Понедельник, 13.05.2024, 19:46
TAQVO.MOY.SU
Меню сайта
Категории раздела
Ҳалол ва ҳаром [25]
Оила ва никоҳ [14]
Аёллар саҳифаси [4]
Қуръони карим [0]
Ҳадис [0]
Фиқҳ [9]
Бидъат-хурофотлар [0]
Ўлимни эслаш ва жаноза [1]
Одоблар [16]
Янги мақолалар [43]
Долзарб мавзулар [17]
Ислом олами янгиликлари [3]
Мини-чат
Янгилик, Масъалалар
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 27
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Март » 2 » Қозоғистонда 1 мартдан бошлаб“Ҳалол” белгиси бекор қилинади
21:18
Қозоғистонда 1 мартдан бошлаб“Ҳалол” белгиси бекор қилинади
Қозоғистонда 1 мартдан бошлаб “Ҳалол”
белгиси бекор қилиниб, унинг ўрнига
“Адал” (“Одил”) белгисидан
фойдаланилади, деб хабар берди КТК
телеканали.
Мусулмон диний хизматчилари ўтган
йилдаёқ маҳсулотларга “Ҳалол” ёзувини
қўйишдан тўлиқ воз кечиш фикрини
билдирган эди. Қозоғистонда ишлаб
чиқарилган маҳсулотлар учун янги
стандарт 1,5 йил давомида ишлаб
чиқилди ва бунинг учун 250 дан зиёд
имомлар ўқитилди. Айнан шу имомлар
маҳсулотларга янги стандартлаш
сертификатларини беришади.
”Ҳалол” белгиси ҳеч ким томонидан
тартибга солинмайди. Ундан ҳаммага
хоҳлаганича фойдаланаверади. Биз буни
қонуний тартибга солиш учун махсус
комиссия ва лаборатория яратдик. Бу
комиссия маҳсулотларни текшириб,
уларга мувофиқлик сертификатини
беради. Айнан шу ерда қайси маҳсулот
“Ҳалол” ва “Адал”га тўғри келиши,
қайсиси тўғри келмаслиги маълум
бўлади. Бундай муқаддас ёзувларни
асоссиз ишлатиш нотўғри бўлгани учун,
улар ҳозирча олиб ташаланиши керак”,
дейди Қозоғистон мусулмонлар диний
бошқармаси стандартлаштириш бўлими
бошлиғи Бейбит Мирзагелдиев.
Янги “Адал” белгиси фақатгина озиқ-
овқат маҳсулотларига нисбатан
қўлланади. Мусулмонлар диний
бошқармаси томонидан бундай
маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи
корхоналарга кузатув камералари
ўрнатилиши таклифи билдирилмоқда.
Шу билан биргаликда, бу янгиликнинг
киритилишига қарши чиқаётганлар ҳам
бор. Жамоатчилик арбоби Армангази
Муратовнинг айтишича, белги номини
ўзгартириш ўрнига, бундай белги остида
маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар
устидан назоратни кучайтириш лозим.
“Бу бозор ҳали тартибга солинмаган. У
худди ишламаётган светофорга ўхшайди.
Ҳалол-бозорининг барча муаммоси
шундан иборатки, у ўзининг аниқ
тузилишига эга бўлиши лозим. Бу
шунчаки ном ёки шунчаки
сертификатлардан иборат эмас”, деб
айтиб ўтди Муратов.
Жамоатчилик арбоби ҳалол-такси,
ҳалол-стоматолог, ҳалол-сауналар
хизматларини бемаънилик деб
ҳисоблашини қўшимча қилиб ўтди,
чунки уларнинг фаолияти шариат
меъёрларидан анча узоқ йироқдалигича
қолмоқда.
Манба: Кун.уз
Категория: Ислом олами янгиликлари | Просмотров: 1023 | Добавил: Sayyod_Bek | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Март 2015  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Друзья сайта
  • Создать сайт
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024

    Создать бесплатный сайт с uCoz