Суббота, 05.07.2025, 21:14
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 28
Рўзадор поклик мақсадида ғусл қилса ёки
кун иссиғида салқинланиш учун ҳўл
латтага ўранса ҳам унинг рўзаси
очилмайди. Ҳанафийлар наздида бу иш
макруҳ эмас. Оиша ва Умму Салама
розийаллоҳу анҳумолардан ривоят
қилинади: “Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва саллам эҳтилом бўлмасдан
жунуб ҳолларида тонг оттириб, кейин ғусл
қилиб, кейин рўзани давом эттирганларига
гувоҳ бўлганмиз” (Бухорий ва Муслим
ривояти).
Ривоят қилинишича, Ибн Аббос
розийаллоҳу анҳу Рамазон ойида рўзадор
ҳолида ҳамомга кирган.
Демак, рўзадор ҳолда ғусл қилиш мумкин.
Аммо сувга шўнғиб чўмилиш ҳақида
бундай деб бўлмайди. Сабаби сув
ҳавзалари, бассейн кабиларда чўмилганда
қулоқ ва оғиздан сув кириб кетиш хавфи
бор. Шу сабаб уламолар рўзадор ҳолида
сувга шўнғиб чўмилиш мумкин эмаслигини
таъкидлашган.
Рўза пайтида ғусл қилганда баданнинг сув
кириб кетиш эҳтимо ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1869 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум. Рамазон ойида
эр-хотин рўза тутмаган бўлса, кундузи ҳам
жинсий алоқа қилса бўладими ёки бу ишни
кечқурун қилиш керакми?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўза тутмаган одамнинг қайси
вақтда жинсий алоқа қилишининг фарқи
йўқ. У ўз никоҳидаги аёл билан жинсий
алоқа қилгани учун эмас, балки рўза
тутмагани учун гуноҳкор бўлади. Аслида
қодир бўлган одам Рамазон ойида рўза
тутмаслиги мутлақо мумкин эмас. Сабаби
бу фарз рўза бўлиб, тута олмаганлар
беморликдан соғайгач қазо рўзасини тутиб
берадилар. Бирон узр сабабли рўза
тутмаганлар, Рамазон ойи, қолаверса
мусулмонлар ҳурмати юзасидан ошкора
ҳолда еб-ичишдан сақланишлари афзал.
Демак, Рамазон ойида соғлом одам фарз
рўзани тутиши керак. Рўза тутмасдан
никоҳидаги аёл билан кундузи жинсий
алоқа қилса, фақат рўза тутмагани учун
гуноҳкор бўлади. Рўза тутган киши ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 17209 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Рўза тутган киши учун саҳарлик ва
ифторлик муҳим ўрин тутади. Саҳарликда
барака бор. Саҳарликни охирги вақти –
бомдод азонигача таъхир (кечиктириб)
қилишни маъқул дейилган. Бунинг
фойдаси шундаки, саҳарлик қилишга
улгурган киши рўза тутишда қийналмайди,
ўзини бардам ва тетик ҳис этади. Айрим
кишилар уйқу ғолиб келганидан кечаси
еган таом билан кифояланиб, саҳарлик
қилишга эринадилар.
Анас розиялллоҳу анҳудан ривоят
қилинади: «Набий алайҳиссалом:
«Саҳарлик қилинглар. Албатта, саҳарликда
барака бордир», дедилар». Аҳли китоблар
рўзани саҳарлик қилмасдан тутишар экан.
Пайғамбаримиз шу жиҳатдан уларга ўхшаб
қолишдан қайтарганлар. Саҳарликка тура
олмаган кишининг ишида унум бўлмайди,
кун бўйи ўзини силласи қуриётгандек
лоҳас сезади. Айниқса, ёзда саҳарликнинг
ўзига хос ўрни билинади. Саҳарлик
қилмаган кишига тутган рўзаси ҳам малол
к ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1735 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум, муҳтарам устоз!
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтган экан:
“Уч оят уч нарсага боғлиқ бўлиб тушган.
Уларнинг бири шеригисиз қабул
қилинмайди. Биринчиси: “Эй иймон
келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз ва
Пайғамбарга итоат этингиз!” (Муҳаммад
сураси, 33). Ким Аллоҳга итоат этса-ю,
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга
итоат этмаса, бу қабул қилинмайди.
Иккинчиси: “Намозни адо қилинглар ва
закотни беринглар!” (Бақара сураси, 43).
Ким намоз ўқиса-ю, закот бермаса, қабул
қилинмайди. Учинчиси: “Сен Менга ва ота-
онангга шукр қил!” (Луқмон сураси, 14).
Ким Аллоҳга шукр қилса-ю, ота-онасига
шукр қилмаса, қабул қилинмайди. Шунинг
учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
васаллам: “Парвардигор розилиги ота
розилигида, Парвардигор норозилиги ота
норозилигида” деганлар” (Ҳоким ривояти).
Ибн Аббоснинг оятларни тафсир қилароқ
айтган сў ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 2170 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Савол: 1. Ассалому алайкум. Ота-она
фарзандининг рўза тутишига қаршилик
қилса, қандай йўл тутиш мақсадга
мувофиқ бўлади?
2. Ассалому алайкум! Ёшим 21да. Ҳар
йили рўза тутишга ҳаракат қиламан. 3-4
кун тутганимдан кейин дадам бас
қилишимни, бошқа рўза тутмаслигимни
айтади. Дадам врач. Айтишича,
ошқозонимни касал қилиб оларканман.
Лекин дадам ошқозон бўйича мутахассис
эмас. Рўза инсон соғлиғи, организми учун
фойдалилигини биламан, бироқ дадамга
буни тушунтириб бўлмайди. Бу ҳақида
гапиришга ҳам тортинаман. Бу йил рўзани
қолдирмасдан тутяпман. Сабаби дадам ой
бошида санаторияга кетган. Телефонда
гаплашганимизда “нега рўза тутяпсан, бас
қил, барибир борганимдан кейин
тутмайсан!” деб койиб берди. Хуллас, рўза
тутишимга дадам рози эмас. “Ота рози –
Худо рози” деган гап бор. Қандай иш
тутсам тўғри бўлади? Маслаҳат беринг,
илтимос? Жавоб ... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1724 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Савол: ассалому алайкум! Рўзадор одам
ухлаётганда туш кўриб, уйғонганда маний
чиққанини билса, нима қилади? Рўзаси
очиладими?
Жавоб: ва алайкумус салом. Рамазон
ойида рўзадор ҳолатида жунуб бўлиш
ҳукми китобларда баён қилинган.
ﻋَﻦْ ﻋَﺎﺋِﺸَﺔَ ﺯَﻭْﺝِ ﺍﻟﻨَّﺒِﻲِّ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻗَﺎﻟَﺖْ : ﻗَﺪْ ﻛَﺎﻥَ
ﺭَﺳُﻮﻝُ ﺍﻟﻠﻪِ ﺻَﻠَّﻰ ﺍﻟﻠﻪُ ﻋَﻠَﻴْﻪِ ﻭَﺳَﻠَّﻢَ ﻳُﺪْﺭِﻛُﻪُ ﺍﻟْﻔَﺠْﺮُ ﻓِﻲ ﺭَﻣَﻀَﺎﻥَ
ﻭَﻫُﻮَ ﺟُﻨُﺐٌ ﻣِﻦْ ﻏَﻴْﺮِ ﺣُﻠُﻢٍ ﻓَﻴَﻐْﺘَﺴِﻞُ ﻭَﻳَﺼُﻮﻡُ . ﺭَﻭَﺍﻩُ ﺍﻟْﺒُﺨَﺎﺭِﻱُّ
ﻭَﻣُﺴْﻠِﻢٌ ﻭَﺍﻟﻠَّﻔْﻆُ ﻟَﻪُ ﻭَﺍﺑْﻦُ ﺣِﺒَّﺎﻥَ.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг
завжалари Оиша розияллоҳу анҳодан
ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам баъзи вақтларда
Рамазонда эҳтиломсиз (жимоъ сабабидан)
жунуб ҳолатда тонг оттирар, кейин ғусл
қилиб, рўза тутишда давом
этардилар” (Бухорий, Муслим, ва Ибн
Ҳиббон ривояти. Ривоят лафзи Муслимга
тегишли).
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 6458 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Рўза тутишнинг ўзига хос ҳикматлари ҳам
мавжуд. Бу ҳикматларни рўзадор билмоғи
ва тўғри англамоғи лозим. Аллоҳ
субҳонаҳу ва таоло бандасини бир амалга
бекордан-бекор буюрмайди, албатта.
Шунингдек, Аллоҳ таоло инсонни буюрган
амалларнинг барча сир ва ҳикматларидан
тўлиғича воқиф этмади. Аллоҳ таоло:
"Сизларга жуда оз илм
берилгандир" (Исро, 85-оят), деган.
Одамзотга илм ва тафаккур тоқатига
яраша берилди. Одам эса бу оламдаги
воқеа-ҳодисаларнинг моҳияти ва сирини
тўлиқ билишга қодир эмас. Биринчидан,
билишга инсоннинг ақл қуввати заифлик
қилса, иккинчидан, сирларни билиш-
билмасликдан унга ҳеч қандай фойда
бўлмаслиги мумкин. Қолаверса, инсон бир
нарсани билиб олгач, унга бошқа
қизиқмай қўяди. Инсон табиатида сирли
нарсаларга қизиқиш ҳисси кучли бўлади.
Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таоло ўзи
буюрган ибодатларнинг ҳамма сиридан
... Читать дальше »
Категория: Янги мақолалар | Просмотров: 1569 | Добавил: Sayyod_Bek | Дата: 28.06.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2025

    Создать бесплатный сайт с uCoz