Статистика |
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 |
|
|
Главная » 2015 » Январь » 15 » Ҳомиладор аёл намозни қандай ўқийди?
21:35 Ҳомиладор аёл намозни қандай ўқийди? |
Савол: ассалому алайкум. Мен иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиляпман. “Энди тўхтатиб тургин. Намозда ўтириб-турганингда ҳомилага зарар бўлиши мумкин”, дейишяпти. Айтингчи, ҳомиладорларга намоз ўқиш ҳукми қандай? Мен намозни тарк қилишни ҳам, ҳомиламга зарар етишини ҳам истамайман! Жавобингизни кутаман! Жавоб: ва алайкумус салом. Мусулмон банда беш вақт фарз намозларининг бирон ракъатини узрсиз қолдириши жуда катта гуноҳдир. Фарз намозларини вақтида адо қилиш керак. Шариатда узрлиларга енгиллик бор. ﻋَﻦْ ﻋِﻤْﺮَﺍﻥَ ﺑْﻦِ ﺣُﺼَﻴْﻦٍ ﺭَﺿِﻲَ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻨْﻪُ ﻗَﺎﻝَ: ﻛَﺎﻧَﺖْ ﺑِﻲ ﺑَﻮَﺍﺳِﻴﺮُ ﻓَﺴَﺄَﻟْﺖُ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲَّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠَّﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻋَﻦْ ﺍﻟﺼَّﻼﺓِ ﻓَﻘَﺎﻝَ: ﺻَﻞِّ ﻗَﺎﺋِﻤًﺎ ﻓَﺈِﻥْ ﻟَﻢْ ﺗَﺴْﺘَﻄِﻊْ ﻓَﻘَﺎﻋِﺪًﺍ ﻓَﺈِﻥْ ﻟَﻢْ ﺗَﺴْﺘَﻄِﻊْ ﻓَﻌَﻠَﻰ ﺟَﻨْﺐٍ. ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ ﻭَﺃَﺑُﻮ ﺩَﺍﻭُﺩَ ﻭَﺍﻟﺘِّﺮْﻣِﺬِﻱُّ. Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менда бавосир касаллиги бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоз ҳақида сўраганимда, у зот: “Тик туриб намоз ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, бас, ёнбошлаб (ўқи)”, дедилар” (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти). Ҳомиладор аёл фарз намозларини имкон қадар тик туриб ўқийди. Агар тик туриб ўқишга қодир бўлмаса, у ҳолда ўтириб ўқийди. Ҳомиладорлик намозни тарк этишга сабаб бўлолмайди. Агар ҳомиладор аёл тик туриб намоз ўқишга қодир бўлса, ўтириб ибодат қилиши жоиз эмас. Агар мусулмон, адолатли ва дину диёнатли табиба туриб намоз ўқиш ҳомиладорнинг ўзига ёки ҳомиласига зарар етказиши мумкинлигини айтса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди. Намозни буткул тарк этишга чақирадиган одамлар гапига қулоқ солинмайди. Агар у рукуъ ва сажда қилишга қодир бўлмаса, имо- ишора билан намоз ўқийди. Саждани рукудан пастроқ қилади. Валлоҳу аълам!
|
Категория: Аёллар саҳифаси |
Просмотров: 1231 |
Добавил: Админ
| Рейтинг: 0.0/0 |
|
|
|
|