинсагина Аллоҳ
учун интиқом
олганлар” (Бухорий, Муслим,
Абу Довуд, Молик ва Аҳмад
ривояти).
Бу ривоятда дунё ишларини
бажаришда Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва саллам
қандай йўл тутганлари баён
қилинмоқда. У зот дунёга оид
ишларни бажаришда икки
хил йўл бўлса, албатта
енгилини танлардилар. Фақат
енгил усул гуноҳ ишларга
сабаб бўлмаса, шундай
қилардилар. Агар ишларни
бажаришнинг енгил усулида
шариатга хилофлик бўлса, у
ҳолда оғирини танлардилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам зинҳор ўзлари учун
интиқом олган эмаслар. У
зотга озор берган,
обрўларини тўккан, у зотга
овозини баланд
кўтарганларни кечириб
юборганлар. Аммо қачон
Аллоҳ ҳурмати топталганида,
шариат чегарасидан
чиқилганида, албатта
жиноятчиларга жазо
тайинлаганлар. Бундай
ҳолларда у зот ҳеч кимни
аямасдилар. Ҳатто ўғрилик
қилгани учун кечирилиши
сўралган аёл ҳақида: “... агар
Фотима ўғрилик қилса,
албатта унинг қўлини
кесаман!” деганлар. Бу Ислом
адолатининг бир
кўринишидир, зинҳор
ваҳшийлик ё бағритошлик
эмас.
Ҳозирда турли маънавий
иллатларга, касалликлар
кўпайишига зино ва бошқа
жиноятлар содир этганларни
муносиб жазоламаслик
асосий сабаб бўлмоқда.
Деярли барча мамлакатларда
ўлим жазосини, танага
етказиладиган жазоларни
инсон ҳуқуқларини топташ,
дея баҳоланмоқда. Бироқ,
иллатлар бўй кўрсатгач,
касалликлар кўпайиб, унинг
иложи оғирлашгач, Ислом
шариати ҳукмларида ҳикмат
кўп экани яна бир бор ўз
тасдиғини топмоқда.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻨْﻬَﺎ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻣَﺎ
ﺍﻧْﺘَﻘَﻢَ ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ
ﻟِﻨَﻔْﺴِﻪِ ﻓِﻲ ﺷَﻲْﺀٍ ﻳُﺆْﺗَﻰ ﺇِﻟَﻴْﻪِ ﺣَﺘَّﻰ ﻳُﻨْﺘَﻬَﻚَ
ﻣِﻦْ ﺣُﺮُﻣَﺎﺕِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻓَﻴَﻨْﺘَﻘِﻢَ ﻟﻠﻪِ. ﺭَﻭَﺍﻩُ
ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ.
Оиша розияллоҳу анҳо ривоят
қилади: “Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва
саллам ўзларига қилинган
иш учун интиқом
олмасдилар. Магар Аллоҳ
белгилаб берган чегарадан
чиқилса, Аллоҳ учун интиқом
олардилар” (Бухорий
ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
ва салламнинг ҳар бир
ҳолатлари, ҳатто сукутларида
ҳам Аллоҳ розилиги ният
қилинарди. У зот зинҳор ўз
нафслари учун бировдан
қасос олмаганлар. Қачон
Аллоҳ белгилаб берган
қонунлар бузилсагина
жиноятчиларни муносиб
жазолаганлар.
ﻭَﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﻗَﺎﻟَﺖْ: ﻣَﺎ ﺿَﺮَﺏَ ﺭَﺳُﻮﻝُ
ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﺷَﻴْﺌًﺎ ﻗَﻂُّ
ﺑِﻴَﺪِﻩِ ﻭَﻻَ ﺍﻣْﺮَﺃَﺓً ﻭَﻻَ ﺧَﺎﺩِﻣًﺎ ﺇِﻻَّ ﺃَﻥْ ﻳُﺠَﺎﻫِﺪَ
ﻓِﻲ ﺳَﺒِﻴﻞِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻭَﻣَﺎ ﻧِﻴﻞَ ﻣِﻨْﻪُ ﺷَﻲْﺀٌ ﻗَﻂُّ
ﻓَﻴَﻨْﺘَﻘِﻢَ ﻣِﻦْ ﺻَﺎﺣِﺒِﻪِ ﺇِﻻَّ ﺃَﻥْ ﻳُﻨْﺘَﻬَﻚَ ﺷَﻲْﺀٌ
ﻣِﻦْ ﻣَﺤَﺎﺭِﻡِ ﺍﻟﻠﻪِ ﻓَﻴَﻨْﺘَﻘِﻢَ ﻟﻠﻪِ ﻋَﺰَّ ﻭَﺟَﻞَّ.
ﺭَﻭَﺍﻩُ ﻣُﺴْﻠِﻢٌ.
Яна Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам қўллари
билан бирон нарсани – аёлни
ҳам, хизматкорни ҳам
зинҳор урмаганлар. Магар
Аллоҳ йўлида жидду жаҳд
қилишлари бундан
мустаснодир. У зот Аллоҳ
ҳаром қилган нарсалар
топталган вақтлардан
ташқари биронтасидан
интиқом олмасдилар. Фақат
Аллоҳ азза ва жалла учун
интиқом олардилар” (Муслим
ривоят қилган).
Бу ерда ҳам Расули Акрам
бировни ноҳақ
жазоламаганлари, қандай
жазо белгиласалар ҳам буни
фақат Аллоҳ розилиги учун
қилганлари айтилмоқда.
Демак, Исломда банда нафси,
манфаати ва фойдасини
кўзлаб бировни жазолаш, унга
зулм етказиш қораланади,
балки гуноҳдан ўтиш,
хатосини кечириши тарғиб
қилинади. Қачонки шариат
ҳукмлари топталса, Аллоҳ
белгилаб берган чегарадан
ўтилса, шундагина шаръий
жазо белгиланади. Бу энг
адолатли жазодир. Бунинг
инсонлар учун манфаати кўп.
Одилхон Юнусхон ўғлининг
“Ғазабнинг давоси”
китобида
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 884 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz