Суббота, 11.05.2024, 00:15
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Январь » 15 » Аёллар билан боғлиқ нозик масала хусусида
21:37
Аёллар билан боғлиқ нозик масала хусусида
Савол: ассалому алайкум,
қори ака. Илтимос, менга
аёлларнинг бир-бирлари
билан ўпишиб кўришишлари
ҳақида тушунча берсангиз?
Яна бир савол: аёллар
кўпчилик бўлиб ҳаммомда
ювинганларида аврат
масаласи қай тартибда
бўлади? Жавоблар учун
олдиндан раҳмат.
Мартабангиз бундан ҳам
зиёда бўлсин!
Жавоб: ва алайкумус салом. 1.
Муслима аёл бошқа аёлнинг
оғзи, юзи, қўли ёки бошқа
аъзоларини шаҳват билан
ўпиши ёки қучоқлаши жоиз
эмас. Аммо кўришганда ёки
хайрлашаётганда оғзидан
бошқа жойларидан ҳурмат ва
шафқат маъносида ўпса
бўлади. Валлоҳу аълам!
2. Ҳанафий, моликий ва
шофеъий мазҳаби
уламоларига кўра, бегона
кофир аёл муслимага
нисбатан худди бегона киши
ҳукмидадир. Шунинг учун
унинг муслима аёл баданига
қараши жоиз эмас. Муслима
ҳам унинг олдида либосини
ечиши мумкин эмас.
Хабарларда келишича, Умар
розияллоҳу анҳу Аҳли
китоблардан бўлган аёлларни
муслималар билан бирга
ҳаммомга киришдан
қайтарган.
Фақиҳлар иттифоқига кўра,
муслиманинг бошқа бир
муслимага нисбатан аврати
худди эркакнинг эркакка
нисбатан аврати кабидир: бир
муслима аёл бошқа
муслиманинг киндик ва тизза
орасидагидан бошқа барча
аъзоларига қараши жоиз. Бу
уларнинг жинслари бир
бўлгани ва бир-бирларига
нисбатан шаҳват ҳис
қилмасликлари сабабидандир.
Аммо муслима бошқа бир
аёлга шаҳват билан қараши
ҳаром саналади.
Муслима аёл муслималар
билан ҳаммомга кирганида
киндик ва тизза орасидаги
жойларидан бошқа ҳамма
аъзосини очиши жоиз,
дейилган. Баъзи фақиҳларга
кўра, муслима аёл бунда
баданини беркитиши керак.
Улар бунга “қайси бир аёл
эрининг уйидан бошқа жойда
либосини ечса, у билан Аллоҳ
ўртасидаги парда йиртилади”
ҳадисини далил қилишган
(Ушбу ривоятни Ибн Можа
Оиша розияллоҳу анҳодан
нақл қилган).
Муслима аёллар покланиши
учун ўз уйларида етарли
шароит қилиб берилиши
лозим. Фақат зарурат
юзасидан, уйларида
покланишга шароит бўлмаган
ҳолларда ҳаммомга
боришлари жоиз. Шунда ҳам
юқоридаги шартларга амал
қилинади. Аммо уйида
шароит бўла туриб, шунчаки
ҳаммомга бориш ва турли
номақбул ишларни қилиш
муслима аёллар учун ҳалол
эмас. Бу борада Аллоҳдан
қўрқиш керак! Зеро, ўз
жинсидагилар билан нафсини
қондирадиган бандалар
лаънатланган!
Категория: Аёллар саҳифаси | Просмотров: 2464 | Добавил: Админ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Январь 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz