Вторник, 14.05.2024, 19:50
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2014 » Август » 22 » Ҳайвонларда ҳам виждон борми?
20:49
Ҳайвонларда ҳам виждон борми?
Савол: От, ит, мушук каби
баъзи ҳайвонларнинг
қилиқларини кўриб
таажжубга тушасан киши.
Улар айб иш қилиб қўйса,
худди инсонлардек изтиробга
тушиб, қийналганини
кузатаман. Нима,
ҳайвонларда ҳам виждон
борми?
Жавоб: Ҳайвонот оламига бир
назар ташланг, бу ерда жамият
ҳам, ижтимоий онг ҳам йўқ.
Лекин ҳожат ушатган мушукни
кузатсангиз, у ишни бажариб
бўлгач, ахлатини кўздан
яшириш учун типирчилаб
айланиб қолади. У бу ибратни
қайси мушуклар жамиятида
ўрганган? У ахлатни тоза
нарсадан қандай ажратади?
Ёки мушук стол устидаги
балиқни ўғирлаган ҳолатни
кузатинг: уни жиноят жойида
қўлга тушириб, урмоқчи
бўлсангиз, ўз айбини сезиб,
кўзларини юмиб олади. Ёки
болалар билан ўйнаётган
мушук тасодифан вазани
синдириб қўяди ва ишни
пачава қилиб қўйганини
тушуниб, тезда стол тагига
яшириниб олади. Буларнинг
ҳаммаси «виждон» деб
аталмиш туйғу борлигини
исботлайдиган
маълумотлардир. Мушуклар
оламида ана шу туйғуларни
тарбиялайдиган жамият йўқ.
Бизга умуман «мушуклар
жамияти» деган тушунча
мутлақо номаълум.
Каптарлардаги эр-хотинлик
садоқати, отнинг
олижаноблиги, унинг ўз эгасига
садоқати ва умрининг
охиригача унга боғланиб
қолиши, арслоннинг
мағрурлиги, унинг ҳеч қачон ўз
қурбонига орқасидан келиб
ташланмаслик одати, туянинг
уятчанлиги, бегона назарни
сезган заҳотиёқ урғочиси билан
алоқани тўхтатиб қўйиши, –
ҳайвонот оламида бундай
мисолларни кўплаб келтириш
мумкин. Улар бу одатларни
қаерда, қайси ҳайвонлар
жамиятида ўрганишган?
Қоҳира циркида содир бўлган
ушбу ҳодисани олиб кўринг.
Ғазабланган шер ўз
ўргатувчиси Муҳаммад
Хулувнинг орқасидан келиб,
елкасига чанг солди ва уни
оғир жароҳатлади. Воқеа
фожиали тугади – шер
ўргатувчи оғир яралардан
вафот этди. Шундан сўнг шер
овқат емай қўйди, қафаснинг
бир бурчагида қимирламай
ётаверди. Овқатга ҳам
одамларга ҳам ҳеч қизиқмай
қўйди. Кейин уни ҳайвонот
боғига ўтказишди, кўнгил очиш
учун олдига урғочи шерни
киритишди, лекин шер шу
заҳоти меҳмонни дўппослаб,
катакдан ҳайдаб чиқарди.
Унинг тутқунлиги кўп давом
этмади, бир куни у гуноҳкор
панжасини оғзига олдию, қаҳр,
ғазаб билан жон таслим
қилмагунча уни ғажиб ташлади.
Ҳайвонлар ҳам изтироб чекади,
қийналади, азобланади, ғам
чекади, қайғуради, гуноҳини
ювиш учун ўз жонига қасд
қилади.
Шер қайси йиртқичлар
жамиятида бу ажойиб ибратни
эгаллаган? Умуман ёввойи
ҳайвонлар жамиятида инсонга
етказилган оғир жароҳат учун
ўзини ўлдиришга чақирувчи
қонун бормикин?
Қаршимизда турган бундай
олижаноблик, яхши хулқ ва
виждонийлик мисолларини
ҳатто инсонда ҳам учратиш
қийин. Мана шунинг ўзиёқ
виждоннинг моҳияти
тўғрисидаги моддиюнча
таъриф ва тасаввурларнинг
батамом барбод бўлганини
кўрсатиб турибди.
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1195 | Добавил: admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 2
avatar
0
1 Sherzodbek Mirzaev • 08:44, 07.09.2014
SubhanAlloh
avatar
0
2 Sherzodbek Mirzaev • 08:44, 07.09.2014
SubhanAlloh
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Август 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz